19.04.2014 йилдаги 275-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 632-модда) ҳамда шу асосида вилоят ҳокимининг 2013 йил 7 декабрдаги 266-қ-сонли қарорлари ижросини ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда шу асосида вилоят ҳокимининг 2013 йил 7 декабрдаги 266-қ-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда вилоят ҳокимининг мазкур қарорлари билан қуйидагилар республика минтақаларида аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш бўйича санитария жиҳатидан тозалашни ташкил қилишнинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг ташқи қиёфасига бўлган замонавий шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва уларни санитария қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда жойлаштириш ишларининг ташкил этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча босқичларда, шу жумладан полигонларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, сортларга ажратиш, ташиш, полигонларда кўмиб ташлашда санитария жиҳатидан тозалаш объектларидан фойдаланиш ва сақлаш ҳамда уларни санитария ва экология талабларига мувофиқ ҳолда утилизация қилиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли бандлигини ошириш, санитария жиҳатидан тозалаш соҳасидаги ишларни самарали ташкил этиш учун қўшимча иш ўринлари ва шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш объектларининг санитария ва экологик ҳолати юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлаш маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда Оқдарё туман Ободонлаштириш бошқармасини махсус техника билан жиҳозлаш дастури 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда туман аҳоли пунктларида ахлатларни тўплаш шохобчаларини қуриш ва уларни контейнерлар билан жиҳозлаш дастури 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда Ободонлаштириш бошқармаларининг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқоридаги қарорлар билан тасдиқланган дастурларни молиялаштириш манбалари 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда Оқдарё туман марказларида, туман посёлкаларида ва қишлоқ аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалашни ташкил этишга доир комплекс тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс тадбирлар деб аталади) 5-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оқдарё туман ҳокимлик даражасида Комплекс тадбирларни бажариш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман Табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси (Ж. Умаров), туман бош архитектори (А. Воҳидов), туман тиббиёт бирлашмаси (Д. Тоғаев), туман ҳокимлиги молия бўлими (Ҳ. Самандаров), туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими (И. Нарзуллаев) белгиланган тартибда таъминласинлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 мартгача танлов савдолари ўтказиш, пудрат шартномаларини белгиланган тартибда тузиш ҳамда ахлатларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуришнинг якуний манзилли рўйхатларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган дастурларнинг, Комплекс тадбирларнинг ва ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатилган ҳолда қаттиқ маиший чиқиндиларни сортларга ажратиш ва қайта ишлаш бўйича тижорат ташкилотлари ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли қарорининг 3-банди иккинчи, учинчи, олтинчи хатбошиларда кўрсатилган вазифалар ижрочилар томонидан туман ҳокимининг 2013 йил 17 декабрдаги 646-сонли қарори билан бажарилганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш туман марказида, шаҳарча посёлкаларида ва қишлоқ аҳоли пунктларида — Ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, туманда ахлатларни тўплаш шахобчалари қурилиши тугаллангач ва улар контейнерлар билан жиҳозлангач ахлатларни тўплаш шохобчалари, келгусида улардан фойдаланиш учун, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан текин фойдаланиш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ОАТБ «Агробанк» Лойиш филиали (А. Муродов) ва туман тижорат банкларига, махсус техника сотиб олиш, қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва жиҳозлаш учун санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларга 2-иловага* мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2013 й., 1-сон, 2-модда) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан туман ҳокимининг қарорига 7-иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — 7-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Н. БЕРДИБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиш ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 19 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
275-қ-сон