11.04.2014 йилдаги 230-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 632-модда) ҳамда шу асосида вилоят ҳокимининг 2013 йил 7 декабрдаги 266-қ-сонли қарорлари ижросини ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда шу асосида вилоят ҳокимининг 2013 йил 7 декабрдаги 266-қ-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар республика минтақаларида аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш бўйича санитария жиҳатидан тозалашни ташкил қилишнинг асосий вазифалари этиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг ташқи қиёфасига бўлган замонавий шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва уларни санитария қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда жойлаштириш ишларининг ташкил этилишини таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча босқичларда шу жумладан полигонларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, сортларга ажратиш, ташиш, полигонларда кўмиб ташлашда санитария жиҳатидан тозалаш объектларидан фойдаланиш ва сақлаш ҳамда уларни санитария ва экология талабларига мувофиқ ҳолда утилизация қилиш ишларини ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли бандлигини ошириш, санитария жиҳатидан тозалаш соҳасидаги ишларни самарали ташкил этиш учун қўшимча иш ўринлари ва шарт-шароитлар яратилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш объектларининг санитария ва экологик ҳолати юзасидан жамоатчилик назоратини таъминланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда туманда санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда туман ободонлаштириш бошқармасини махсус техника билан жиҳозлаш дастури 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда туман аҳоли пунктларида ахлатларни тўплаш шохобчаларини қуриш ва уларни контейнерлар билан жиҳозлаш дастури 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда ободонлаштириш бошқармасининг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларнинг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 5-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда туманда ободонлаштириш бошқармасининг қаттиқ маиший чиқиндилар янги полигонларини қуриш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 6-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида келтирилган қарорлар билан тасдиқланган дастурларни молиялаштириш манбалари 7-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда туман марказида, шаҳар посёлкасида ва қишлоқ аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалашни ташкил этишга доир комплекс тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс тадбирлар деб аталади) 8-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳудуди даражасида Комплекс тадбирларни бажариш бўйича ишчи гуруҳлар таркиблари 9 иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят ҳокимининг мазкур қарори билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш бўйича янгидан ташкил этилаётган полигонларни давлат экология экспертизасидан ўтказишни ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрини юритишни таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий банк вилоят бош бошқармаси ва вилоят тижорат банкларига, махсус техника сотиб олиш, қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва жиҳозлаш учун санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларга 1 ва 5-иловаларга* мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят Назорат-тафтиш бошқармаси амалга оширилган ишларнинг якунлари бўйича, бажарилган ишларнинг ҳажмлари, сифати ва объектларни ишга тушириш муддатларининг тасдиқланган дастурларга, манзилли рўйхатларга ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларга мувофиқлигини текширувдан ўтказиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (З. Ниёзов), туман бош архитектори (А. Рахимов), туман Тиббиёт бирлашмаси (А. Назаров), туман ҳокимлиги молия бўлими (Р. Ибрагимов), туман иқтисодиёт бўлими (А. Мавланов) ҳамда тегишли ташкилотлар билан қуйидагиларни белгиланган тартибда таъминласинлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 январгача — танлов савдолари ўтказиш, пудрат шартномаларини белгиланган тартибда тузиш ҳамда ахлатларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуришнинг якуний манзилли рўйхатларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган дастурларнинг, Комплекс тадбирларнинг ва ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатилган ҳолда қаттиқ маиший чиқиндиларни сортларга ажратиш ва қайта ишлаш бўйича тижорат ташкилотлари ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли қарорининг 3-банди иккинчи, учинчи, олтинчи хатбошиларда кўрсатилган вазифалар ижрочилар томонидан туман ҳокимининг 2013 йил 19 декабрдаги 670-қ-сонли қарори билан бажарилганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман марказида, Нурбулоқ посёлкасида ва қишлоқ аҳоли пунктларида ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудларда ахлатларни тўплаш шохобчалари қурилиши тугаллангач ва улар контейнерлар билан жиҳозлангач ахлатларни тўплаш шохобчалари, келгусида улардан фойдаланиш учун, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан текин фойдаланиш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2013 й., 1-сон, 2-модда) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан туман ҳокимининг 2013 йил 19 январдаги 26-қ ҳамда 22 мартдаги 128-қ-сонли қарорларига 10-иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1—10-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2013 йил 19 декабрдаги 670-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор расмий эълон қилинганидан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Ниёзов зиммасига юклатилсин..
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ж. ИБРАГИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нуробод т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 11 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
230-қ-сон