22.04.2014 йилдаги 279-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 632-модда) ҳамда шу асосида вилоят ҳокимининг 2013 йил 7 декабрдаги 266-қ-сонли қарорлари ижросини ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда шу асосида вилоят ҳокимининг 2013 йил 7 декабрдаги 266-қ-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда вилоят ҳокимининг мазкур қарорлари билан қуйидагилар республика минтақаларида аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш бўйича санитария жиҳатидан тозалашни ташкил қилишнинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг ташқи қиёфасига бўлган замонавий шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва уларни санитария қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда жойлаштириш ишларининг ташкил этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча босқичларда, шу жумладан полигонларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, сортларга ажратиш, ташиш, полигонларда кўмиб ташлашда санитария жиҳатидан тозалаш объектларидан фойдаланиш ва сақлаш ҳамда уларни санитария ва экология талабларига мувофиқ ҳолда утилизация қилиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли бандлигини ошириш, санитария жиҳатидан тозалаш соҳасидаги ишларни самарали ташкил этиш учун қўшимча иш ўринлари ва шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш объектларининг санитария ва экологик ҳолати юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлаш маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотни махсус техника билан жиҳозлаш дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда ободонлаштириш бошқармасини махсус техника билан жиҳозлаш дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда туманда ахлатларни тўплаш шохобчаларини қуриш ва уларни контейнерлар билан жиҳозлаш дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда туман ободонлаштириш бошқармасининг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларнинг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда ободонлаштириш бошқармасининг қаттиқ маиший чиқиндилар янги полигонларини қуриш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор билан тасдиқланган дастурларни молиялаштириш манбалари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда туман марказида, шаҳар типидаги посёлкаларда ва қишлоқ аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалашни ташкил этишга доир комплекс тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳокимлиги даражасида Комплекс тадбирларни бажариш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими, туман архитектура ва қурилиш бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, туман молия бўлими ҳамда туман иқтисодиёт бўлими қуйидагиларни белгиланган тартибда таъминласинлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 мартгача танлов савдолари ўтказиш, пудрат шартномаларини белгиланган тартибда тузиш ҳамда ахлатларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуришнинг якуний манзилли рўйхатларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган дастурларнинг, Комплекс тадбирларнинг ва ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатилган ҳолда қаттиқ маиший чиқиндиларни сортларга ажратиш ва қайта ишлаш бўйича тижорат ташкилотлари ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли қарорининг 3-банди иккинчи, учинчи, олтинчи хатбошиларда кўрсатилган вазифалар ижрочилар томонидан туман ҳокимининг 2013 йил 09 декабрдаги 1118-қ-сонли қарори билан бажарилганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш туман марказида, шаҳарча посёлкаларида ва қишлоқ аҳоли пунктларида — туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш бўйича янгидан ташкил этилаётган полигонларни давлат экология экспертизасидан ўтказишни ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрини юритишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 2-модда) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан туман ҳокимининг 2013 йил 19 январдаги 52-қ-сонли, 29 январдаги 58-қ-сонли қарорларига 3-иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — 3-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ғ. Мадаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2013 йил 9 декабрдаги 1118-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ҳ. ОҚБЎТАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ургут т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 22 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
279-қ-сон