Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳокимининг
Қарори
Санитар тозалик хизматлари бўйича чегараланган тарифларни киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Чиқиндилар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й, 49-сон, 632-модда), 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда) қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан туман ҳудудидан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташишга доир кўрсатиладиган хизматлар тарифини белгилаш мақсадида Самарқанд вилоят ҳокимлиги молия бошқармасининг 2014 йил 24 апрелдаги 03-9/510-сонли хатини инобатга олиб, қарор қиламан:
1. Самарқанд туман ҳудудидан туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун 2014 йил 1 майдан эътиборан:
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча турдаги корхона, ташкилот, муассаса ва якка тартибда фаолият юритаётган юридик шахслар учун тўловлар тарифи бир куб метр учун 5510 сўм;
жисмоний шахслар учун бир кишига бир ойда 500 сўм этиб белгилансин.
3. Туман ободонлаштириш бошқармаси (Ш. Одилов)га:
маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун амал қилиш меъёрлари асосида жисмоний шахслар билан 3-иловага* мувофиқ намунавий шартномалар асосида расмийлаштириш тавсия этилсин;
1—3-иловалар берилмайди.
туман ҳудудида пайдо бўладиган маиший ва қаттиқ чиқиндиларни чиқариш бўйича тузиладиган шартномалар тўловларига тегишли ўзгартириш киритиш ва назоратга олиш топширилсин.
4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари О. Мухторов ва Ф. Норовлар зиммаларига юклатилсин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким Б. САДУЛЛАЕВ
Самарқанд т.,
2014 йил 30 апрель,
487-қ-сон