28.09.2012 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эстония Республикаси Ҳукумати ўртасида Конвенция
Кучга кириш санаси
23.12.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эстония Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки томонлама солиққа тортишдан сақланиш, даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Эстония Республикаси Ҳукумати,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама солиққа тортишдан сақланиш, даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш, шунингдек икки мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Қўлланилиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резидентлари ҳисобланадиган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Конвенцияда татбиқ қилинадиган солиқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг маҳаллий органлари номидан ундириладиган даромад ва сармоя солиқларига, ундириш усулларидан қатъи назар, татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Даромад ва сармоя солиқларига умумий даромаддан, умумий сармоядан ёки даромад ёки сармоянинг бир қисмидан ундириладиган барча солиқлар, шу жумладан кўчар ёки кўчмас мулкни бегоналаштиришдан ундириладиган солиқлар, шунингдек сармоя қиймати кўпайиб боришидан ундириладиган солиқлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенцияда татбиқ қилинадиган мавжуд солиқларга, хусусан, қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) юридик шахсларнинг даромадига (фойдасига) солинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) мулк солиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(кейинги ўринларда «Ўзбекистон солиғи» деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Эстония Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромад солиғи (tulumaks).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(кейинги ўринларда «Эстония солиғи» деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Конвенция, у имзоланган кундан сўнг ундириладиган шунга ўхшаш ва моҳиятига кўра яқин бўлган мавжуд солиқларга ёки уларнинг ўрнига қўлланиладиган ҳар қандай солиқларга нисбатан татбиқ этилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг солиқ қонунчиликларига киритиладиган ҳар қандай жиддий ўзгаришлар ҳақида бир-бирларини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Умумий таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция мақсадлари учун, агар контекстдан ўзгача маъно келиб чиқмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва географик маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ тупроқ ости ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, шу жумладан, ҳудудий сув ҳавзалари ва ҳаво ҳудудини билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Эстония» атамаси Эстония Республикасини англатади, географик маънода қўлланилганда унинг ҳудудини, Эстония қонунчилиги ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ Эстониянинг денгиз туби ва тупроқ ости ва табиий ресурсларига нисбатан ҳуқуқлари амалга оширилиши мумкин бўлган Эстония ҳудудини ва Эстония ҳудудий сувларига туташ бўлган ҳар қандай бошқа вилоятни билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «бир Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамаси контекстдан келиб чиқиб, Ўзбекистонни ёки Эстонияни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «шахс» атамаси жисмоний шахс, компания ва шахсларнинг исталган бошқа бирлашмасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «компания» атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиқ солиш мақсадида корпоратив бирлашма сифатида кўриб чиқиладиган ҳар қандай бошқа ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» атамалари тегишли равишда бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқаруви остида фаолият кўрсатаётган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида фаолият кўрсатаётган корхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ё) «халқаро ташувлар» атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланилаётган денгиз ёки ҳаво кемаси, автомобиль ёки темир йўл транспорт воситаси орқали амалга оширилаётган ҳар қандай ташувларни билдиради, денгиз ёки ҳаво кемаси, автомобиль ёки темир йўл транспорт воситаси фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган пунктлар орасида фойдаланилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) «ваколатли орган» атамаси қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Ўзбекистонга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси ёки унинг ваколатли вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Эстонияга нисбатан — Молия вазирини ёки унинг ваколатли вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) «миллий шахс» атамаси қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга ҳар қандай жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўзининг шундай мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат ва уюшма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Конвенция Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланиши асносида исталган пайтда унда аниқлаштирилмаган таъриф, контекстдан бошқача маъно келиб чиқмаса, бу вақтга келиб, ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ мазкур Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан билдирадиган маъносини англатади. Ушбу Давлатнинг солиқ қонунчилигида кўзда тутилган маъно ушбу Давлат қонунчилигининг бошқа соҳаларида ушбу атама учун кўзда тутилган маънога нисбатан устунликка эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Резидент
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» атамаси ушбу Давлат қонунчилигига кўра унда ўзининг турар жойи, доимий яшаш жойи, юридик шахс ёки ҳар қандай бошқа ўхшаш мезон асосида бошқариш жойи, ташкил топиш жойига ёки шунга ўхшаш бошқа мезонга асосан унга солиқ солиниши лозим бўлган ҳар қандай шахсни билдиради, айни пайтда ушбу Давлатни ва ҳар қандай маҳаллий ҳокимият органини қамраб олади. Аммо мазкур атама фақат ушбу Давлатдаги манбалардан олинадиган даромадига нисбатан ёки унда жойлашган сармоясига нисбатан солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни қамраб олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агарда 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс ҳар икки Аҳдлашувчи Давлатлар резиденти ҳисобланса, унинг мақоми қуйидаги тартибда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) у фақат фойдаланиши мумкин бўлган доимий турар жойига эга бўлган Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агарда у ҳар икки давлатда фойдаланиши мумкин бўлган турар жойга эга бўлса, у фақат энг яқин шахсий ва иқтисодий алоқаларга эга бўлган (ҳаётий манфаатлари маркази) Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агарда унинг ҳаётий манфаатлари марказини аниқлашнинг иложи бўлмаса ёки у Давлатларнинг биронтасида ҳам фойдаланиши мумкин бўлган турар жойга эга бўлмаса, у фақат одатда кўп ҳозир бўладиган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) агарда шахс одатда ҳар икки Давлатда истиқомат қилса, ёки одатда уларнинг биронтасида ҳам истиқомат қилмаса, у қайси Давлатнинг миллий шахси ҳисобланса, фақат унинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) агарда у ҳар икки Давлатнинг миллий шахси ҳисобланса, ёки биронтасига ҳам мансуб бўлмаса, бу ҳолда Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишув асосида ҳал қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агарда 1-банд қоидаларига кўра, жисмоний шахс бўлмаган шахс, ҳар икки Аҳдлашувчи Давлатларнинг резиденти ҳисобланса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу масалани ўзаро келишув асосида ҳал қилишга интиладилар ва мазкур Конвенцияни бундай шахсга татбиқ қилиш усулини белгилайди. Бундай келишувга эришилмаса, ушбу Конвенция устуворликларидан фойдаланиш мақсадида бундай шахс Аҳдлашувчи Давлатларнинг биронтасининг ҳам резиденти ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Доимий муассаса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция мақсадлари учун «доимий муассаса» атамаси у орқали корхона тўлиқ ёки қисман ўзининг тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган доимий фаолият юритиш жойи тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Доимий муассаса» атамасига, хусусан қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқарув жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бўлим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) офис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фабрика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) устахона, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) шахта, нефть ёки газ қудуғи, карьер ёки табиий ресурслар қазиб олинадиган бошқа жой.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Айни пайтда доимий муассасага қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Қурилиш майдончаси, монтаж қилинадиган ёки йиғиладиган объект, фақат бундай майдонча, объект ёки фаолиятининг давомийлиги 9 ойдан узоқ муддат давом этган ҳолда доимий муассаса ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан хизматчилари ёки, ушбу мақсадлар учун ёлланган бошқа ходимлари орқали хизмат кўрсатиш, шу жумладан, маслаҳат хизматларини кўрсатиш, бу ўринда фақат бу турдаги фаолият бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида исталган ўн икки ойлик давр мобайнида умумий ҳисобда 183 кундан ортиқ давом этадиган ҳоллар кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг юқоридаги қоидаларидан қатъи назар, «доимий муассаса» атамасига куйидагилар кирмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иншоотдан фақат ушбу корхонага тегишли бўлган товарлар ёки маҳсулотларни сақлаш, намойиш этиш ёки етказиб бериш мақсадларида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу корхонага тегишли бўлган товарлар ёки маҳсулотлар захирасини фақат сақлаш, намойиш этиш ёки етказиб бериш мақсадларида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ушбу корхонага тегишли бўлган товарлар ёки маҳсулотларни уларга фақат бошқа корхоналар томонидан ишлов берилиши мақсадида сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) доимий фаолият кўрсатиш жойини фақат товарлар ёки маҳсулотларни харид қилиш, ёки ушбу корхона учун маълумотлар тўплаш мақсадида сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) доимий фаолият жойини фақат ушбу корхона мақсадлари йўлида тайёрлов ёки кўмакчи характерга эга ҳар қандай бошқа фаолиятни юритиш учун сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) доимий фаолият жойидан фақат (а) — (д) қўшимча бандларида кўзда тутилган фаолият турларини ҳар қандай тартибда бирга юритиш учун фойдаланиш, бунда бу каби бирикувдан ташкил топган ушбу доимий фаолият жойининг умумий фаолияти тайёрлов ёки кўмакчи характерга эга бўлиши кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1 ва 2-бандларнинг қоидаларидан қатъи назар, мустақил мақомга эга бўлган агентдан фарқ қилувчи ва унга нисбатан 6-банднинг қоидалари қўлланилиши мумкин бўлган шахс, корхона номидан фаолият кўрсатса ва Аҳдлашувчи Давлатда корхона номидан шартнома тузиш ваколатига эга бўлиб, фаолият кўрсатса, бу ҳолда шахс томонидан мазкур корхона учун амалга оширадиган ҳар қандай фаолиятга нисбатан корхона ушбу Давлатда доимий муассасага эга деб ҳисобланади. Бунда ушбу шахс фаолияти 4-бандда санаб ўтилган фаолият турлари билан чекланмаслиги кўзда тутилади, зеро улар доимий фаолият юритиш жойида амалга оширилганда, мазкур банд қоидаларига мувофиқ, ушбу доимий фаолият юритиш жойини доимий муассаса жойига айлантирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Корхона ушбу Давлатда ўзининг одатдаги фаолияти доирасида фаолият олиб борувчи брокери, воситачиси ёки мустақил мақомга эга бўлган ҳар қандай бошқа агенти орқали Аҳдлашувчи Давлатда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи доимий муассасага эга, деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти ҳисобланувчи компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган, ёки ушбу бошқа давлатда тадбиркорлик фаолиятини юритаётган компания томонидан назорат қилиниши (доимий муассаса орқали ёки бошқача тарзда) фактининг ўзи ушбу компанияларнинг бири иккинчисининг доимий муассасага айлантирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган кўчмас мулкидан олаётган даромади (шу жумладан, қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан олинадиган даромад) ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигида белгиланган маънони англатади. Мазкур атама ҳар қандай ҳолатда кўчмас мулкка йўлдош бўлган мол-мулк, чорва ва қишлоқ хўжалиги, ҳамда ўрмон хўжалиги инвентарларини англатади. Уларга бўлган ҳуқуқлар ер усти мулкига оид умумий қонунчилик қоидалари, кўчмас мулк узуфрукти ҳамда минераллар қатлами, манбалар ва бошқа табиий ресурсларни қазиш ёки қазишга бўлган ҳуқуқ учун ўзгарувчан ёки қатъий белгиланган тўловларга бўлган ҳуқуқлар билан белгиланган. Денгиз ва ҳаво кемалари, автомобиль ва темир йўл транспорти кўчмас мулк сифатида кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-банднинг қоидалари кўчмас мулкдан бевосита фойдаланиши, ижарага бериши ёки бошқача шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга, шунингдек кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агарда акцияларга ёки компаниянинг бошқа корпоратив ҳуқуқларига эгалик қилиш бундай акциялар ёки корпоратив ҳуқуқлар эгасига компанияга тегишли бўлган кўчмас мулкка эгалик қилиш имконини берса, бевосита фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқача шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга ушбу кўчмас мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1, 3 ва 4-бандларнинг қоидалари ҳам корхонанинг кўчмас мулкдан оладиган даромадларига ва мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш учун зарур бўлган даромадларга татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг фойдаси, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассасаси томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаса, фақат шу Давлатда солиққа тортилиши керак. Агарда корхона юқорида кўрсатилганидек фаолият юритса, унинг фойдаси ушбу доимий муассаса фаолиятига тааллуқли бўлган қисмига кўра бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банд қоидаларига кўра, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассасаси орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда ушбу доимий муассасага у шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни шундай ёки шунга ўхшаш шароитларда ўзи доимий муассасаси бўлган корхонадан мутлақо мустақил равишда амалга оширувчи алоҳида ва мустақил ташкилот олиши мумкин бўлган фойда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Доимий муассасанинг фойдасини аниқлашда ушбу доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган харажатларнинг, шу жумладан, доимий муассаса жойлашган Давлатда, ва айни пайтда унинг ҳудудидан ташқарида сарфланган фойданинг чиқариб ташланишига йўл қўйилади. Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳисоб-китоб қилинишга рухсат берилган харажатларига фақат ушбу Давлатнинг ички қонунчилигига кўра чиқариб ташланадиган харажатларгина киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатда корхона фойдаси умумий қийматининг унинг турли тузилмаларига мутаносиб тақсимланиши асосида доимий муассасага тегишли бўлган фойдани аниқланиши одатдаги амалиёт бўлса-да, 2-банд қоидалари ушбу Давлатга бундай тақсимлаш асосида солиққа тортиладиган фойдани аниқлашни инкор этмайди, зеро амалиёт шуни тақозо этади; аммо тақсимлашнинг танланган усули ушбу моддада кўзда тутилган тамойилларга мос бўлган натижани бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фақат доимий муассаса томонидан ушбу корхона учун товарлар ёки маҳсулотларни харид қилиш асосида, доимий муассасага бирон-бир фойда ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аввалги бандлар мақсадлари учун доимий муассасага тегишли фойда, уни ўзгартириш учун етарли ва жиддий сабаб бўлмаса, йилдан йилга бир хил усул билан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агарда фойда, мазкур Конвенциянинг бошқа моддаларида сўз юритилган барча турдаги даромадларни қамраб олса, ушбу моддаларнинг қоидаларига мазкур модда қоидалари татбиқ қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Халқаро транспорт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири томонидан денгиз ёки ҳаво кемаси, автомобиль ёки темир йўл транспорт воситасидан фойдаланиш орқали халқаро ташувлардан олинган фойда фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банд қоидалари, шунингдек, пулда, умумий фаолиятда ёки транспорт воситалари эксплуатацияси бўйича халқаро ташкилотда иштирок этишдан олинадиган фойдага нисбатан ҳам татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Бирлашган корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидаги ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқарувида, назоратида ёки сармоясида бевосита ёки билвосита иштирок этганда, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) битта Аҳдлашувчи Давлат корхонаси ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқарувида, назоратида ёки сармоясида бевосита ёки билвосита айнан ўша шахслар иштирок этганда, ҳар қандай ҳолатда корхоналар ўртасида уларнинг тижорий ва молиявий муносабатларида шартлар белгиланади ёки ўрнатилади, ва улар мустақил корхоналар ўртасида яратиладиган муносабатлардан фарқ қилади, зеро бунда уларнинг бирига ҳисобланиши мумкин бўлган, аммо ушбу шартлар мавжудлиги учун ҳисобланмаган фойда ушбу корхона фойдасига киритилиши ва тегишли равишда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлат ушбу Давлат корхонаси фойдасига унга нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси ушбу Давлатда солиққа тортиладиган фойдани киритса (ва тегишли равишда унга солиқ солса), ва шу тарзда киритилган фойда биринчи бўлиб тилга олинган Давлатнинг корхонасига тегишли фойда ҳисобланса, икки корхона ўртасидаги муносабатлар иккита мустақил корхона муносабатларидек бўлса, бу ҳолда ушбу бошқа Давлат унда ушбу фойдага ҳисобланган солиққа тузатиш киритади. Бундай тузатишни белгилашда ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларига тегишли тарзда эътибор қаратиш керак, ва Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли идоралари, заруратга кўра, ўзаро маслаҳатлашувларни бошлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Дивидендлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган дивидендлар ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Айни пайтда бундай дивидендларга дивидендларни тўлаётган компания резиденти ҳисобланган, ушбу Аҳдлашувчи Давлатда мазкур Давлатнинг қонунчилигига кўра ҳам солиқ солиниши мумкин, аммо дивидендларнинг амалдаги эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бу тарзда ундириладиган солиқ қуйидагилардан ошмаслиги керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) амалдаги эгаси дивидендларни тўлаётган компания сармоясининг камида 25 фоизи тегишли бўлган компания учун дивидендларнинг умумий суммасининг 5 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қолган барча ҳолатлар учун 10 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банд ундан дивидендлар тўланадиган фойдага нисбатан компаниянинг солиққа тортилишига таъсир кўрсатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддада қўлланилганда «дивидендлар» атамаси фойдада иштирок этиш ҳуқуқини бермайдиган қарз талаблари ҳисобланмайдиган, акциялар ёки бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ, акциялардан олинадиган даромад каби солиқ орқали тартибга солиниши зарур бўлган бошқа корпоратив ҳуқуқлардан олинадиган даромадни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дивидендларнинг ҳақиқий эгаси, битта Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда, унда жойлашган доимий муассасалари орқали дивидендлар тўлаётган компания унинг резиденти бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фаолият юритаётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий базаси орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса, унга нисбатан 1-банд қоидалари қўлланилмайди ва унга нисбатан дивидендлар тўланаётган холдинг амалда бундай доимий муассаса ёки доимий база билан боғлик бўлади. Бундай ҳолда вазиятга кўра 7-модда ва 14-модда қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агарда бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фойда ёки даромад олаётган бўлса, ушбу иккинчи Аҳдлашувчи Давлат компания томонидан тўланаётган дивидендларга солиқ солмаслиги мумкин, бундай дивидендлар ушбу бошқа давлат резидентига тўланаётган, ёки унга нисбатан дивидендлар тўланаётган холдинг ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлган ҳолатлар бундан мустасно, шунингдек, тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда тўлиқ ёки қисман ушбу бошқа Давлатда юзага келаётган фойда ёки даромаддан ташкил топганлигидан қатъи назар, компаниянинг тақсимланмаган фойдасига солиқ солмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Фоизлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Битта Аҳдлашувчи Давлатда юзага келаётган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатга тўланаётган дивидендларга ушбу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аммо бундай фоизларга, улар вужудга келаётган ушбу Аҳдлашувчи Давлатда ҳам мазкур Давлат қонунчилигига мувофиқ солиқ солиниши мумкин, аммо фоизларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бу ҳолда солиқ фоизлар умумий қийматининг 5 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Фоизлар» атамаси ушбу моддада қўлланилганда ипотека таъминотидан қатъи назар, ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадни, ва хусусан, ҳукумат қимматли қоғозларидан олинадиган даромадни, облигациялар ёки қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган даромадни, жумладан, ушбу қарз қоғозлари, облигациялар ёки қарз мажбуриятлари бўйича мукофот ва ютуқларни англатади. Ўз вақтида тўланмаганлик учун жарималар ушбу модда мақсадларида фоиз сифатида кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1-банд қоидалари битта Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланган фоизларнинг ҳақиқий эгаси унда фоизлар вужудга келган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятни юритаётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий базаси орқали мустақил шахсий хизматларни, ҳамда уларга нисбатан фоизлар тўланадиган қарз мажбуриятлари ҳақиқатдан ҳам бундай доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлган тақдирда қўлланилмайди. Бундай ҳолларда вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модда қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тўловчи ушбу Давлатнинг резиденти ҳисобланган тақдирда фоизлар Аҳдлашувчи Давлатда юзага келган деб ҳисобланади. Аммо фоизларни тўлаётган шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлгани ёки бўлмагани ҳолда Аҳдлашувчи Давлатда унга нисбатан фоизлар вужудга келган доимий муассаса ёки доимий базага эга бўлган тақдирда ушбу фоизлар бўйича харажатлар ушбу доимий муассаса ёки доимий база зиммасига тушади, бу ҳолда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агарда фоизларнинг тўловчиси билан амалдаги эгаси, ёки ҳар иккаласи билан бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар туфайли, ёки уларга нисбатан тўланадиган қарз талабларига оид фоизлар суммаси бундай муносабатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, тўловчи билан амалдаги эгаси ўртасида келишилган суммадан ортиқ бўлса, ушбу модда қоидалари фақат тилга олинган охирги суммага нисбатан қўлланилади. Бу ҳолда тўловнинг ортиқча қисми аввалгидек ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатларнинг қонунчилигига кўра ушбу Конвенция қоидаларини эътиборга олган ҳолда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Роялти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатда юзага келаётган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган роялтига ушбу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ ушбу роялтиларга у юзага келган Давлатда ҳам мазкур Давлат қонунчилигига мувофиқ солиқ солиниши мумкин, аммо роялтининг амалдаги эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бу тарзда ундирилаётган солиқ роялти умумий қийматининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Роялти» атамаси ушбу моддада қўлланилганда адабиёт, санъат ва фан асарлари, шу жумладан ҳар қандай патентлар, кинофильмлар, товар белгиси, чизмалар ёки моделлар, схемалар, махфий формулалар ёки жараёнлар бўйича муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқи берилгани ёки саноат, тижорат ёки илмий тажриба бўйича маълумот учун мукофот тариқасида олинадиган ҳар қандай турдаги тўловларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар амалдаги роялтининг эгаси, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда роялти вужудга келадиган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда унда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва уларга нисбатан роялти тўланадиган мол-мулкка бўлган ҳуқуқ бундай доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса 1-банднинг қоидалари татбиқ қилинмайди. Бундай ҳолларда вазиятдан келиб чиқиб, 7-модда ёки 14-модда қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Роялти тўловчи ушбу Давлатнинг резиденти ҳисобланган тақдирда, роялти Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келади, деб ҳисобланади. Аммо роялти тўлаётган шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда унга боғлиқ ҳолда роялти тўлаш мажбурияти вужудга келган доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса, ва тўловлар бўйича харажатлар бундай доимий муассаса ёки доимий база зиммасига тушса, бундай роялтилар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тўловчи билан роялтининг ҳақиқий эгаси, ёки уларнинг ҳар иккаласи билан бошқа бирон шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар туфайли фойдаланганлик, фойдаланиш ҳуқуқига ёки улар учун тўланадиган маълумотларга оид роялти суммаси ёки тўловчи билан ушбу даромадларнинг ҳақиқий эгаси ўртасида келишилган бўлса, бундан муносабатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ушбу модданинг қоидалари фақат ушбу охирги суммага нисбатан қўлланилади. Бу ҳолда тўловнинг ортиқча қисми Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар бирининг қонунчилигига мувофиқ, мазкур Конвенциянинг бошқа қоидаларини эътиборга олган ҳолда аввалгидек солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Сармоя қиймати ўсиб боришидан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан, 6-моддада кўзда тутилган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлар ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассасаси тадбиркорлик мол-мулкига кирувчи доимий муассасаси қисмини ташкил этувчи кўчмас мулкни бегоналаштиришдан, ёки битта Аҳдлашувчи Давлатнинг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан мустақил шахсий хизматларини амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин бўлган доимий базасига тегишли кўчмас мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлари, шу жумладан, ушбу доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан бирга) ёки доимий базаси бегоналаштиришдан олинадиган даромадлар ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан ушбу корхона томонидан халқаро ташувларда фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемаларини, автомобиль ёки темир йўл транспорт воситаларини бегоналаштиришдан олинадиган, ёки бундай денгиз ёки ҳаво кемаларини, автомобиль ёки темир йўл транспорт воситаларига боғлиқ бўлган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлар фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкидан бевосита ёки билвосита тарзда акцияларни бегоналаштиришдан ўз қийматининг 50 фоизи миқдорида олинадиган даромадлар ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аввалги бандларда санаб ўтилмаган ҳар қандай бошқа мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлар фақат мол-мулкини бегоналаштираётган шахс резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатдагина солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти томонидан касбий хизматлар кўрсатиш ёки бошқа фаолиятдан олинаётган даромади бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унинг фаолият юритиши учун зарур бўлган, унинг учун доимий равишда очиқ бўлган база пайдо бўлмагунча фақат ўша Давлатда солиққа тортилади. Агар у шундай доимий базага эга бўлса, даромад бошқа Аҳдлашувчи Давлатда даромаднинг фақат ушбу доимий базага тегишли бўлган қисмида солиққа тортилади. Агар жисмоний шахс — Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлиб, бундай доимий базага эга бўлса, лекин бошқа Аҳдлашувчи Давлатда кўриб чиқилаётган молиявий йилда бошланаётган ёки якунланаётган ҳар қандай ўн икки ойлик давр ичида жами 183 кундан ортиқ давр ёки даврлар мобайнида ҳозир бўлса, у шу бошқа Давлатда доимий равишда фойдаланадиган доимий базага эга деб ҳисобланади ҳамда шу бошқа Давлатда юқорида кўрсатилган фаолиятдан олинаётган даромад доимий базага тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Касбий хизматлар» атамаси, шу жумладан, мустақил илмий, адабий, бадиий, таълим ва таълим бериш фаолиятини, шунингдек врачлар, ҳуқуқшунослар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва ҳисобчилар мустақил фаолиятини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Мустақил бўлмаган шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 16, 18 ва 19-моддалар қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти томонидан ёлланма иш муносабати билан олинаётган маош, ойлик иш ҳақи ва бошқа шу каби тўловлар, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат шу Давлатда солиққа тортилади. Агар ёлланма иш шу тарзда амалга оширилса, шу муносабат билан олинган ҳақ ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банд қоидаларидан қатъи назар, битта Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилаётган ёлланма иш муносабати билан олинаётган ҳақ қуйидаги ҳолларда ушбу биринчи айтиб ўтилган Давлатда солиққа тортилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳақ олувчи кўриб чиқилаётган молиявий йилда бошланаётган ёки якунланаётган ҳар қандай ўн икки ойлик давр ичида жами 183 кундан ортиқ давр ёки даврлар мобайнида бошқа Давлатда ҳозир бўлса, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳақ бошқа Давлатнинг резиденти бўлмаган ёлловчи томонидан ёки ёлловчининг номидан тўланса, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳақ тўлаш бўйича харажатлар ёлловчининг бошқа Давлатдаги доимий муассасаси ёки доимий базаси ҳисобидан тўланмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг аввалги қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан халқаро ташувларда қўлланилаётган денгиз, ҳаво кемалари, автомобиль ёки темир йўл транспорт воситасида амалга оширилаётган ёлланма иш муносабати билан олинаётган ҳақ шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Директорларнинг гонорарлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компаниянинг Директорлар кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи аъзоси сифатида олаётган директорлар мукофотлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлари ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларидан қатъи назар, битта Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан театр, кино, радио ёки телевидение ижодкори, ёки мусиқачи, ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолиятидан олинаётган даромад мана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Санъат ходими ёки спортчи томонидан амалга оширилаётган шахсий фаолият муносабати билан олинган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, бошқа шахс номига ҳисобланса, бу даромад, 7, 14 ва 15-моддалар қоидаларидан қатъи назар, санъат ходими ёки спортчи фаолияти қаерда амалга оширилаётган бўлса, ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1 ва 2-бандларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлардан бирида санъат ходимлари ёки спортчилар томонидан амалга оширилаётган фаолиятдан олинаётган даромадга, агар уларнинг ушбу Давлатга ташрифи бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг жамоат фондлари ҳисобидан ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тўлиқ молиялаштирилган тақдирда, тааллуқли бўлмайди. Бу ҳолда даромад фақат ушбу санъат ходими ёки спортчи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Пенсиялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модданинг 2-бандида кўзда тутилган қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлат резидентига аввалги ёлланма иш учун компенсация сифатида тўланадиган пенсиялар ва шунга ўхшаш тўловлар, фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳукумат хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органига кўрсатилган хизматлар учун ушбу Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органи томонидан жисмоний шахсга тўланадиган ойлик иш ҳақи, маош ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар (пенсия бундан мустасно) фақатгина шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Аммо, бундай ойлик иш ҳақи, маош ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар, қачонки хизмат ушбу бошқа Давлатда амалга оширилаётган ва жисмоний шахс куйидаги Давлатнинг резиденти бўлса, фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ушбу Давлатнинг миллий шахси бўлган; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) фақат шу хизматни амалга ошириш мақсадида шу Давлатнинг резиденти бўлишдан тўхтаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ёки улар томонидан яратилган фондлар ҳисобидан шу Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органига кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган ҳар қандай пенсия фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Аммо бундай пенсия жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти ва миллий шахси бўлган ҳолларда фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 15, 16 ва 18-моддалар қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органи томонидан амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолияти муносабати билан кўрсатилган хизматлар учун иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш ҳақлар ва пенсияларга қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Талабалар ва амалиётчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирига келишдан аввал бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган ёки бўлиб турган ва айтиб ўтилган биринчи давлатга фақатгина ўрганиш ёки таълим олиш мақсадида келган талаба ёки амалиётчи томонидан олинаётган ҳамда яшаш, ўрганиш ва таълим олишга мўлжалланган тўловлар, бундай тўловлар шу Давлатдан ташқаридаги манбалар ҳисобидан юзага келган ҳолда мазкур Давлатда солиққа тортилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Бошқа даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлар резиденти даромадларининг ушбу Конвенциянинг аввалги моддаларида айтиб ўтилмаган турлари, улар қаерда юзага келишидан қатъи назар, фақатгина шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банд қоидалари, 6-модда 2-бандида кўрсатилган кўчмас мулкдан олинаётган даромадларни истисно қилган ҳолда, агар бундай даромадларни олувчи битта Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўша ерда жойлашган доимий муассаса орқали фаолият юритаётган ёки шу бошқа Давлатда жойлашган доимий база билан биргаликда мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса, ҳамда даромад манбаи бўлган ҳуқуқ ёки мулки ҳақиқатдан ҳам шундай доимий муассаса ёки доимий база билан боғлик бўлса, ушбу даромадларга татбиқ қилинмайди. Бу ҳолда вазиятдан келиб чиқиб 7-модда ва 14-модда қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Сармоя
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 6-моддада айтиб ўтилган, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентига тегишли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан иборат сармоя ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эгалик қилаётган доимий муассасанинг иш мулкининг қисми бўлган кўчма мулкдан иборат сармоя ёки бир Аҳдлашувчи Давлат резидентига бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматлар кўрсатиш учун очиқ бўлган доимий базага тегишли кўчмас мулк ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз ва ҳаво транспорти, автомобиль ва темир йўл транспорти воситаларидан иборат ҳамда бундай денгиз ёки ҳаво транспорти, автомобиль ёки темир йўл транспорти воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ кўчмас мулкдан ташкил топган сармоя фақатгина шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлат резиденти сармоясининг бошқа барча элементлари фақатгина шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон резидентига нисбатан икки томонлама солиққа тортиш қуйидагича бартараф этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон резиденти ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ Эстонияда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса ёки сармояга эга бўлса, Ўзбекистон:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ушбу резидентга ҳисобланадиган даромад солиғидан Эстонияда тўланган даромад солиғига тенг бўлган суммани айириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ушбу резидентга ҳисобланадиган сармоя солиғидан Эстонияда тўланган мулк солиғига тенг бўлган суммани айиришга рухсат бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, бундай айиришлар, ҳар қандай ҳолатда, Ўзбекистонда айириш амалга оширилгундан аввал ҳисобланган даромад ёки сармоя солиғининг вазиятдан келиб чиқиб, Эстонияда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад ёки сармояга тегишли қисмидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Эстония резидентига нисбатан икки томонлама солиққа тортиш қуйидагича бартараф эгилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Эстония резиденти ушбу Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистонда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса ёки сармояга эга бўлса, Эстония б) хатбошиси ва 3-банд қоидаларини ҳисобга олган ҳолда бундай даромад ёки сармояни солиққа тортишдан озод этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Агар Эстония резиденти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 10-модда 2-банди б) хатбошиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 11 ва 12-моддалар 2-банди қоидаларига мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса, Эстония шу резидент даромад солиғидан Ўзбекистонда тўланган даромад солиғига тенг суммани айириши мумкин. Бундай айиришлар ҳар қандай ҳолатда солиқнинг айирилгундан аввал ҳисобланган, Ўзбекистонда олинадиган даромаднинг бундай турларига тегишли бўлган қисмидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенциянинг бирон-бир қоидасига мувофиқ, Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан олинган даромад ёки эгалик қилаётган капитал шу Давлатда солиққа тортилишдан чиқарилган бўлса, шу Давлат шу резиденти даромади ёки капиталининг қолган қисми учун солиқни ҳисоблашда, бундан қатъи назар, солиққа тортишдан чиқарилган даромад ёки сармоя суммасини ҳисобга олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Дискриминация қилмаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг миллий шахсларига Бошқа Аҳдлашувчи давлатда шу бошқа Давлатнинг миллий шахсларига айнан шу шароитларда, хусусан қароргоҳга нисбатан татбиқ этилаётган ёки татбиқ этилиши мумкин бўлган солиққа тортиш ва у билан боғлиқ мажбуриятлардан оғирроқ бўлган ҳар қандай солиққа тортиш ёки у билан боғлиқ мажбуриятлар татбиқ этилмайди. Бу қоида 1-модда қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки иккаласининг резидентлари бўлмаган жисмоний шахсларга қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эгалик қилаётган доимий муассасасини солиққа тортиш шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг айнан шу фаолиятни амалга ошираётган корхоналарнинг солиққа тортилишига кўра номақбул бўлмайди. Бу қоида Аҳдлашувчи Давлатлардан бирини бошқа Аҳдлашувчи Давлатларнинг резидентларига у ўз резидентларига тақдим этаётган фуқаролик ҳолати ёки оилавий шароитлари асосида солиққа тортиш мақсадида қандайдир алоҳида имтиёзлар, эркинликлар ва чегирмалар беришга мажбур этаётган қоида сифатида талқин қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 9-модданинг 1-банди, 11-модданинг 6-банди ёки 12-модданинг 6-банди қоидалари қўлланиладиган ҳоллардан ташқари, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасига тўланаётган фоизлар, роялти ва бошқа товон пуллари, бундай корхонанинг солиққа тортилувчи фойдасини аниқлаш мақсадида, бундай тўловлар айтиб ўтилган биринчи Давлат резидентига тўланган айнан шундай шароитларга мувофиқ ушлаб қолинади. Худди шундай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига қарзлари шу корхонанинг солиққа тортилувчи мулкини аниқлаш мақсадида айтиб ўтилган биринчи Давлат резидентининг қарзлари бўлганидек, айнан шундай шароитларга мувофиқ ушлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг сармояси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг бир ёки ундан ортиқ резидентига тўлиқ ёки қисман тегишли бўлган ёки бевосита ёки билвосита назорат қилинаётган корхонага айтиб ўтилган биринчи Давлатда шунга ўхшаш корхоналарга татбиқ этилаётган ёки татбиқ этилиши мумкин бўлган солиққа тортиш ва у билан боғлиқ бошқа мажбуриятлардан бошқача ёки улардан оғирроқ ҳеч қандай солиққа тортиш ёки шу билан боғлиқ бошқа мажбурият татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модда қоидалари, 2-модда қоидаларидан қатъи назар, барча тур ва таърифдаги солиқларга татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ўзаро келишиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ёки иккаласининг ҳаракатлари унга мазкур Конвенция қоидаларига амал қилинмасдан унинг солиққа тортилишига олиб келаётгани ёки олиб келиши мумкин, деб ҳисобласа, у шу Давлатларнинг ички қонунчилиги билан назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини Аҳдлашувчи Давлатлардан қай бирининг резиденти бўлса, ўша Давлат ваколатли органига ёки, унинг вазияти 24-модданинг 1-банди таъсирига тушган бўлса, Аҳдлашувчи Давлатлардан қай бирининг миллий шахси бўлса, ўша Давлат ваколатли органига тақдим этиши мумкин. Бу ариза ушбу Конвенция қоидаларига амал қилинмасдан солиққа тортишга олиб келувчи ҳаракат тўғрисида биринчи марта хабардор бўлган кундан уч йил мобайнида тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколатли орган, агар у эътирозни асосли, деб тан олса ва ўзи қониқарли ечимга кела олмаса, масалани ушбу Конвенция қоидаларига номувофиқ бўлган солиққа тортишни олдини олиш учун бошқа Аҳдлашувчи Давлат ваколатли органи билан ўзаро келишилган ҳолда ҳал қилиши мумкин. Эришилган ҳар қандай келишув Аҳдлашувчи Давлатлар ички қонунчиликларидаги қандайдир вақт чекловларидан қатъи назар, амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенцияни татбиқ этиш ёки талқин қилишда юзага келаётган ҳар қандай мураккабликлар ёки гумонларни ўзаро келишган ҳолда ҳал қилишга интиладилар. Шунингдек, улар ушбу Конвенция билан назарда тутилмаган холларда икки томонлама солиққа тортишни бартараф қилиш мақсадида бир-бири билан маслаҳатлашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари аввалги бандларда баён этилган масалаларда келишувга эришиш мақсадида бир-бирлари билан бевосита, шу жумладан уларнинг ўзлари ёки вакилларидан иборат бирлашган комиссия доирасида алоқа ўрнатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенция қоидаларини бажариш ёхуд Аҳдлашувчи Давлатлар, ёки уларнинг сиёсий бўлинмалари, ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундирилаётган ҳар қандай тур ва таърифдаги солиқларга тегишли ички қонунчиликни бошқариш ёки қўллаш учун, бундай солиққа тортиш ушбу Конвенцияга зид келмаган даражада муайян аҳамиятга эга бўлган ахборот билан алмашишлари мумкин. Ахборот алмашинуви 1 ва 2-моддалар билан чекланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири 1-бандга мувофиқ олган ҳар қандай ахборот шу Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ олинган ахборот каби махфий ҳисобланади ҳамда 1-бандда айтиб ўтилган солиқларга нисбатан баҳолаш ва тўплаш, мажбурий ундириш ёки суд таъқиби ёки аппеляциялар кўриб чиқиш, ҳам юқорида санаб ўтилганларнинг барчасини назорат қилиш билан машғул шахслар ёки органларгагина (шу жумладан, судлар ва маъмурий органлар) хабар берилади. Бундай шахс ёки органлар бу ахборотни фақат белгиланган мақсадларда ишлатишлари лозим. Улар бу ахборотни очиқ суд мажлиси ёки суд қарорларида ошкор этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳеч бир ҳолатда 1 ва 2-бандлар қоидалари Аҳдлашувчи Давлатга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) шу ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид келувчи маъмурий тадбирлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) шу ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига кўра ёки оддий маъмурий бошқариш давомида олиб бўлмайдиган ахборотни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касбий сир ёки савдо жараёни, ёки ошкор этилиши давлат сиёсатига зид келиши мумкин бўлган ахборот (ordre public) тақдим этиш мажбуриятини юкловчи қоидалар сифатида талқин қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ахборот Аҳдлашувчи Давлатлардан бири томонидан ушбу моддага мувофиқ сўралган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлат бундай ахборот шу бошқа Давлатнинг солиқ мақсадлари учун керак бўлмаган ҳолда ҳам сўралган ахборотни олиш учун ахборот тўплаш бўйича ўз тадбирларидан фойдаланиши лозим. Аввалги гапда баён этилган мажбурият 3-банд қоидалари билан чекланган, лекин ҳеч бир ҳолатда бундай чекловлар Аҳдлашувчи Давлатга ахборотга ички манфаатдорлик мавжуд бўлмаганлиги сабаби билан ахборот тақдим этишдан бош тортишга рухсат берувчи қоида сифатида талқин қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 3-банд қоидалари ҳеч бир ҳолатда Аҳдлашувчи Давлатга ахборотга банк, бошқа молиявий муассаса, номинал эга, ёки агент, ёки ишончли вакил бўлган шахс эгалик қилаётганлиги сабабли ёки ахборот шахснинг мулкчилик ҳуқуқига тегишли эканлиги сабабли ахборот тақдим этишдан бош тортишга рухсат берувчи қоида сифатида талқин этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Имтиёзларни чеклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг бошқа ҳар қандай қоидасидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлат резидентига бошқа Аҳдлашувчи Давлат томонидан ушбу Конвенцияда назарда тутилган солиқларга нисбатан ҳар қандай камайтириш ёки озод этиш бўйича имтиёзлар берилмайди, агарда бундай резидент ёки бундай резидент билан боғлиқ ҳар қандай шахснинг тузилиши ёки фаолиятининг асосий мақсади ёки асосий мақсадларидан бири Конвенцияда кўзда тутилган имтиёзларни суиистеъмол қилишдан иборат бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалар ходимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалар ходимларининг халқаро ҳуқуқнинг умумий нормалари ёки махсус келишувлар қоидаларига мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзларига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Конвенциянинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлар уларнинг қонунчилигига кўра ушбу Конвенциянинг кучга кириши учун керак бўлган тартиб-таомилларнинг якунланиши тўғрисида бир-бирини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция 1-бандда айтиб ўтилган хабарларнинг охирги санасидан кучга киради ва унинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлатларнинг иккаласида ҳам амал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) манбадан ушбу Конвенция кучга кирган йилдан бевосита кейин келувчи календарь йилнинг биринчи январида ёки биринчи январидан кейин олинаётган даромаддан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Конвенция кучга кирган йилдан бевосита кейин келувчи календарь йилининг биринчи январидан ёки биринчи январидан кейин бошланувчи ҳар қандай молиявий йил давомида ундириладиган бошқа даромад солиқлари ёки капитал солиқларига нисбатан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Амал қилишда тўхташи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларда бири томонидан унинг амал қилиши тўхтатилгунга қадар амал қилишда давом этади. Аҳдлашувчи Давлат Конвенция амал қилишини дипломатик каналлар орқали ҳар қандай календарь йил якунигача камида олти ой аввал амал қилишни тўхтатиш тўғрисидаги ёзма билдириш хати жўнатиш орқали тўхтатиши мумкин. Бундай ҳолда Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг иккисида ҳам амал қилишда тўхтайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) манбадан ушбу билдириш хати берилган йилдан бевосита кейин келувчи календарь йилнинг биринчи январида ёки биринчи январидан кейин олинган даромаддан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) билдириш хати берилган йилдан бевосита кейин келувчи календарь йилининг биринчи январидан ёки биринчи январидан кейин бошланувчи ҳар қандай молиявий йил давомида ундириладиган бошқа даромад солиқлари ёки капитал солиқларига нисбатан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни тасдиқлаб, қуйида имзо қўйганлар, тегишли тартибда бунга ваколат олганлар, ушбу Конвенцияни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нью-Йорк шаҳрида 2012 йилнинг 28 сентябрида икки нусхада, ҳар бири ўзбек, эстон ва инглиз тилида тузилди. Учала матн ҳам бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция қоидаларини талқин қилишда тушунмовчиликлар юзага келганда инглиз тилидаги матн асос қилиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2013 й., 3-4-сон,)