Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эстония Республикаси Ҳукумати ўртасида икки томонлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капиталдан солиқ тўлашдан бўйин товлашга чек қўйиш тўғрисида 2012 йил 28 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида имзоланган Конвенция тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-тамойиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 7 март,
ПҚ-1932-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 11-сон, 139-модда)