Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳокимининг
Қарори
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2014 йилда ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туманда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида рўйхатга олингин фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнатга жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2014 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса, ташкилот ва фермер хўжаликлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2014 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига:
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона, муассаса ва ташкилотлар бўйича 50 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 50 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кунлик муддатда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига ёзма равишда хабар берилсин.
3. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (К. Қаюмов):
корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъи назорат ўрнатилсин;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
4. Ўртачирчиқ тумани ҳокимининг 2012 йил 21 декабрдаги 1083-сонли «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2013 йилда ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Хошимов зиммасига юклансин.
Ҳоким Б. ИБРАГИМОВ
Тўйтепа ш.,
2013 йил 30 декабрь,
797-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 30 декабрдаги 797-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2014 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар
РЎЙХАТИ
|
Корхона, муассаса ва ташкилотлар |
Жалб қилинганлар сони |
Иш ҳақини тўлаш манбаи (фоиз ҳисобида) |
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари | ||
|
Иш берувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар маблағлари ҳисобидан |
Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан | ||||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 | |
|
1. |
Ўртачирчиқ туман Ободонлаштириш бошқармаси |
30 |
50 |
50 |
ободонлаштириш ишчиси |
|
ЖАМИ: |
30 |
||||