Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021 27.09.2013 йилдаги 519-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ва вилоят ҳокимининг 1999 йил 27 августдаги 222-Қ-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда меҳнат бозоридаги вазиятни яхшилаш учун 2014 йил туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш мақсадида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг шу хусусидаги 2013 йил 16 сентябрдаги 536-сонли хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси хамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низоми ва 2002 йил 29 мартдаги 106-сонли «Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни кучайтириш тўғрисида»ги ва шу хусусидаги вилоят ҳокимининг 2002 йил 3 апрелдаги 98-Қ-сонли қарорлари талабларидан келиб чиқиб, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши, иш қидираётган даврда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида 2014 йил учун туман ҳудудидаги корхона, ташкилот, муассаса хамда фермер хўжаликларида ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил қилувчи корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликларда бажариладиган ишлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил қилишда таклиф билан чиқадиган барча ташкилот,корхона ва муассасалар раҳбарлари туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А. Турабов) билан шартномалар тузсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатишга «Қизил ярим ой» жамияти орқали жалб этиладиган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ харажатларни маблағлар билан таъминлаш тўлиқ Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажариладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этган ишсиз фуқароларнинг иш ҳақиси давлат ҳокимияти органларидаги корхоналарда 50 фоизи мазкур корхона томонидан, қолган 50 фоизи туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан, бошқа корхоналарда 75 фоизи корхона томонидан қолган 25 фоизи тақдим қилинган ҳужжатлар бўйича туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини иш билан таъминлашда ноқулай вазиятлар билан боғлиқ истисно холларда, давлат ҳокимияти органлари корхоналарида иш ҳақи харажатининг кўпи билан 75 фоизи, бошқа корхоналарда кўпи билан 50 фоизи миқдорида қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А. Усманов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким в.в.б. Ҳ. ЖЎРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтачи т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 27 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
519-қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2013 йил 27 сентябрдаги 519-қ-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилувчи корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликларда бажариладиган ишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Иш турлари‎ Иш мазмуни‎
1.‎

Туман қишлоқ хўжалик ширкатлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари, дам олиш зоналарида корхоналарни ободонлаштириш

Ирригация тармоқларини ётқизиш ва тозалаш ҳудудларини тозалаш, қишки йиғиштиришлар, супуриш ёки кураш, яхмалакни йўқ қилиш, қорни ва қор музни кўчириш, ёзги йиғиштириш, ҳудудларни супуриш ва ахлатларни тўплаш, ҳовли-жой ҳудудини қўл билан йиғиштириш, намлаб супуриш ва зинапоя атрофини ювиш, деразалари ювиш, ишлаб чиқариш ҳудудларини, йўлларни, айланма кўприк ва кўприкларни тузатиш ва қуриш: ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ўтказилган дарахтларни парвариш қилиш, сув ва электр таъминоти объектлари билан боғлиқ ишлар, дам олиш зоналарини ободонлаштириш

2‎. Қурилиш-монтаж ишлари‎

Болалар майдончалари ва спорт объектлари, чўмилиш ҳовузлари, мактаблар, касалхоналар ва бошқа объектлар қурилиши

3.‎ Юк ортиш-тушириш ишлари‎

Вагонлар, автомашиналардан юк тушириш, вагонларга, автомашиналарга юк ортиш, омборларда ишлаш

4.‎

«Қизил ярим ой» жамияти ва ижтимоий таъминот соҳасидаги ишлар‎

Меҳрибонлик уйларидаги кексалар ва ногиронларга қараш ишлари

5‎. Соғлиқни сақлаш тизимидаги ишлар‎

Касалхоналарда ва бошқа тиббий муассасалардаги беморларга қараш ишлари

6.‎ Халқ таълими тизимидаги ишлар‎

Умумтаълим муассасалари ўқувчиларига хизмат кўрсатиш ишлари. (Фаррошлар, қоровуллар, ошпазлар, буфетчилар)

7.‎

Маиший хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш, маданият тизимларидаги ва бошқа тармоқлардаги ишлар‎

Ушбу объектларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар турлари

8.‎ Мева-сабзавот базаларидаги ишлар‎

Мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш ва идишларга жойлаштириш, идишларни тузатиш, ортиш, тушириш

9.‎ Агросаноат комплексидаги мавсумий ишлар‎

Мавсумий қишлоқ хўжалик ишлари (мева-сабзавот маҳсулотларини йиғиштириш, пахта териш, ўташ, озуқа тайёрлаш, мол боқиш ва бошқалар)

10.‎ Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиб ишлайдиган ишлар‎

Аҳолидан шиша идишлар қабул қилиш, ташиб ва кўтариб юриладиган савдо, спорт ва томоша тадбирларига хизмат кўрсатиш (чипталар, буклетлар, салқин ичимликлар, музқаймоқ ва шу кабилар)ни тарқатиш

11.‎ Иккиламчи хом ашёларни тайёрлаш ва топшириш бўйича ишлар‎

Макулатура, ишлатилган шиналар, иккиламчи полимерлар, иккиламчи металл буюмларини тўплаш ва шу кабилар