Жиззах вилояти Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг
Қарори
Тумандаги мавжуд аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-303-сонли «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2011 й., 41-сон, 448-модда) 10-моддасига асосан, халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Тумандаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари (маҳаллалар, шохкўчалар, кўчалар ва хиёбонлар)га ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларининг илтимосномаларига асосан туман ҳокими киритган таклифи иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
2. Мазкур қарор «Бахмал ҳаёти» газетасида эълон қилинсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссияси зиммасига юклатилсин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгилансин.
Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгаши раиси Б. ИЗБАСАРОВ
Ўсмат ш.,
2013 йил 28 декабрь,
21-4-сон