Тошкент вилояти Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгашининг
Қарори
Туманда географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 448-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сонли «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент вилояти комиссиясининг 2014 йил 21 январдаги 1/8-5-244-сонли баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида, Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент вилояти комиссиясининг 2014 йил 21 январдаги 1/8-5-244-сонли баённомаси ижро учун қабул қилинсин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
3. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Ш. Мадазов), ички ишлар бўлими (С. Саидаълоев)лар тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда географик объектларнинг номлари ўзгартирилиши муносабати билан ҳужжатлар расмийлаштирилишини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш «Ижтимоий маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия»си зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши раиси Т. РАХМОНОВ
Ғазалкент ш.,
2014 йил 4 февраль,
XXXIY/5-сон