Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳокимининг
Қарори
Хақ тўланадиган жамоат ишларини 2014 йилда ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6 сон, 97-модда) 17-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида шаҳарда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш хақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнатга жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2014 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2014 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига:
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамот ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларнинг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона, муассаса ва ташкилотлар бўйича 50 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 50 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кунлик муддатда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига ёзма равишда хабар берилсин.
3. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори (А. Кукановга):
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш. Пирқулов зиммасига юклансин.
Ҳоким И. РАХМОНОВ
Ангрен ш.,
2013 йил 4 декабрь,
714-қ-сон
Шаҳар ҳокимининг 2013 йил 4 декабрдаги 714-қ-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2014 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар
рўйхати
|
Т/р |
Корхона, муассаса ва ташкилотлар |
Жалб қилинганлар сони |
Иш ҳақини тўлаш манбаи (фоиз ҳисобида) |
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари | |
|
Иш берувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар маблағлари ҳисобидан |
Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан | ||||
|
1. |
Ободонлаштириш бўлими |
10 |
50 |
50 |
Ободонлаштириш ишлари |
|
2. |
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати |
10 |
75 |
25 |
Кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, жорий таъмир ишлари |