Жиззах вилояти халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгашининг
Қарори
Туманда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йил 20 ноябрдаги «2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги 774-II-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси 2013 йил., 11-сон, 305-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги «2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги СҚ-401-II-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурига кўра 1710 та иш ўринлари яратилиши белгиланганлигини муҳокама қилиб, халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 774-II-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-401-II-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган туман Дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
3. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди бошқарма, ташкилотлар ҳамда шаҳарча ва қишлоқ фуқаролар йиғини раислари:
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини бажариш юзасидан 1710 та иш ўринлари яратилиши бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсин;
Инвестиция дастурига, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларига, тармоқларни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларига мувофиқ туманнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантириш бўйича 2014 йилда назарда тутилган тадбирлар сўзсиз бажарилишини таъминласин.
4. Шаҳарча ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари, сувдан фойдаланувчилар уюшмаси раҳбарлари ва мутасадди корхона, ташкилот раҳбарлари:
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг прогноз параметрлари тегишли ҳудудларда самарали бажарилишини таъминлаган ҳолда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида, шу жумладан оилавий бизнес соҳасида, шунингдек янги объектларни ишга тушириш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий ҳамда бозор инфратузилмасини, фермер хўжаликларини ривожлантириш, касаначиликни, косибчиликни ва халқ ҳунармандчилигини ташкил этиш, қурилишда пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан, қишлоқ жойларда кенгайтириш ҳисобига иш ўринлари сонини кўпайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўришга алоҳида эътибор қаратсин.
5. Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари:
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг иш ўринлари ташкил этишнинг тегишли ҳудудий кўрсаткичлари ижросига доир қисмини бажаришнинг боришини мунтазам равишда туман мажлисларида, сессияларида муҳокама қилсин;
белгиланган параметрлардан орқада қолинган тақдирда иш ўринлари ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичларини сўзсиз таъминлашга йўналтирилган қўшимча чора-тадбирларни белгиласин.
6. Ушбу қарор «Зафар йўлидан» газетасида эълон қилинсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари С. Болқибоев зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Зафаробод тумани Кенгаши раиси Р. ЭРГАШЕВ
Зафаробод т.,
2013 йил 28 декабрь,
114/21-04-сон