Самарқанд вилояти халқ депутатлари Пастдарғом тумани Кенгашининг
Қарори
Тумандаги айрим географик объектлар номлари тўғрисида
Туманда миллий ғоя ва менталитетимизни янада мустаҳкамлаш ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш туман комиссияси қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига асосланиб халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг 2014 йил 18 январдаги йиғилиш баёни қарорлари маълумот учун қабул қилинсин.
1-2-иловалар берилмайди.
3. Туман Статистика бўлими (А. Суюнов), туман Ички ишлар бўлими (Б. Бахрамов) бошқа идора ва ташкилотлар Кенгаш қарори билан номлари ўзгарган географик объектларнинг номланиши боғлиқ бўлган ҳужжатларни бир ой муддатда расмийлаштириш топширилсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Ф. Исломова ва туман ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи У. Амиров зиммаларига юклатилсин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Пастдарғом туман Халқ депутатлари кенгаши раиси В. РАХИМОВ
Пастдарғом т.,
2014 йил 1 март,
151-25-сон