27.12.2013 йилдаги 1344-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман аҳоли пунктларининг замонавий қиёфасини шакллантириш, аҳоли яшаши учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, янги қулай уй-жойлар қуриш, аҳоли пунктларини, айниқса қишлоқ жойларда ободонлаштириш бўйича изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, туманда аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетишни ташкил этиш ишлари қониқарсиз ҳолатда, туман Ободонлаштириш бошқармасининг моддий-техника базаси махсус техника билан зарур миқдорда таъминланмаган, мавжуд полигонлар санитария қоидаларига ва нормаларига жавоб бермайди, бир қатор жойларда тартибсиз ташкил этилган ахлатхоналардан фойдаланилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 315-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 й., 49-сон, 632-модда) ва вилоят ҳокимининг 2013 йил 7 декабрдаги 283-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш чора-тадбирлари комплексини бажариш, туман аҳоли пунктларида санитария ва экологик вазиятни тубдан яхшилаш, аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш ва жойлаштириш бўйича санитария жиҳатидан тозалаш борасида ўз вақтида ва сифатли хизматларни ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли қарори ва вилоят ҳокимининг 2013 йил 7 декабрдаги 283-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда туман Ободонлаштириш бошқармасини махсус техника билан жихозлаш дастури 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда туман аҳоли пунктларида ахлатларни тўплаш шохобчаларини қуриш ва уларни контейнерлар билан жиҳозлаш дастури 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда Ободонлаштириш бошқармасининг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда туман ҳудудида Ободонлаштириш бошқармасининг қаттиқ маиший полигонларини қуриш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган дастурни молиялаштириш манбаси маҳаллий бюджети ҳисобидан белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда туман маркази, посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалашни ташкил этишга доир комплекс тадбирлар (кейинги ўринларда Комлекс тадбирлар деб аталади) 5-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳокимлиги даражасида Комплекс тадбирларни бажариш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 6-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг ўринбосари А. Маматов, Иқтисодиёт бўлими (Т. Қўчқоров), туман Ободонлаштириш бошқармаси (Х. Абдуалимов), Архитектура ва қурилиш (С. Тоғаев), Ер ресурслари ва давлат кадастр хизмати (А. Нарзуллаев), Табиатни муҳофаза қилиш бўлими (Э. Азимов), туман Давлат санитария ва эпидемиология назорат маркази (Б. Мусаев), қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари қуйидагиларни белгиланган тартибда таъминласинлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда — ахлатларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуриш учун аҳоли пунктларида ер участкаларини танлаш ва ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахлатларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуришнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда манзилли рўйхатларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 январгача — танлов савдолари ўтказиш, пудрат шартномаларини белгиланган тартибда тузиш ҳамда ахлатларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуришнинг якуний манзилли рўйхатларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгусида ташиб кетиш харажатларини камайтириш мақсадида, чиқитсиз қайта ишлашни ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни сортларга ажратиш ва утилизация қилишни ташкил этишга доир тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатган ҳолда қаттиқ маиший чиқиндиларни сортларга ажратиш ва қайта ишлаш бўйича тижорат ташкилотлари ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларида — туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман Табиатни муҳофаза қилиш бўлими (Э. Азимов) қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш бўйича янгидан ташкил этилаётган полигонларни давлат экология экспертизасидан ўтказишни ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрини юритишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари А. Маматов ва И. Алимқулов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. ТИЛАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғаллаорол т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 27 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1344-сон