Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимининг
Қарори
Туман ҳокимининг 2013 йил 19 сентябрдаги 1194-Қ-сонли «Жомбой туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимининг 2014 йил 27 сентябрдаги 1004-қ-сонли «Жомбой туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 543-модда) ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Туман ҳокимининг 2013 йил 19 сентябрдаги 1194-Қ-сонли «Жомбой туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарорининг («Жомбой тонги» газетаси 29-(5583)-сони) биринчи банди билан тасдиқланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун корхона, муассаса, ташкилотларда банд қилинган иш ўринларининг қўшимча рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Илова берилмайди.
«ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 223 киши;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга 18 киши»;
«жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 10 киши».
қуйидаги таҳрирда саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«одам савдосидан жабрланганлар учун 7 киши».
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У. Маматов зиммасига юклансин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким Х. БУРИЕВ
Жомбой т.,
2014 йил 16 январь,
26-қ-сон