Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимининг
Қарори
Жомбой туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Мазкур қарор Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимининг 2014 йил 27 сентябрдаги 1004-қ-сонли «Жомбой туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси, «Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2014 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида ҳамда Жомбой туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2013 йил 9 сентябрдаги 147-сонли хатини кўриб чиқиб, туман ҳудудида жойлашган корхоналарда иш ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш юзасидан берилган таклифларни инобатга олиб қарор қиламан:
1. Туман ҳудудида жойлашган, ишлаётган ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан ортиқ бўлган корхона, ташкилот, муассасаларда 2014 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдори иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажарилишини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан:
ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун болаларни тарбиялаш ҳамда қулай шароитга эга бўлган;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 223 киши;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимининг 2014 йил 16 январдаги 26-қ-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга 18 киши;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимининг 2014 йил 16 январдаги 26-қ-сонли қарори таҳририда)
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун –– уларнинг касби бўйича тайёргарлигига мувофиқ иш ўринлари;
ногиронлар учун –– меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўлиқсиз бажариш имкони (соғлиғининг ахволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 10 киши.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимининг 2014 йил 16 январдаги 26-қ-сонли қарори таҳририда)
одам савдосидан жабрланганлар учун 7 киши.
(2-банд Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимининг 2014 йил 16 январдаги 26-қ-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
3. Иш ўринлари ишчи, фаррош, қаровул, таълим муассасаларида таҳлилчи, ўқитувчи, соғлиқни сақлаш тизимида таҳлилчи, хамшира, шифокор, бошқа корхоналарда чилангар, ҳайдовчи, пайвандловчи, дурадгор ва бошқа касб, лавозим бўйича иш ўринлари банд қилиниши таъминлансин.
4. Тумандаги барча ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) таъминласинлар.
5. Ушбу қарор талабларини бажармаган тумандаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари (мансабдор шахслари)га Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
7. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ж. Жуманов) бир ҳафта муддатда ушбу қарор иловасида кўрсатилган ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарларига эътиборига етказсин.
8. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 30 октябрдаги 1386-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким в.б. А. АШУРОВ
Жомбой т.,
2013 йил 19 сентябрь,
1194-қ-сон