Жиззах вилояти халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгашининг
Қарори
Туманда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йил 20 ноябрдаги «2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги 774-II-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси 2013 йил., 11-сон, 305-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги «2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги СҚ-401-II-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига кўра 1979 та иш ўринлари яратилиши белгиланганлигини муҳокама қилиб, халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 774-II-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-401-II-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Туманда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий мақсади ва моҳияти тўғрисида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори П. Исаевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
3. 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ишлаб чиқилган туман Дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди бошқарма, ташкилотлар ҳамда шаҳарча ва қишлоқ фуқаролар йиғини раислари:
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини бажариш юзасидан 1979 та иш ўринлари яратилиши бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсин;
2013 — 2016 йилларга мўлжалланган дастурлар ижросини тўлиқ таъминлаш ҳисобига дастурда белгиланган янги иш ўринлари яратиш параметрларининг ижросини таъминлаш;
янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш, якка тартибдаги тадбиркорликни, уй меҳнатининг барча шаклларини, шу жумладан корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначиликни ривожлантириш, фермер хўжаликларини, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмани ривожлантириш, ишламасдан турган, иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ва молиявий соғломлаштириш;
2013-2014 ўқув йилида касб-ҳунар битирувчиларининг тўлиқ бандлигини таъминлаш вазифалари топширилсин ҳамда ушбу топшириқларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар ойда туман ҳокимлигига ахборот бериб борилсин.
5. Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари:
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг иш ўринлари ташкил этишнинг тегишли ҳудудий кўрсаткичлари ижросига доир қисмини бажаришнинг боришини мунтазам равишда туман мажлисларида, сессияларида муҳокама қилсин;
Параметрлардан орқада қолинган тақдирда иш ўринлари ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичларини сўзсиз таъминлашга йўналтирилган қўшимча чора-тадбирларни белгиласин.
6. Ушбу қарор «Янгиобод тонги» газетасида эълон қилинсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
8. Ушбу қарор 2014 йил 1 январидан эътиборан кучга киради.
Халқ депутатлари Янгиобод тумани Кенгаши раиси А. ҚЎЛДОШОВ
Янгиобод ш.,
2013 йил 30 декабрь,
88/20-сон