Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри ҳокимининг
Қарори
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й, 5-6-сон, 97-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини янада жадаллаштириш, ишсиз фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш кўмагини ошириш ҳамда шаҳар ҳудудида жойлашган корхона ва ташкилотлар томонидан берган таклифларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Иш билан банд бўлмаган фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, хусусан ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларига жалб қилиш бўйича шаҳарда жойлашган корхона ва ташкилотлар таклифлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ишсиз фуқароларни, шунингдек меҳнат органларида иш қидираётган шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
1-2-иловалар берилмайди.
3. Ишчи гуруҳига ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш параметрлари доирасида ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича иш жойларини ташкил қилишни белгиланган тартибда назоратга олиш вазифаси топширилсин.
4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2012 йил 6 декабрдаги 2071-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ж. Урақов ва шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори Н. Вафоқулова зиммаларига юклатилсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилингандан сўнг кучга киради.
Ҳоким А. ШУКУРОВ
Самарқанд ш.,
2014 йил 14 январь,
34-қ-сон