Самарқанд вилояти ҳокимининг
Қарори
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сонли «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 4-банди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2014 йил 8 январда 2551-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йил 30 декабрдаги 116-сонли ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 30 декабрдаги 2013-47-сонли «Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2014 йил 10 январдаги МА/15-02-32-21/11-сонли ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 10 январдаги 26/1-566-сонли қўшма хатини ҳамда Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг 2014 йил 28 январдаги 05-17/1236-сонли хатини инобатга олиб қарор қиламан:
1. 2014 йилнинг 1 февралидан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъи назар, вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплекс (ярмарка)ларида сотувчи (хизмат кўрсатувчи)лардан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорлари 1, 2, 3, 4 ва 5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Иловалар берилмайди.
2. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Х. Шакиров)га ДСҚ «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш» бош бошқармаси Самарқанд вилоят бўлими (К. Қосимов) ҳамда вилоят «Бозорлар ва савдо комплекслари» уюшмаси (Б. Жўрабеков) билан биргаликда вилоятдаги барча бозор ва савдо комплексларида сотувчи (хизмат кўрсатувчи)лардан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар ҳақларини тўлиқ ундирилиш ҳамда тегишли қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан доимий назорат ўрнатиш топширилсин.
3. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2013 йил 9 мартдаги 66-қ-сонли «Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан жой, ижара ва хизмат кўрсатиш ҳақининг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Х. Хўджаёров зиммасига юклансин.
Ҳоким З. МИРЗАЕВ
Самарқанд ш.,
2014 йил 30 январь,
20-қ-сон