Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2014 09.03.2013 йилдаги 66-Қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Самарқанд вилояти ҳокимининг 2014 йил 30 январдаги 20-қ-сонли «Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сонли «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 4-банди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2013 йил 16 январда 2412-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йил 7 январдаги 1-сонли ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 7 январдаги 2013-1-сонли «Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йил 21 январдаги МА/15-02-32-21/14-сонли ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 22 январдаги 26/1 -1021-сонли қўшма хатини инобатга олиб қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2013 йилнинг 10 февралидан бошлаб мулкчилик шаклидан қатъи назар, вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплекс (ярмарка)ларида сотувчи (хизмат кўрсатувчи)лардан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорлари 1, 2, 3, 4 ва 5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1—5-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2011 йил 19 февралдаги 36-Қ-сонли «Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан жой, ижара ва хизмат кўрсатиш ҳақининг янги миқдорларини белгилаш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Х. Шакиров)га ДСҚ бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси Самарқанд вилоят бўлими (З. Норқўзиев) ҳамда вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси (Б. Жўрабеков) билан биргаликда вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплексларида сотувчи (хизмат кўрсатувчи)лардан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар ҳақларини тўлиқ ундирилиши ҳамда тегишли қисмини маҳаллий бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан доимий назорат ўрнатиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тасдиғига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари В. Рахимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким З. МИРЗАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 9 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66-Қ-сон