ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларига қўйиладиган малака талабларини тасдиқлаш тўғрисида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2592]
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларига қўйиладиган малака талаблари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир М. ХОДЖИМАТОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 26 май,
1-сон
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 26 майдаги 1-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларига қўйиладиган
МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур малака талаблари Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур малака талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
спортчи — танлаган спорт тури ёки спорт турлари билан мунтазам шуғулланадиган, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;
тренер — тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномага эга бўлган ҳамда ўқув-машқ, оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни, шунингдек спорт натижаларига эришиш учун беллашув фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи жисмоний шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
спорт ҳаками — спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ташкилотчиси томонидан ваколат берилган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур малака талаблари спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларида ишлашга талабгор ёки ишлаётган шахсларга нисбатан татбиқ қилинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Спорт тури бўйича спортчи (терма жамоа аъзоси бўлган спортчи ва спортчи-инструктор), тренер (тренер-ўқитувчи, тренер-инструктор, терма жамоа тренери, терма жамоа катта тренери, терма жамоа бош тренери) ва спорт ҳаками (мусобақа бош котиби ва унинг ўринбосари, мусобақа бош спорт ҳаками ва унинг ўринбосари) ҳамда ушбу лавозимларга тавсия этилаётган номзодлар қуйидагиларни билиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги халқаро ҳужжатларни;
жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонун ҳужжатларини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
спорт машғулоти ва фаолияти услубиётини;
педагогика, психология, спорт тиббиёти, меҳнатни муҳофаза қилиш, тегишли санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
2-боб. Спорт тури бўйича спортчи касбига қўйиладиган малака талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Спорт тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси аъзоси бўладиган спортчи ва спортчи-инструктор:
Кейинги таҳрирга қаранг.
катталар — «Спорт усталигига номзод» тоифаси ёки «Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси» ёхуд «Ўзбекистон спорт устаси» спорт унвонига;
ёшлар — камида биринчи спорт разрядига;
ўсмирлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри терма жамоалари ўсмирлари ҳам) — камида ўсмирлар учун биринчи спорт разрядига эга бўлиши лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Спорт тури бўйича спортчига, паралимпия ҳамда сурдлимпия спорт турлари бўйича терма жамоалар спортчиларига малака талаблари қўйилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Спорт тури бўйича тренер касбига қўйиладиган малака талаблари
6. Қуйидагилар спорт тури бўйича терма жамоа бош тренерига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
жисмоний тарбия бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Олий тоифали тренер» малака тоифасига эга бўлиши;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
спорт тури бўйича тренер-ўқитувчи лавозимида камида 3 йиллик ёки терма жамоанинг катта тренери лавозимида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши.
7. Қуйидагилар спорт тури бўйича терма жамоа катта тренерига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
жисмоний тарбия бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Олий тоифали тренер» малака тоифасига эга бўлиши;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
спорт тури бўйича тренер-ўқитувчи ёки терма жамоанинг тренери лавозимида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши.
8. Қуйидагилар спорт тури бўйича терма жамоа тренерига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
жисмоний тарбия бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Биринчи тоифали тренер» малака тоифасига эга бўлиши;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
спорт тури бўйича тренер-ўқитувчи лавозимида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Спорт тури бўйича тренер ва тренер-ўқитувчи жисмоний тарбия бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотига, тренер-инструктор эса, жисмоний-тарбия ва спорт соҳаси бўйича етарли билим ва амалий тажрибага эга бўлиши лозим. Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхатида (рўйхат рақами 2559, 2014 йил 5 февраль) белгиланган спорт турлари бўйича тренер ва тренер-ўқитувчилар бундан мустасно.
Тренер Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июлдаги 214-сонли «Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномага эга бўлиши лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 24 июлдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-1, 30.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 389-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Спорт тури бўйича тренер-ўқитувчи ҳамда тренер-инструкторлик лавозимига тавсия этилаётган номзодларга иш стажига эга бўлиш талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Спорт тури бўйича спорт ҳаками касбига қўйиладиган малака талаблари
11. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош спорт ҳакамига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;
«Халқаро тоифали спорт ҳаками» ёки «Миллий тоифали спорт ҳаками» ёхуд «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлиши;
камида 5 та мусобақада спорт ҳаками сифатида иштирок этган бўлиши.
12. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош спорт ҳаками ўринбосарига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;
«Халқаро тоифали спорт ҳаками» ёки «Миллий тоифали спорт ҳаками» ёхуд «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлиши;
камида 5 та мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган бўлиши.
13. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош котибига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;
«Халқаро тоифали спорт ҳаками» ёки «Миллий тоифали спорт ҳаками» ёхуд «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлиши;
камида 3 та мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган бўлиши.
14. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош котиби ўринбосарига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;
«Халқаро тоифали спорт ҳаками» ёки «Миллий тоифали спорт ҳаками» ёхуд «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлиши;
камида 2 та мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган бўлиши.
15. Қуйидагилар спорт тури бўйича спорт ҳакамига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;
Спорт ҳакамлари ва спорт ҳаками тоифалари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2324, 2012 йил 6 февраль) мувофиқ спорт турлари бўйича спорт ҳакамларига бериладиган малака тоифаларидан бирига эга бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Спорт тури бўйича спорт ҳаками лавозимига тавсия этилаётган номзодларга иш стажига эга бўлиш талаб этилмайди.
(4-боб Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
5-боб. Якуний қоидалар
17. Мазкур малака талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Мазкур малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2014 йил 23 май
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
2014 йил 23 май
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
2014 йил 23 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 280-модда, 31-сон, 389-модда: 2015 й., 43-сон, 552-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 03.06.2022 й., 10/22/2592-3/0475-сон; 08.07.2026 й., 10/26/2592-4/0707-сон)