Ҳужжат кучини йўқотган 08.02.2016 06.02.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2324
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи, 06.02.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2324
Кучга кириш санаси
16.02.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 08.02.2016
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СПОРТ ҲАКАМЛАРИ ВА СПОРТ ҲАКАМИ ТОИФАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 6 февралда 2324-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 6 январдаги 27-сонли «Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2761, 05.02.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 147-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 104-модда) мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Спорт ҳакамлари ва спорт ҳаками тоифалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Т. ҚЎЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 23 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1165-сон

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг 2011 йил 23 декабрдаги 1165-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт ҳакамлари ва спорт ҳаками тоифалари тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 147-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 104-модда) мувофиқ, спорт ҳакамлик фаолияти ва ҳакамларга тоифаларни бериш тартибини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритиб келаётган ташкилотлар ҳамда спорт ҳакамлик фаолиятини олиб бораётган жисмоний шахслар учун қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Спорт турлари бўйича фаолиятни олиб бориш фақат тегишли тайёргарликка эга бўлган ҳакамларга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органлар — Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт ҳаками — спорт мусобақаси ташкилотчиси томонидан вакил қилинган, спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлайдиган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳакамлик тоифаси — спорт тури бўйича ҳакамнинг малакавий даражаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ҳакамлик фаолиятининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Спорт турлари бўйича ҳакамлар фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро спорт ташкилотлари қоидалари, мусобақа низомлари (регламент) ва бошқа ҳужжатлари асосида юқори даражада мусобақаларни ташкил қилиш ва уларда ҳакамлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида спортни оммалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турлари бўйича ҳакамлар малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳакамлик фаолиятига ёш мутахассисларни жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Спорт турлари бўйича ҳакамлар тоифасини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Спорт турлари бўйича ҳакамларга қуйидаги тоифалар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқаро тоифали спорт бўйича ҳакам»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Миллий тоифали спорт бўйича ҳакам»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олий тоифали спорт бўйича ҳакам»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«I тоифали спорт бўйича ҳакам»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Спорт бўйича ҳакам».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Халқаро тоифали спорт бўйича ҳакам» тоифаси спорт турлари бўйича тегишли халқаро спорт ташкилотлари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Миллий тоифадаги спорт бўйича ҳакам» тоифаси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан берилади. Техник ва амалий спорт турлари бўйича «Миллий тоифадаги спорт бўйича ҳакам» тоифаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Олий тоифали спорт бўйича ҳакам» тоифаси Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан берилади. Техник ва амалий спорт турлари бўйича «I тоифали спорт бўйича ҳакам» тоифаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «I тоифали спорт бўйича ҳакам» ва «Спорт бўйича ҳакам» тоифаларини бериш ҳуқуқига эга бўлган спорт ташкилотлари рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Спорт турлари бўйича тоифаларни олиш учун даъвогарлар ҳужжатлари ваколатли органнинг малака комиссияларида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Спорт бўйича ҳакамларга тоифалар бериш талабларини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Спорт бўйича ҳакамларга тоифалар бериш талаблари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ўтказилиш даврийлигини инобатга олган ҳолда тузилади ва унинг ҳайъат йиғилишида тўрт йилга тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Спорт бўйича ҳакамларга тоифалар бериш талаблари спорт турлари гуруҳлари бўйича алфавит тартибда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Талаблар ва уларни бажариш шартлари қуйидаги ташкилотлар тақдимномасига асосан шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган таълим муассасалари (олимпия резерви коллежлари, олий спорт маҳорати мактаблари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси, жисмоний тарбия-спорт жамиятлари, спорт турлари бўйича федерациялар, уюшмалар, жамғармалар, жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт клублари ва асосий мақсади жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдан иборат бўлган бошқа жамоат бирлашмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий спорт клуби, «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши (олий спорт маҳорати мактаби таркибига киритилган спорт турлари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Спорт бўйича ҳакамларга тоифалар бериш талабларига ўзгартиришлар ёки қўшимчалар мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ташкилотлар тақдимномасига асосан киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Спорт бўйича ҳакамнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Спорт бўйича ҳакам қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақаларда ҳакамлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳакамлик тоифасига ўрнатилган кўкрак нишонини тақиб юриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш ҳакамларнинг малака ва билимини оширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳакамлик тоифасини оширишга даъвогар бўлиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Спорт тури бўйича ҳакамнинг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақа қоидаларини билиш ва уларнинг талабларига қатъий риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақаларни юқори даражада ўтказишга кўмаклашиш ва мусобақа ўтказиш даврида юзага келган масалаларга холисона ҳамда ўз вақтида баҳо бериш ва ечимини топиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори маданиятни ва ҳамжиҳатликни намуна бўлиб кўрсатиш ҳамда қўполлик, тартибсизлик, иштирокчилар (спортчилар, мураббийлар, вакиллар, томошабинлар) томонидан мусобақа ва ахлоқ этикаси қоидаларининг бузилишига йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳакамлик тоифасини, жисмоний тайёргарлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа ҳакамларнинг билим ва тажрибаларини оширишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турини тарғибот қилишда фаол қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳакамлик тоифасидан маҳрум этилганда ёки у пасайтирилганда, ҳакамлик гувоҳномаси ва кўкрак нишонини уларни берган ташкилотга ўз вақтида қайтариб бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ҳакамлик тоифаларини бериш бўйича малака комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳакамлар тоифаларини бериш бўйича ваколатли орган ҳузурида малака комиссияси тузилади. Комиссия аъзолари ваколатли орган қарори билан бир йил муддатга тайинланадилар. Комиссия 7 нафар аъзодан иборат бўлади ва унинг таркибига ваколатли органнинг тегишли бошқармалари, республика спорт федерациялари (уюшмалари, марказлари ва бошқалар)нинг, спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабларининг раҳбарлари ёки вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Комиссия раиси ва аъзолари ўз хоҳишига кўра ёки зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда аниқланган қоидабузилишлари учун комиссия таркибидан муддатидан олдин чиқарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Комиссия мажлиси унда комиссия аъзоларининг 2/3 қисми қатнашган тақдирда тўла ҳуқуқли ҳисобланади. Қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия қарори унинг учун мажлисда қатнашган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилиги овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда раислик қилувчининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссия мажлислари заруратга кўра, лекин ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Комиссиянинг навбатдан ташқари мажлислари зарурат бўлган тақдирда раис томонидан чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Комиссия қарори баённомалаштирилиши, комиссия аъзолари томонидан имзоланиши ва ваколатли органга тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Тақдирлаш ва жарималар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мусобақаларда фаол иштирок этганлиги ва холисона ҳакамлик қилганлиги учун ҳакамлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақаларни ўтказаётган ташкилотлар томонидан сертификатлар, дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилнинг энг яхши ҳакамлари рўйхатига киритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинги ҳакамлик тоифасини олишга тавсия этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Спорт бўйича ҳакам ҳакамлик мажбуриятларини сифатсиз бажарганда ёки уларга риоя қилмаган ҳолларда унга нисбатан қуйидаги жарималар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақа ҳакамлигидан четлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳакамлик тоифасини пасайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳакамлик тоифасидан маҳрум этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Спорт бўйича ҳакам томонидан ҳакамлик мажбуриятлари сифатсиз бажарилганда ёки уларга риоя қилинмаганда, ушбу ҳолатлар ҳакамлар ҳайъатларида ва спорт федерацияларида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Жарималар ҳар бир ҳакамлар учун юритиладиган шахсий ҳакам маълумотномасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Спорт бўйича ҳакам тегишли тоифадан маҳрум этилганидан кейин унга тоифа қайтадан берилиши мумкин. Бунда, спорт бўйича ҳакамлик тоифаси ўрнатилган тартибда тасдиқланган спорт бўйича ҳакамларга тоифалар бериш талаблари такроран бажарилганидан сўнг берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Ҳакамнинг гувоҳномаси ва кўкрак нишони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Барча ҳакамлик гувоҳномалари ва кўкрак нишонлари намуналари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Кўкрак нишони кўкракнинг чап томонига тақилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Спорт тури бўйича ҳакамларнинг ҳисоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари ҳакамлар тоифаларини бериш тўғрисидаги буйруқлар ва қарорлар асосида ҳакамларнинг маълумотномаларини расмийлаштирадилар ҳамда белгиланган тартибда уларни рўйхатга оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ҳакамлар маълумотномасида бажарилган талаблар, берилган тоифалар ҳамда жарималар белгилаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари қуйидаги ҳужжатларни камида тўрт йил мобайнида сақлаши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳакамлик тоифаларини бериш учун тақдимномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳакамлик тоифаларини бериш тўғрисидаги тегишли қарор ҳамда буйруқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳакамларга гувоҳномалар ва кўкрак нишонлари топширилганлиги тўғрисидаги қайдлов ҳужжатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ҳакамларга «Миллий тоифадаги спорт бўйича ҳакам» тоифаларини бериш тўғрисидаги тегишли қарорлар ҳамда буйруқларнинг сақланиш муддати беш йилни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. «Халқаро тоифадаги спорт бўйича ҳакам» унвони ёки тоифани олган ҳакам Маданият ва спорт ишлари вазирлиги рўйхатидан ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мазкур Низомда кўрсатилган талабларнинг бузилишига йўл қўйган шахслар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Т. ШИРИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 19 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазири Қ. БЕРДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 20 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 21 декабрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НОРБОЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 22 декабрь

Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси в. б. К. МАМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 22 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 6-сон, 66-модда)