ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларига қўйиладиган малака талабларини тасдиқлаш тўғрисида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2592]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 26 майдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-3, 03.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2022 й., 10/22/2592-3/0475-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларига қўйиладиган малака талаблари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир М. ХОДЖИМАТОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 26 май,
1-сон
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 26 майдаги 1-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларига қўйиладиган
МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур малака талаблари Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, спорт тури бўйича спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 26 майдаги 4-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-3, 03.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2022 й., 10/22/2592-3/0475-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур малака талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
спортчи — танлаган спорт тури ёки спорт турлари билан мунтазам шуғулланадиган, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тренер — спортчиларни тайёрлаш ҳамда уларнинг мусобақаларга тайёргарлик кўришини ташкил этиш, уларга назарий ва амалий билимларни бериш, шунингдек уларни жисмоний жиҳатдан камол топтиришни амалга оширувчи жисмоний шахс;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 23 июндаги 7-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-4, 08.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2026 й., 10/26/2592-4/0707-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
спорт ҳаками — спорт тури қоидаларига ва спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун ваколат берилган жисмоний шахс.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 23 июндаги 7-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-4, 08.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2026 й., 10/26/2592-4/0707-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур малака талаблари спортчи, тренер ва спорт ҳаками касбларида ишлашга талабгор ёки ишлаётган шахсларга нисбатан татбиқ қилинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Спорт тури бўйича спортчи (терма жамоа аъзоси бўлган спортчи), тренер (тренер-ўқитувчи, тренер-инструктор, оммавий спорт бўйича тренер-селекционер, терма жамоа тренери, терма жамоа катта тренери, терма жамоа бош тренери) ва спорт ҳаками (мусобақа бош котиби ва унинг ўринбосари, мусобақа бош ҳаками ва унинг ўринбосари) ҳамда ушбу лавозимларга тавсия этилаётган номзодлар қуйидагиларни билиши керак:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 23 июндаги 7-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-4, 08.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2026 й., 10/26/2592-4/0707-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги халқаро ҳужжатларни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
спорт машғулоти ва фаолияти услубиётини;
педагогика, психология, спорт тиббиёти, меҳнатни муҳофаза қилиш, тегишли санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
2-боб. Спорт тури бўйича спортчи касбига қўйиладиган малака талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Спорт тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси аъзоси бўладиган спортчи:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 23 июндаги 7-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-4, 08.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2026 й., 10/26/2592-4/0707-сон)
катталар — «Спорт усталигига номзод» тоифаси ёки «Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси» ёхуд «Ўзбекистон спорт устаси» спорт унвонига;
ёшлар — камида биринчи спорт разрядига;
ўсмирлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри терма жамоалари ўсмирлари ҳам) — камида ўсмирлар учун биринчи спорт разрядига эга бўлиши лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Спорт тури бўйича спортчига, паралимпия ҳамда сурдлимпия, махсус олимпия, кўзи ожизлар спорти ва бошқа адаптив спорт турлари бўйича терма жамоалар спортчиларига малака талаблари қўйилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 23 июндаги 7-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-4, 08.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2026 й., 10/26/2592-4/0707-сон)
3-боб. Спорт тури бўйича тренер касбига қўйиладиган малака талаблари
6. Қуйидагилар спорт тури бўйича терма жамоа бош тренерига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
жисмоний тарбия бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Олий тоифали тренер» малака тоифасига эга бўлиши;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
спорт тури бўйича тренер-ўқитувчи лавозимида камида 3 йиллик ёки терма жамоанинг катта тренери лавозимида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши.
7. Қуйидагилар спорт тури бўйича терма жамоа катта тренерига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
жисмоний тарбия бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Олий тоифали тренер» малака тоифасига эга бўлиши;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
спорт тури бўйича тренер-ўқитувчи ёки терма жамоанинг тренери лавозимида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши.
8. Қуйидагилар спорт тури бўйича терма жамоа тренерига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
жисмоний тарбия бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Биринчи тоифали тренер» малака тоифасига эга бўлиши;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
спорт тури бўйича тренер-ўқитувчи лавозимида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Спорт тури бўйича тренер, тренер-ўқитувчи ва оммавий спорт бўйича тренер-селекционер жисмоний тарбия бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотига, тренер-инструктор эса, жисмоний-тарбия ва спорт соҳаси бўйича етарли билим ва амалий тажрибага эга бўлиши лозим. Тренер, тренер-ўқитувчи ва оммавий спорт бўйича тренер-селекционерларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхатида (рўйхат рақами 2559, 2014 йил 5 февраль) белгиланган спорт турлари бўйича тренер ва тренер-ўқитувчилар бундан мустасно.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 23 июндаги 7-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-4, 08.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2026 й., 10/26/2592-4/0707-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Спорт тури бўйича тренер-ўқитувчи, тренер-инструктор ҳамда оммавий спорт бўйича тренер-селекционерлик ҳамда тренер-инструкторлик лавозимига тавсия этилаётган номзодларга иш стажига эга бўлиш талаб этилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 23 июндаги 7-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-4, 08.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2026 й., 10/26/2592-4/0707-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Спорт тури бўйича спорт ҳаками касбига қўйиладиган малака талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош ҳакамига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 23 июндаги 7-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-4, 08.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2026 й., 10/26/2592-4/0707-сон)
спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;
«Халқаро тоифали спорт ҳаками» ёки «Миллий тоифали спорт ҳаками» ёхуд «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлиши;
камида 5 та мусобақада спорт ҳаками сифатида иштирок этган бўлиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош ҳаками ўринбосарига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 23 июндаги 7-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-4, 08.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2026 й., 10/26/2592-4/0707-сон)
спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;
«Халқаро тоифали спорт ҳаками» ёки «Миллий тоифали спорт ҳаками» ёхуд «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлиши;
камида 5 та мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган бўлиши.
13. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош котибига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;
«Халқаро тоифали спорт ҳаками» ёки «Миллий тоифали спорт ҳаками» ёхуд «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлиши;
камида 3 та мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган бўлиши.
14. Қуйидагилар спорт тури бўйича мусобақа бош котиби ўринбосарига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;
«Халқаро тоифали спорт ҳаками» ёки «Миллий тоифали спорт ҳаками» ёхуд «Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасига эга бўлиши;
камида 2 та мусобақада ҳакам сифатида иштирок этган бўлиши.
15. Қуйидагилар спорт тури бўйича спорт ҳакамига қўйиладиган малака талаблари ҳисобланади:
спорт тури бўйича профессионал маҳоратга эга бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ спорт турлари бўйича спорт ҳакамларига бериладиган малака тоифаларидан бирига эга бўлиши лозим.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 23 июндаги 7-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-4, 08.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2026 й., 10/26/2592-4/0707-сон)
16. Спорт тури бўйича спорт ҳаками лавозимига тавсия этилаётган номзодларга иш стажига эга бўлиш талаб этилмайди.
(4-боб Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2015 йил 19 октябрдаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2592-2, 27.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 43-сон, 552-модда)
5-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Мазкур малака талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
18. Мазкур малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2014 йил 23 май
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
2014 йил 23 май
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
2014 йил 23 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 280-модда, 31-сон, 389-модда: 2015 й., 43-сон, 552-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 03.06.2022 й., 10/22/2592-3/0475-сон; 08.07.2026 й., 10/26/2592-4/0707-сон)