Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокимининг
Қарори
Шайхонтоҳур туманида 2014 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2001 й., 5-сон, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 225-модда; 2009 й., 52-сон, 553-модда) 17-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги» (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 5-6-сон, 46-модда) 353-сон қарори ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, марказ томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Шайхонтоҳур туманида 2014 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, ташкилотлар раҳбарларига:
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона ва ташкилотлар бўйича 50 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 50 фоизи маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
бошқа корхона ва ташкилотлар бўйича 75 фоизи иш берувчилар маблағлари ҳисобидан 25 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилсин;
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот, 3 кунлик муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин.
3. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А. Маматов):
корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
4. Шайхонтоҳур туман ҳокимининг 2013 йил 13 февралдаги «Шайхонтоҳур туманида 2013 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 57-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Шайхонтоҳур туман ҳокимининг ўринбосари К. Захидов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким М. МИРҚОСИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 9 январь,
11-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 9 янваодаги 11-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Шайхонтоҳур туманида 2014 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати
| № | Корхона ва ташкилотлар номи | Ҳақ тўланадиган жамоат иши турлари | Жалб қилинганлар сони | Меҳнатга ҳақ тўлаш фоизи | ||
| Иш берувчи корхона маблағи ҳисобидан | Маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан | Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан | ||||
| 1. | Туман ободонлаштириш бошқармаси | Ободонлаштириш ишчиси фаррош, қоровул | 55 | 50 | 50 | — |
| 2. | Хусусий уй жой, мулкдорлар ширкатлари | Ишчи, фаррош супурувчи, электрчи, боғбон | 50 | 75 | — | 25 |
| 3. | Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш на ташкил этиш бўлими | Қоровул, ошпаз, фаррош, буфетчилар | 15 | 50 | 50 | — |
| 4. | Туман тиббиёт бирлашмаси | Ишчи, касалхоналарда ва бошқа муассасалардаги беморларга қараш ишлари | 15 | 50 | 50 | — |
| 5. | «Шайхонтохур Махсустранс» давлат корхонаси | Ишчи, фаррош, қоровул, супурувчи | 15 | 50 | 50 | — |
| | Жами | | 106 | | | |