Тошкент шаҳар Яккасарой тумани хокимининг
Қарори
Яккасарой туманида 2014 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунининг 17 моддасига, (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 йил № 5-6, 97-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 353-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 йил № 7, 40-модда) ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, марказ томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Яккасарой туманида 2014 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, ташкилотлар раҳбарларига:
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига карашли корхона ва ташкилотлар бўйича — 50 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 50 фоизи маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
бошқа корхона ва ташкилотлар бўйича — 75 фоизи иш берувчилар маблағлари ҳисобидан — 25 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилсин;
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кун муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин.
3. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ш. Мухаммедов):
корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
4. Яккасарой тумани ҳокимининг 2013 йил 19 июлдаги «Яккасарой туманида 2013 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 291-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р. Мавланов зиммасига юклансин.
Ҳоким Б. ГАИБНАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 27 январь,
33-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 27 январдаги 33-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Яккасарой туманида 2014 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати
| № | Корхона ва ташкилотлар номи | Ҳақ тўланадиган жамоат иши турлари | Жалб қилинганлар сони | Меҳнатга ҳақ тўлаш фоизи | ||
| Иш берувчи корхона маблағи ҳисобидан | Маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан | Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан | ||||
| 1. | Туман ободонлаштириш бошқармаси | Ободонлаштириш ишчиси, супурувчи, боғбон | 10 | 50 | 50 | — |
| 2. | Хусусий уй жой, мулкдорлар ширкатлари | Ишчи, супурувчи, сантехник, боғбон | 61 | 75 | — | 25 |
| 3. | Туман халқ таълими | Фаррош, қоровул, ховлибон | 10 | 50 | 50 | — |
| 4. | Туман соғлиқни сақлаш бошқармаси | Боғбон, касалхоналарда ва бошқа муассасалардаги беморларга қараш ишлари | 10 | 50 | 50 | — |
| 5. | Яккасарой «Махсустранс» давлат корхонаси | Ишчи, юк ортувчи, супурувчи | 5 | 50 | 50 | — |
| 6. | Тумандаги ўрта-махсус касб-ҳунар коллеж ва лицейлари | Фаррош, қоровул, ховлибон, боғбон | 10 | 50 | 50 | — |
| | Жами | | 106 | | | |