30.01.2014 йилдаги 99-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти Қува тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қува туманида санитария жиҳатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш чора-тадбирлари комплексини бажариш, жойларда санитария ва экологик вазиятни тубдан яхшилаш, аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш ва жойлаштириш бўйича санитария жиҳатдан тозалаш борасида ўз вақтида ва сифатли хизматларни самарали ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрь кунги «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 315-сонли қарори асосида қабул қилинган вилоят ҳокимининг 2013 йил 10 декабрь кунги 259-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрь кунги «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатдан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 315-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 10 декабрь кунги 259-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор билан республика минтақаларида аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш бўйича санитария жиҳатидан тозалашни ташкил қилишнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланганлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ва аҳоли пунктларининг ташқи қиёфасига бўлган замонавий шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва уларни санитария қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда жойлаштириш ишларининг ташкил этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча босқичларда, шу жумладан полигонларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, сортларга ажратиш, ташиш, полигонларда кўмиб ташлашда санитария жиҳатидан тозалаш объектларидан фойдаланиш ва сақлаш ҳамда уларни санитария ва экология талабларига мувофиқ ҳолда утилизация қилиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли бандлигини ошириш, санитария жиҳатидан тозалаш соҳасидаги ишларни самарали ташкил этиш учун қўшимча иш ўринлари ва шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш объектларининг санитария ва экологик ҳолати юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш шаҳарларда санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан, туманлар марказларида, шаҳар посёлкаларида ва қишлоқ аҳоли пунктларида ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарларда ахлатларни тўплаш шаҳобчалари қурилиши тугаллангач ва улар контейнерлар билан жиҳозлангач аҳлатларни тўплаш шаҳобчалари, келгусида улардан фойдаланиш учун, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан текин фойдаланиш учун берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш бўйича янгидан ташкил этилаётган полигонларни давлат экология экспертизасидан ўтказишни ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрини юритишни таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишув бўйича, етказиб бериш жадвалларини тасдиқлаган ҳолда, 1*, 2*, 4*, 5* ва 6-иловаларга* мувофиқ махсус автотранспорт (ахлат ташигичлар, ағдарма машииналар) нинг ўз вақтида ишлаб чиқарилишини ва етказиб берилишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1—6-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда вилоят шаҳарларида санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда туманлар ободонлаштириш бошқармаларини махсус техника билан жиҳозлаш дастури 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда вилоят аҳоли пунктларида ахлатларни тўплаш шохобчаларини қуриш ва уларни контейнерлар билан жиҳозлаш дастури 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда ободонлаштириш бошқармаларининг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда санитария жиҳатидан тозалаш бўйича иҳтисослаштирилган ташкилотларнинг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 5-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда вилоятда ободонлаштириш бошқармаларининг қаттиқ маиший чиқиндилар янги полигонларини қуриш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 6-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014-2015 йилларда шаҳарларда, туман марказларида, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалашни ташкил этишга доир комплекс тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс тадбирлар деб аталади) 7-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари даражасида Комплекс тадбирларни бажариш бўйича ишчи гуруҳлар таркиблари 8* ва 9-иловаларга* мувофиқ тасдиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 7—9-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий банк (Қўчқоров)га, тижорат банклари билан биргаликда махсус техника сотиб олиш, қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва жиҳозлаш учун санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларга 1 ва 5-иловаларга мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят Назорат-тафтиш бош бошқармаси (Мамасаидов) амалга оширилган ишларнинг якунлари бўйича, бажарилган ишларнинг ҳажмлари, сифати ва объектларни ишга тушириш муддатларининг тасдиқланган дастурларга, манзилли рўйҳатларга ҳамда лойиҳа-смета ҳужатларга мувофиқлигини текширувдан ўтказиши маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2014-2015 йилларда туман аҳоли пунктларида ахлатларни тўплаш шаҳобчаларини қуриш ва уларни контейнерлар билан жиҳозлаш дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман марказида, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалашни ташкил этишга доир комплекс тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс тадбирлар деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комплекс тадбирларни бажариш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р. Рахимжонов)га, туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси (Ф. Холматов), туман Ободонлаштириш бошқармаси (Н. Абдуллаев), туман Архитектура ва қурилиш бўлими (Ю. Парпиева), туман тиббиёт бирлашмаси (И. Хасанов), туман Молия бўлими (А. Казаков), туман ҳокимлиги Иқтисодиёт бўлими (Х. Рахимов)лар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда — ахлатларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуриш учун қишлоқ аҳоли пунктларида белгиланган тартибда ер учаскаларини танлаш ва ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахлатларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуришнинг лойиҳа-смета хужатлари ишлаб чиқилишини ҳамда манзилли рўйхатни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 январгача — танлов савдолари ўтказиш, пудрат шартномаларини белгиланган тартибда тузиш ҳамда ахлатларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуришнинг якуний манзилли рўйхатини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган дастурларнинг, Комплекс тадбирларнинг ва ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгусида ташиб кетиш харажатларини камайтириш мақсадида, чиқитсиз қайта ишлашни ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни сортларга ажратиш ва утилизация қилишни ташкил этишга доир тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатган ҳолда қаттиқ маиший чиқиндиларни сортларга ажратиш ва қайта ишлаш бўйича тижорат ташкилотлари ташкил этиш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман Ободонлаштириш бошқармаси (Н. Абдуллаев)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва уларни санитария қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳада амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш, туманда кўрсатилаётган коммунал хизматлар ҳажмлари, турлари, йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, ҳар ой якуни бўйича ҳисоботларни туман ҳокимлигига тақдим этиб борилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2013 йил 14 декабрь кунги 1270-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Р. Рахимжонов ва А. Исахоновлар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким З. РАХМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қува т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 30 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99-сон
(«Қува ҳаёти» газетаси, 05.02.2014 й., 5 (7443)-сон)