14.05.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2583
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 14.05.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2583
Кучга кириш санаси
19.05.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефть базалари, турғун, контейнерли ва кўчма автоёқилғи қуйиш шохобчаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 14 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2583]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сонли «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нефть базалари, турғун, контейнерли ва кўчма автоёқилғи қуйиш шохобчаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Б. ГУЛЯМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 16 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 16 апрелдаги 60-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефть базалари, турғун, контейнерли ва кўчма автоёқилғи қуйиш шохобчаларидан фойдаланишда хавфсизлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар нефть базалари, турғун, контейнерли ва кўчма автоёқилғи қуйиш шохобчаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть базалари — нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишни таъминловчи ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган объект;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турғун автоёқилғи қуйиш шохобчаси — транспорт воситаларига фақат суюқ мотор ёқилғиси (бензин ва дизель)ни қуйишга мўлжалланган ва ер ости резервуарлари ва ёқилғи-тақсимловчи колонкалар билан жиҳозланган автоёқилғи қуйиш шохобчаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контейнерли автоёқилғи қуйиш шохобчаси — транспорт воситаларига фақат суюқ мотор ёқилғиси (бензин ва дизель)ни қуйишга мўлжалланган автоёқилғи қуйиш шохобчаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчма автоёқилғи қуйиш шохобчаси — фақат суюқ мотор ёқилғиси (бензин ва дизель)ни чакана усулда сотишга мўлжалланган шохобча.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидалар нефть базаларига, турғун, контейнерли ва кўчма автоёқилғи қуйиш шохобчаларига (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Қоидалар талаблари ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, технологик жараёнларни ва цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шартлигини истисно этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш бўйича қоидаларни ўз ичига олган жамоа шартномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича назорат юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ходимлар ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ҳамда қайта тайёрлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 «Табиатни муҳофаза қилиш. Атмосфера. Саноат корхоналари зарарли моддаларининг йўл қўйиладиган чиқаришларини ўрнатиш қоидалари» бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнат шароитларини аттестация қилиш орқали белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгарганда, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги маълумотларга ташкилот раҳбари томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ташкилотлар ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Лавозим йўриқномаларига мувофиқ, хавфли моддалар билан бажариладиган ишларни, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишларни, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишларни ҳамда тегишли тармоқ тариф-малака маълумотномасига мувофиқ бошқа хавфли ишларни бажаришни назарда тутувчи касблар ўта хавфли касблар рўйхатига, мазкур вазифаларни бир марталик топшириқ асосида бажарилишини назарда тутувчи ишлар ўта хавфли ишлар рўйхатига киритилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўта хавфли ишларни бажариш фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат (наряд-рухсатнома)га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олишлари ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштиришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўта хавфли ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва хавфсиз бажариш белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши учун ташкилот раҳбарияти жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Жамоавий ва якка тартибда ҳимояланиш воситаларини қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ходимлар хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларидаги барча ходимларга таъсир қилган тақдирда қўлланилиши зарур ҳамда ташкилот биноларини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Жамоавий ҳимоя воситаларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳарорати ва намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда қурилмалар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ходимлар Нефть ва газ ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 2132, 2010 йил 13 август) мувофиқ махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибдаги ҳимояланиш воситалари билан таъминланиши лозим.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаш, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш ва улардан тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли ва заҳарли моддалар билан ишлашда фойдаланилган якка тартибдаги ҳимоя воситаларини дезинфекция қилиш, бир марта қўлланиладиган воситалар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Заҳарли моддалар билан ишлашда тери касалликларининг олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Касбий танлов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ходимлар ва ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли тармоқ тариф-малака маълумотномасига мувофиқ зарур маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Босим остида ва бошқа ўта хавфли ишларда ишловчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир, зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарорига (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйиш шарт-шароитлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйиш олдидан қуйидагилар текширилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойининг мазкур Қоидаларда белгиланган санитария ва гигиена, хавфсизлик талабларига, шунингдек шовқин ва тебранишга, шамоллатиш ва иситишга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш, унга йўл-йўриқ бериш ва саломатлигини назорат қилиш даврийлигига амал қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик жараёнларда иштирок этувчи асбоб-ускуналар ва уларнинг ҳимоя воситалари созлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоавий ҳимоя воситаларининг созлиги, ходимнинг якка тартибдаги ҳимоя воситаларига эгалиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш муассасаси билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши зарур.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ташкилот раҳбарияти ўз ходимларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиши учун ва мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларни ишга қўйиш натижасида фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарли оқибатлар учун жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ходимларни соғлиғининг ҳолати туфайли уларга рухсат этилмаган ишларга қўйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-§. Санитария ва гигиенага қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ташкилот иш ҳудудидаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари қуйидаги талабларга мувофиқ сақланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси ва йил мавсумини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг ёруғлиги ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда меҳнат шароитларини яратиш учун етарли ёруғлик кучини таъминлаши;
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёритиш асбоблари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга бўлиши, шунингдек синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини амалга оширишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ишлаб чиқариш, санитария-маиший, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарини гигиеник жиҳатдан тоза сақлаш ва ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-§. Ташкилот майдонларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ташкилотда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши ҳамда ташкилотга кириш ва чиқиш жойлари ҳамда иш жойларининг кўринарли қисмига осиб қўйилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши лозим. Майдонлардаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сув оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ёзги мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Қишки мавсумда йўлаклар ва ўтиш жойлари қордан тозаланиб, қум сепилган ҳамда биноларнинг томлари қордан, карнизлари эса муздан тозалаб турилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Йўловчилар учун мўлжалланган йўлаклар ва ташкилотга кириш жойи текис, кенглиги камида 1,5 м бўлиб, ён томонлари деворча ва тўсиқларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ташкилот ҳудудида ҳар куни тозалаб ва дезинфекция қилиб туриладиган ахлат ташланадиган идишлар бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ташкилотнинг ҳудуди чегара бўйлаб тўсилган ва унинг ҳудудига бегоналарнинг кириши чекланган ва назорат остига олинган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-§. Бино ва иншоотларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда ёрдамчи бинолар ва хоналардаги ҳавонинг ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаракатланиш тезлиги ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Мунтазам ишлашга мўлжалланган хоналарнинг полларига ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши, мазкур пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Бинонинг транспорт воситалари кириш жойларида дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари ўрнатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Дарвоза тавақалари дарвозанинг ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар билан мустаҳкам тутиб турилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Транспорт воситаларининг бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалари энидан ортиқ бўлиши, дарвозаларнинг баландлиги транспорт воситаларининг баландлигидан камида 0,2 м ортиқ бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда камида икки марта (баҳорги ва кузги мавсумда) ташкилот раҳбари тайинлаган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва уларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилган далолатномалар билан расмийлаштирилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Бунда хавфли ҳудудлардаги иш жараёни ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши ва у ердаги ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналари ёнғиндан хабар берувчи ва ёнғинни бартараф этувчи автоматик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Кириш ва чиқиш йўллари турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилмаслиги керак. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-§. Шовқин ва тебранишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваМ 0120-01 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари», СанҚваМ 0122-01 «Иш жойларида умумий ва локал тебранишнинг санитария меъёрлари», ГОСТ 12.1.003-89 «Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари» ва ГОСТ 12.1.012-90 «Тебранма. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Иш жойларида шовқин ва тебраниш даражаси мунтазам назорат қилиб турилиши керак. Агарда у белгиланган меъёрлардан юқори бўлса, уни пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деталларнинг зарбали ҳаракатларини зарбасиз ҳаракатларга, илгарилама-қайтма ҳаракатларни айланма ҳаракатларга ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шовқин чиқарувчи агрегат ёки унинг айрим қисмларига шовқинни тўсувчи қобиқлар ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агрегатдан чиқаётган аэродинамик шовқинларга қарши самарали товуш сўндиргичлар қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шовқинли ускуналарни (парраклар, компрессор) тўсилган хоналарда ёки ишлаб чиқариш хоналаридан ташқарига жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тебраниш манбаларини (электр двигателлар, парраклар ва бошқалар) полдан ва бинонинг бошқа конструкцияларидан изоляцияланган мустақил пойдеворларда ёки махсус ҳисоблаб чиқилган амортизаторларга ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Шовқинни техник воситалар билан бартараф этиш имкони бўлмаса, эшитиш аъзоларини якка тартибдаги ҳимоя воситалари ва шовқинга қарши каскалардан фойдаланган ҳолда ҳимоялаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Шамоллатиш ва иситиш тизими ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари ўтиш йўлакларининг кенглигига қўйилган талабларни бузмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Иш жойларидаги ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21°C, ўртача оғир ишда 17°C ва оғир ишда 16°C дан паст бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Ходимларнинг исиниши учун мўлжалланган хоналардаги ҳаво ҳарорати 22°C дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Ходимларнинг исиниши учун мўлжалланган хоналаргача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан ва бино ташқарисидаги иш жойларидан 150 м дан кўп бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-§. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига қўйиладиган талаблар
(14-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабига мос келиши зарур.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Ичимлик суви ОʻzDSt 950-2011 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» талабларига мувофиқ бўлиши, унинг ҳарорати 80°C дан 200°C гача бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар ўрнатилиши ёки махсус идишларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Ташкилот ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши зарур. Ёруғлик тушувчи ойналар ҳар йили камида икки маротаба тозаланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Ёруғлик тушувчи ойна ва эшиклар турли буюмлар билан тўсиб қўйилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизим орқали амалга оширилиши зарур. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Ташкилот ҳудуди ва ишлаб чиқариш хоналарида ёритиш воситаларининг кўзни қамаштиришидан сақлаш чоралари кўрилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Иш жойлари ва хоналарда портлаш хавфи бўлган газ ва чанг концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли мавжуд бўлса, электр ёритиш тизими хонадан ташқарида ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 V дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)нинг ички сиртини ёритиш учун ишлатиладиган кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 V дан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан электр ўтказгичлар қўлланилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчами ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозалаб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритилишларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-§. Маиший иморатларга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Ташкилотларнинг маиший бино ва хоналари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(87-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душ сеткалари, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлар, ичимлик суви таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва бошқа маиший хона ва жиҳозларнинг сони сменадаги энг кўп ходимлар сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Барча маиший иморатлар озода сақланиши, мунтазам дезинфекция қилиниши ва сутканинг қоронғи пайтида ёритилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-§. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Ташкилот фаолияти атроф табиий муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли нормалардан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Ташкилотларда ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда атроф табиий муҳитни оқова сувлар, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқа чиқиндилар билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Ташкилотларда чиқиндиларни йиғиш учун атрофи ўралган махсус жой ажратилиши ва чиқиндилар учун махсус идишлар билан таъминланиши керак. Ушбу идишлар чиқиндилар бўшатилганда хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши ва ювилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилот томонидан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(94-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Ишлаб чиқариш жараёнларида хавфсизликни таъминлашда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш ва унинг ҳисобини олиб боришда мос бўлган технологик жараёнларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шикастланиш ва касб касалликларига олиб келмайдиган ишлаб чиқариш ускуналарини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот ҳудудини ободонлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат-ўлчов асбобларини, аварияларга қарши ҳимоя қурилмаларини ҳамда ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш ва узатиш воситаларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор ва герметик ишлайдиган беркитувчи ва тартибловчи арматураларни ҳамда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини чегараловчи воситаларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ускуналарини қулай жойлаштириш ва иш жойларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни касбига кўра танлаш, уларни ўқитиш, меҳнат муҳофазасига доир билим ва малакаларини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни жамоавий ва якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портлашнинг олдини олиш ва ёнғиндан ҳимояланишга доир техник ва ташкилий тадбирларни амалга ошириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Ишлаб чиқаришда газ хавфи бор ишларни бажариш фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат (наряд-рухсатнома)га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатишдаги жараёнларда ёнғин ва портлаш хавфи бор муҳитнинг рухсат этилган чегараси ҳақида хабар берувчи ва қурилмани хавфсиз тарзда тўхтатиб қўядиган ёки жараённи хавфсиз ҳолатга ўтказадиган автоматик ҳимоя тизими режалаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Темир йўл эстакадаларидаги қуйиш-тўкиш ишларини бажаришга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Темир йўл эстакадасида қуйиш-тўкиш ишлари ўтказилаётганда фақат учқун ҳосил қилмайдиган асбоб-ускуналарни ишлатиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Нефть маҳсулотларини ортиш ёки тушириш учун келтирилаётган темир йўл вагон-цистерналар махсус композицион тормоз колодкалари билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефть маҳсулотини қуйиш пайтида темир йўл вагон-цистерналарининг тошиб кетишига йўл қўймаслик зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Нефть маҳсулотларини темир йўл вагон-цистерналарига қуйиш-тўкишда уларни темир йўл омборлари, турғун иншоотлар, асосий (магистрал) йўллар, юк ортиш-тушириш умумий жойлари ҳамда турар жойлардан камида 100 м нарига жойлаштириш зарурлигини инобатга олиш шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл вагон-цистерналарига тез алангаланадиган суюқликларни қуйишда уни бир маромдаги оқим билан цистерна ичидаги суюқликнинг сатҳидан пастга қуйиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефть ва нефть маҳсулотларини эркин тушириб (оқизиб) қуйиш мумкин эмас. Қуйиш мосламасининг учи вагон-цистернанинг тубидан 20 см баландликда ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Авария вазиятларида носоз темир йўл вагон-цистерналарни нефть маҳсулотларидан бўшатиш учун махсус жиҳозланган жой ажратилиши лозим. Авария шароитлари асосланган ҳамда қуйиш-тўкиш эстакадаси махсус воситалар билан жиҳозланган бўлса, носоз темир йўл вагон-цистерналардаги нефть маҳсулотларини бевосита эстакаданинг ўзида бўшатишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Дренаж идишида тўпланган ифлос нефть маҳсулотларини ажратувчи-идиш резервуарларга ёки ишлатилган нефть маҳсулотлари сақланадиган идиш-резервуарга йўналтириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Темир йўл эстакадаси ҳудудида нефть маҳсулотлари тўкилишига йўл қўймаслик лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Темир йўл вагон-цистерналарига нефть маҳсулотини қуйиш пайтида темир йўл эстакаси атрофидаги 100 м радиусли ҳудудда барча таъмирлаш ишлари тўхтатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Темир йўл эстакадаси ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл вагон-цистерналарни профилактик таъмирлаш ва тозалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган (портлашдан ҳимояланмаган) кўчириб юрилувчи ёритқичларни ва чироқларни ишлатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
момақалдироқ пайтида тез алангаланадиган нефть маҳсулотларини қуйиш ёки тўкиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
носоз темир йўл вагон-цистерналарга нефть маҳсулоти қуйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл эстакадаси ва цистерна устида туриб деталлар ва бошқа буюмларни ерга ташлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Темир йўл эстакадаси бўйлаб темир йўл вагон-цистерналарининг ҳар қандай ҳаракати нефть маҳсулоти қуйиш-тўкиш (цехи) участкаси оператори унинг кўрсатмаси асосида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Автоқуйиш эстакадаларидаги қуйиш-тўкиш ишларини бажаришга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Автоқуйиш эстакадасидаги нефть маҳсулотини қуйиш-тўкиш ишларини автоцистернанинг двигателини тўхтатиб қўйган ҳолда бажариш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Тез алангаланадиган маҳсулотларни ташишга мўлжалланган автоцистерналар автоқуйиш эстакадасининг ерга туташтирувчи контурига уланадиган ертуташтиргич қурилмаси билан жиҳозланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автоцистерналарнинг глушителлари учқун сўндиргич тўри билан жиҳозланган бўлиши ҳамда улар автоцистернанинг олд томонига, двигатель ёки радиаторнинг остига чиқарилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автоцистернани қуйиш майдончадаги ертуташтиргич қурилмасига уламагунча унга маҳсулот қуйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Автоцистернага нефть маҳсулотининг қуйилишини транспорт воситаси ҳайдовчиси ва қуйиш бўйича оператор назорат қилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Автоцистернага нефть маҳсулотини қуйишда нефть маҳсулоти тўкилган бўлса, унинг двигателини ўт олдириш тақиқланади. Мазкур ҳолатда автоцистерна трос ёки штанга ёрдамида шатакка олиб хавфсиз масофагача тортиб борилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Нефть маҳсулотини қуйиш тугатилгандан сўнг, қуйиш шлангидаги нефть маҳсулоти тўлиқ тўкилгандан кейингина шлангни автоцистерна оғзидан чиқариб олиниши керак. Автоцистернанинг қопқоғи эҳтиёткорлик билан зарбаларга йўл қўймай беркитилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Автоцистернага нефть маҳсулотини қуйиш автоматик тарзда амалга оширилганда, ҳайдовчи мазкур тизимни ишлатиш йўриқномасига амал қилган ҳолда бажариши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Намуна олиш ва резервуардаги нефть маҳсулоти сатҳини ўлчаш жараёнига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Резервуарлардан нефть маҳсулоти намуналари ГОСТ 2517-85 «Нефть ва нефть маҳсулотлари. Намуна олиш усуллари» талабларига мос равишда доимий ёки кўчма намуна олгичлар ёрдамида олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Резервуарга нефть маҳсулотини қуйиш ёки уни нефть маҳсулотидан бўшатиш вақтида намуна олиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўлда намуна олиш резервуардаги нефть маҳсулотининг ҳаракати тўхтагандан 10 дақиқа ўтгач бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервуардаги нефть маҳсулоти сатҳини ўлчаш ундаги нефть маҳсулотининг ҳаракати тўхтагандан 2 соат ўтгач амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна олишдан олдин ток ўтказувчи мис сим бутунлиги (созлиги)ни текшириш ва намуна олгични ерга туташтириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Момақалдироқ, кучли ёғинлар ва бўрон пайтида намуна олиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Резервуар люкида ўлчов лентасининг осон ҳаракатланишини таъминловчи учқун чиқармайдиган қоплама-мослама бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Нефть маҳсулоти сатҳини ўлчаш ҳамда намуна олишда люклар ва резервуар ускуналарининг созлигига эътибор бериш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Резервуар люкини очиб намуна олишда ёки нефть маҳсулоти сатҳини ўлчаш вақтида ходим люкнинг шамол келаётган тарафида туриши керак. Бунда заҳарланиб қолмаслик учун люк оғзига қараш ёки эгилиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Нефть маҳсулоти сатҳини ўлчаганда учқун чиқармасликка, ўлчаш люкининг четига лот урилиб кетмаслигига, ўлчаш лентасини уни йўналтирувчи қувур деворига ишқаланмаслигига ҳаракат қилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лентани пахтали латта билан артиш керак. Бунда жун ёки синтетик матони ишлатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Намуна олиш ёки нефть маҳсулоти сатҳини ўлчаш пайтида резервуар устига тўкилган нефть маҳсулоти доғларини яхшилаб тозалаш ва резервуар устини қуруқ латта билан артиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Резервуар устида ишлатилган латталарни ёки бошқа бирор буюмларни қолдиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Намуна олгандан ёки нефть маҳсулоти сатҳини ўлчагандан кейин люк қопқоғини эҳтиёткорлик билан ёпиш керак. Бунда резина, мис ёки қўрғошиндан ясалган қистирма мавжудлигини текшириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Олинган нефть маҳсулоти намунасини лабораторияга олиб боришда хавфсизликни таъминлаш учун уни махсус контейнерларда ташиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Резервуар устига чиқиш ёки ундан тушишда ишга яроқли нарвон билан резервуарга қараб, тутқичларни ушлаб ҳаракат қилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Резервуар томидан туриб пастга лот, рулетка, асбоблар ва бошқа буюмларни ташлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Хом ашё, ёқилғи, тайёр маҳсулотларни сақлашда, ташишда омборлар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. Омборларда фақат хом ашё, ёқилғи, тайёр маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш билан боғлиқ ишларни амалга оширишга рухсат этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126. Омборлардаги ва юкларни сақлаш майдонларидаги ускуналар ва воситалар ШНҚ 2.09.19-22 «Нефть ва нефть маҳсулотлари омборхоналари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, саноат санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги меъёрлари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак.
(126-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127. Омборлар ва юк сақлаш майдонларида юкларни ортиш-тушириш ва юкларни ташиш каби оғир бажариладиган ишлар механизациялаштирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128. Юклар сақланадиган омборлар ёки юк сақлаш майдончалари ҳудудига кириш жойларида транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши ва туриш ўрни ҳамда юкларни ортиш-тушириш жойлари кўрсатилган схемалар осиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129. Омборларда ёнғин хавфсизлиги, тахлаш ва сақлаш бўйича хавфсизлик қоидалари (йўриқномалар) бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130. Нефть маҳсулотларини тарқатиш участкаларида қум захираси, нефть маҳсулотларининг тўсатдан тўкилишини бартараф этиш ва ифлосланган жойини тозалаш воситалари бўлишини инобатга олиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Идишлардан нефть маҳсулоти сизиб (оқиб) чиққанда ёки тўкилганда нефть маҳсулоти бутунлай йиғиштириб олинмагунча ва ушбу жойдаги газланганлик даражаси рухсат этилган концентрация чегарасигача пасаймагунча омбордаги ишлар тўхтатиб турилиши керак. Носоз (бузуқ) идишлар нефть маҳсулотидан бўшатилиши ва буғлантирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132. Битта бинода тез алангаланадиган суюқликларни ёнғин ва портлаш хавфи бор аралашмаларни ҳосил қилувчи бошқа моддалар билан бирга сақлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133. Ташкилотларда барча турдаги чиқиндилар билан ишлашга оид йўриқномалар ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва жойлаштиришни таъминловчи ходимлар чиқиндилар билан хавфсиз ишлаш услубларига ўқитилган бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Автоёқилғи қуйиш шохобчаларидан фойдаланишга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134. Автоёқилғи қуйиш шохобчаларидан (бундан буён матнда АЁҚШ деб юритилади) уларнинг техник паспортлари ва фойдаланишга оид йўриқномалари асосида фойдаланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135. АЁҚШ резервуарига нефть маҳсулотини оқиб тушадиган қилиб қуйиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136. АЁҚШ резервуарларига нефть маҳсулотини қуйиш пайтида автоцистерна атрофидаги 3 м радиусда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137. Автоцистернадан АЁҚШ резервуарига нефть маҳсулотини қуйиш жараёни автоцистерна ҳайдовчиси ва АЁҚШ операторининг назорати остида амалга оширилиши лозим. Автоцистерна ҳайдовчиси ва АЁҚШ оператори қуйиш қурилмасининг герметиклигини ва нефть маҳсулоти қуйилишини назорат қилишлари, оқиб (сизиб) чиқиш ҳолатлари сезилганда нефть маҳсулоти қуйишни дарҳол тўхтатишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138. АЁҚШ резервуарига нефть маҳсулоти қуяётган автоцистерна унда ҳосил бўладиган статик электр токини йўқ қилувчи қурилмага эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139. Нефть маҳсулотини тўкаётган автоцистерна ертуташтиргич қурилмасига уланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерга туташтирувчи симни аввал автоцистерна корпусига, сўнгра ертуташтиргич қурилмасига улаш лозим. Ерга туташтирувчи симларни автоцистернанинг бўялган, ифлос металл қисмларига улаш мумкин эмас. Ҳар бир автоцистерна тўлиқ бўшатилгунга қадар ерга алоҳида туташтирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
140. АЁҚШда транспорт воситасига автоёқилғи қуйишда қуйидаги талабларга риоя қилиш шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мотоцикллар, мотороллерлар, мопедлар автоёқилғи тарқатиш устунига 15 м қолганда двигатели ўчирилиб, қўлда юргизиб олиб келиниши, автоёқилғи қуйилгандан кейин эса устундан 15 м узоқлашгандан кейингина, уларнинг двигателлари ишга туширилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларига автоёқилғи қуйиш учун двигатели ўчирилган ҳолда ва ҳайдовчининг иштирокида амалга оширилиши зарур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаси юзасига тўкилган нефть маҳсулоти ҳайдовчи томонидан автотранспорт воситаси двигатели ишга туширилишидан олдин қуруқ латта билан яхшилаб артиб тозаланиши лозим. Ерга тўкилган нефть маҳсулоти устига қум сепилиб, шимилган қум алоҳида махсус контейнерда унинг йиғиш ва тўпланиш миқдорига қараб, АЁҚШ ҳудудидан ташқарига, махсус ажратилган жойга чиқариб ташланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141. Автотранспорт воситасига автоёқилғи қуйиб бўлингандан кейин ҳайдовчи тақсимлагич кранни устунга ўрнатиб қўйиши лозим. Автоёқилғи олаётган транспорт воситаси билан унинг кетида турган транспорт воситаси орасидаги масофа камида 3 м, ундан кейинги навбатда турган транспорт воситалар орасидаги масофа эса камида 1 м бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЁҚШ ҳудудида транспорт воситалари кўп тўпланиб қолганда, ундан чиқиш йўли ҳоли ва айланиш (бурилиш)га имкон бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142. Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган юклари бор транспорт воситаларига автоёқилғи АЁҚШ ҳудудидан камида 25 м нарида жойлашган, алоҳида, махсус жиҳозланган майдончада қуйилиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
143. АЁҚШдаги электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(143-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Ишлаб чиқариш жараёнида ёнғин ва портлаш хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144. Ташкилотда ёнғин хавфсизлиги ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар»га мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
145. Ташкилот ёнғин ва портлаш хавфи бўлган ҳолатларнинг содир бўлишини огоҳлантирувчи, шунингдек ёнғин ва портлашдан ҳимояловчи ташкилий-техник чора-тадбирлар билан таъминланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
146. Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган бинолар, ташқи қурилмаларига ўрнатилган электр назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика ускуналари мустаҳкам бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147. Ҳар бир цех, қурилма ва ишлаб чиқариш участкасида улардаги ишлаб чиқариш технологиясини ҳамда ёнғин ва портлаш хавфсизлиги хусусиятларини инобатга олиб ёнғин хавфсизлигига доир йўриқномалар ишлаб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
148. Қурилмалар, цехлар, ишлаб чиқариш участкаларидаги ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномаларда қуйидагилар акс эттирилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть маҳсулотлари ва қўлланиладиган материалларнинг ёнғин ва портлашдан хавфлилигини ифодаловчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар бажариши шарт бўлган ёнғин хавфсизлиги талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришнинг ўта хавфли участкалари учун махсус талаблар ва чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин ёки авария содир бўлганда, технологик қурилмаларни тўхтатиш ва ёнғиндан сақлаш хизматини чақириш қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин содир бўлганда ходимларнинг вазифалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини ишга тушириш усуллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуд, бинолар, иншоотлар, ёнғинга қарши резервуарлар ва ёнғинга қарши гидрантларга бориш йўлакларининг соз ҳолатига доир талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чекиш ва очиқ оловни қўллаш тақиқланган ҳамда чекиш мумкин бўлган жойларга оид талаблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
149. Ёнғин ва портлаш хавфи бор муҳитни ҳосил қилишда иштирок этувчи моддалар билан ишлашга доир ишлаб чиқариш жараёнлари (ташиш ва сақлаш) ўтказиладиган объектлардаги ишларда ёнғин ва портлаш хавфсизлигини таъминлаш талаблари бажарилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150. Ёнғин ва портлаш хавфсизлигини таъминлаш учун ишлаб чиқариш жараёни давомида ёнғин ва портлаш хавфи бўлган моддалар параметрларини, технологик режимни, ишлаб чиқариш хоналаридаги ҳаво таркибини, технологик ва электр ускуналар ҳолатини назорат қилиб туриш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
151. Очиқ оловни қўллаш тақиқланган ва бошқа хавф мавжуд бўлган жойларда огоҳлантирувчи белгилар бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
152. Ускуналарни ишлатувчи ва таъмирловчи ҳар бир ходим учун ташкилот раҳбарияти томонидан уларнинг бурч ва хизмат вазифаларини, асосий технологик операцияларини, таъмирлаш ва авария ишларини бажариш тартибини белгиловчи, маҳаллий шароитларини инобатга олган йўриқномалар ҳамда хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлигига доир тадбирлар ишлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ишлаб чиқариш ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Умумий хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
153. Қурилмаларни ишлатишда лойиҳа ҳужжатлари ва техник паспортда кўрсатилган асосий ускуналарнинг рухсат этилган хизмат муддати (ресурси)ни ва ўтказгич қувурлар ва арматураларни ишлатиш бўйича ҳисоб муддатларини инобатга олиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Носоз ҳолатдаги ёки хавфсизлик қурилмалари (блокировкалаш, муайян ҳолатни ушлаб турувчи сигнал мосламалари ва асбоблар) носоз бўлган ҳамда техник паспортида кўрсатилган меъёрдан ортиқ зўриқиш ва босим остидаги ускуналар, механизмлар ва асбобларни ишлатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ускуналар ва назорат-ўлчов асбобларининг қисмлари физик жиҳатдан тўлиқ ишдан чиққанидан сўнг уларни ишлатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
154. Техник шаҳодатлаш, монтаж қилиш ёки ишлатиш пайтида ускуналарни техник ишлатиш қоидаси талабларига мос эмаслиги аниқланганда мазкур ускуналарни ишлатишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ускуналар конструкциясига ушбу механизмларни лойиҳалаган ташкилотнинг рухсатисиз ўзгартириш киритиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
155. Юрадиган зиналар — 60° гача, резервуарларда эса, 50° ли қияликда (темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадаларида — 45° дан ортиқ эмас) бўлиши керак. Нарвонларнинг эни камида 65 см (темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадаларида камида 70 см), юк кўтариб чиқиладиган нарвонларники эса, камида 1 м, зиналар оралиғидаги масофа 25 см гача, поғоналарнинг эни камида 12 см бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нарвонлар поғоналарининг ҳар икки томонида одам оёғи сирпаниб кетишига йўл қўймайдиган, баландлиги 15 см (темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадаларида — 20 см) келадиган ёнлама планкалар ёки ёнлама тўсиқлар бўлиши керак. Нарвонларнинг ҳар икки томонида баландлиги камида 1 м ли тутқич (ушлагич)лари бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
156. Баландликдаги иш майдончасининг таги (поли)га оёқ сирпанмайдиган металл ёки қалинлиги камида 40 мм тахта ётқизилган бўлиши, атрофи камида 1,25 м баландликдаги тўсиқ (тутқичлар) ва бўйламасига ҳар 40 см тахтачалар билан қопланиши, полга зичлаб ўрнатилган, баландлиги камида 15 см борт (деворча)лар билан ўралган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
157. Ускуна (қурилма)ларнинг ташқи юзалари ва иссиқлик изоляцияловчи ғилофларнинг қопламалари юзасидаги ҳарорат ёнғин ва портлаш хавфи бўлган маҳсулотларнинг энг паст алангаланиш ҳароратидан катта бўлмаслиги, бино ичидаги ҳарорат ходимлар тегиши мумкин бўлган жойда кўпи билан 45 °C, ташқи қурилмаларда эса, кўпи билан 60 °C бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
158. Темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадаларининг жойлашуви ШНҚ 2.09.19-22 «Нефть ва нефть маҳсулотлари омборхоналари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши, темир йўл рельсидан эстакадагача бўлган оралиқ масофани ГОСТ 9238-83 «Бинолар ва темир йўл ҳаракатлануви таркиб изларининг яқинлашиш габаритлари 1520 (1524) мм» талабларига мос ҳолда қабул қилиш лозим.
(158-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
159. Қуйиш-тўкиш қурилмасининг ҳар икки томонида ёки темир йўлда алоҳида (иккита икки ўқли ёки битта тўрт ўқли вагон узунлигида) устунларга локомотивлар ўтишини тақиқловчи сигнал белгилари — назорат устунлари ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160. Темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадалари ёнмайдиган материалдан ясалиб, темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадасининг ҳар икки учида (кўпи билан 100 м) эни 0,7 м, қиялиги энг кўпи билан 45o нарвонларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадаларида қуйиш-тўкиш қурилмаларига хизмат кўрсатиш учун атрофи тутқичлар билан ўралган майдончалар қурилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161. Темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадаси ҳудудида темир йўл вагон-цистерналарини тўхтатиш ва маҳкамлаш учун ёғоч бошмоқлар ёки учқун чиқармайдиган металл бошмоқлардан фойдаланилади. Ушбу мақсадлар учун металл бошмоқлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
162. Оч рангли нефть маҳсулотлари учун кўтариб-тушириладиган кўприкчалар ёғоч ёстиқчали, болтлари кўринмайдиган қилиб чўктирилган ва резина тагликка эга бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
163. Темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадасининг хизмат кўрсатиладиган майдончасидаги зулфинларнинг чамбараги, кўтариш механизмлари, кранларнинг дастаси ва қуйиш мосламаларигача бўлган масофа қулай ва 1,5 м дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
164. Темир йўл вагон-цистерналарига нефть ва нефть маҳсулотларини қабул қилиш ва юклаш ишларини конструкцияси бўйича қуйиш-тўкишни хавфсиз ўтказилишини таъминловчи махсус жиҳозланган қуйиш-тўкиш қурилмалари воситасида амалга ошириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
165. Темир йўл вагон-цистерналарига нефть маҳсулотларини қуйишни телескопик ёки шарнирли усулда уланган ускуналарда, қуйишни автоматик чегараловчи мосламалари ва механизация воситалари билан жиҳозланган автоматлаштирилган тизим ёрдамида шланг ишлатмасдан бажариш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
166. Темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадасидаги устунлар, пастки тўкиш қурилмалари, резина-металли шланглар, сальниклар, технологик ўтказгич қувурлардаги фланецли уламалар тўлиқ герметик зич бўлиши, устунларга тартиб рақамлари қўйилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
167. Темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадаси, унга келадиган темир йўллар ҳамда нефть маҳсулотларининг ўтказгич қувурлари ерга туташтирилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
168. Темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадасининг қуйиш-тўкиш мосламалари темир йўл вагон-цистерна оғзига урилганда учқун чиқармайдиган материалдан ясалган учликлар билан жиҳозланиши ва ерга туташтирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
169. Табиий атмосфера ёғин-сочинларини йиғиб ташқарига чиқариш ва тўкилган нефть маҳсулотларини ювиш учун қуйиш жойи қаттиқ бетон қопламали бўлиши ва дренаж тизимига чиқариб юборадиган қурилма билан жиҳозланиши лозим. Мазкур жойдаги темир йўл рельслари темир-бетон шпалларга ётқизилиши зарур. Қаттиқ қоплама, сув ўтказмайдиган, қабул жойлари (лоток, қудуқлар, чуқурчалар) томонга қараб 2 фоиз даражасида қиялатиб қурилиши ва бутун атрофи бўйлаб камида 0,2 м ли тўсиқ (борт) билан ўралган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
170. Темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадаларида темир йўл вагон-цистернасига нефть маҳсулоти тўлиш чегарасига етганда қуйиш жараёни автоматик тарзда тўхташи керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
171. Темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадасидаги тез алангаланадиган суюқликлар ва ёнувчи суюқликлар келадиган ўтказгич қувурларга тез ишлайдиган беркитиш қурилмаси ёки масофадан туриб бошқариладиган, авария вазиятларида эса мазкур ўтказгич қувурларни узиб қўядиган зулфинлар ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур узиб қўядиган қурилма темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадасидан 20 — 50 м нарига ўрнатилиб, оператор хонасидан ва бевосита темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадасининг эвакуация зинапоясининг энг паст жойидан туриб бошқарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
172. Нефть ва нефть маҳсулотининг максимал хавфсиз қуйиш тезлигини қабул қилишда қуйилаётган нефть маҳсулотининг хоссаси, қуйиш қурилмасидаги ўтказгич қувур диаметри ва деворлари материалининг хоссалари инобатга олиниши ва лойиҳада белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
173. Ўтказгич қувурлар ва қуйиш-тўкиш коллекторлари тизимларида ёнғин ва портлаш хавфи бор аралашмалари ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида, махсус ишларга мўлжалланган ускуналар ва турғун тармоқлардан фойдаланиб, мазкур жойларга инерт газ ёки буғ олиб келишини кўзда тутиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
174. Нефть ва нефть маҳсулотларини темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадаси яшиннинг бевосита уриши ва электр магнит индукциясидан ҳимояланган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
175. Темир йўл қуйиш-тўкиш эстакадаси жойлашган темир йўллари эстакададан темир йўл вагон-цистернани ҳар икки томонга юргизиб чиқариб олишга имкон берадиган равишдаги айланиб ўтиш йўлларига эга бўлиши, унинг узунлиги эстакададан камида 30 м гача чўзилиб, махсус тўсиқгача етиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Автоёқилғи қуйиш эстакадаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
176. Автоцистерналарга автоёқилғи қуйиш майдонлари нефть маҳсулоти гуруҳларига кўра бирлаштирилади ва айвон остида жойлаштирилади. Айвон конструкцияси ёнмайдиган материалдан тайёрланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
177. Автоёқилғи қуйиш эстакадаси жойлашган майдонча қаттиқ қопламали бўлиб, тўкилган нефть маҳсулотларини махсус йиғгичга, ёғин-сувларини эса оқова сув тизимига келишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйиш қурилмалари технологик схемага мувофиқ тартиб рақамга ва ушбу қурилмадан ўтадиган нефть маҳсулоти нави (сорти)нинг номига эга бўлиши лозим. Майдонларда йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигига доир белгилар ўрнатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
178. Носоз автоцистерналарни автоёқилғи қуйиш эстакадасида таъмирланиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
179. Автоёқилғи қуйиш эстакадаси (пункти)да оператор хонасидан автоматик тарзда бошқариладиган қуйиш устунлари ва автоматик усулда қуядиган қурилмаларни қўллаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
180. Автоёқилғини қуйишни қўлда, гидравлика ёки пневматик усулда амалга оширишда қўлланиладиган қуйиш-тўкиш қурилмасининг узатмалари, қурилма механизмлари тасодифан, ўз-ўзидан ҳаракатга келишининг олдини олиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
181. Автоцистернага қуйилаётган нефть маҳсулоти автоцистерна тошиб кетишининг олдини олиш учун белгиланган сатҳгача нефть маҳсулоти тўлдирилганда, автоматик тарзда қуйилишни тўхтатиб қўядиган автоматик чегаралагич мосламани қўллаш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
182. Автоцистернага нефть маҳсулотини қуйиш тугаллангандан сўнг қувурдаги нефть маҳсулотини тўкмай, унинг нефть маҳсулотидан тўлиқ бўшатиб олинишини таъминловчи чора-тадбирларни кўзда тутиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
183. Қуйиш мосламаларида уларнинг оғзигача нефть маҳсулотлари билан тўлдирилган автоцистерналарни автоёқилғи қуйиш шохобчаларидан чиқиб кетишининг олдини олиш учун улар махсус (светофорлар ва шлагбаумлар) воситалар билан жиҳозланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
184. Автоёқилғи қуйиш эстакадасида нефть маҳсулотини олаётган ёки тушираётган автоцистерналарда ҳайдовчи насоснинг ишга тушиб кетишининг олдини олувчи, ертуташтиргич мосламаси билан жиҳозланган блокировка тизими бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
185. Ёнғин содир бўлганда, автоцистернани судраб олиб чиқиб кетиш учун автоёқилғи қуйиш эстакадасида трос ёки штанга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
186. Автоцистерналарда ГОСТ 194333.3-2000 «Хавфли юклар. Маркировка» талабларига мувофиқ тегишли белгилари, ҳаракатланаётганда ерга туташтирувчи занжирнинг тегиб турадиган қисмининг узунлиги 100 — 200 мм келадиган учқун чиқармайдиган материалдан ясалган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
187. Автоцистерналарда иккита ўт ўчиргич, кигиз, қуруқ қумли қути, белкурак ва хавф ҳақидаги ахборот тизимининг маълумот жадвали бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Резервуар паркларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
188. Резервуар паркининг ҳудудига кириш учун марзанинг ҳар иккала томонига тутқичлари бор ўтиш зинапояларини ўрнатиш зарур. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида турган резервуар учун — камида иккита;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резервуарлар гуруҳи учун — камида тўртта.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтиш жойларини белгилашда ходимлар юриши учун қулай нуқталарни танлаш лозим. Ўтиш жойлари (зинапоялари) бўлмаган жойларда марза устидан юриб ўтиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
189. Резервуар парки ҳудудига махсус учқун сўндиргичи йўқ транспорт воситаларнинг кириши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
190. Пойдевори чўккан, зич бўлмаган ҳамда носоз ускунали резервуарлардан фойдаланиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191. Резервуар томига, нарвоннинг ҳар иккала томонига қараб, резервуар периметри бўйича ва нарвон тутқичларига уланган, баландлиги камида 1 м тўсиқ-тутқичлар ўрнатиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервуар томидаги ускуналарга хизмат кўрсатишда фойдаланиладиган майдончалар нарвоннинг энг юқори поғонаси билан маҳкам туташтирилган бўлиши лозим. Майдончаларда ёғоч пол ўрнатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
192. Қудуқларнинг металл люкларини, резервуарларнинг нарвонларини ва томини фақат ёғочли кураклар билан тозалаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
193. Резервуарлардаги нефть маҳсулотларини иситиш ҳарорати нефть маҳсулоти буғларини берк тигелда алангаланиши даражасидан 15 °C паст ва 90 °C дан юқори бўлмаслиги керак. Резервуардаги иситилаётган нефть маҳсулотининг ҳарорати мунтазам назорат қилиб борилиши, олинган кўрсаткичлар эса, бошқарув хонасида (оператор хонасида) қайд қилиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
194. Нефть маҳсулотини буғ иситгич ёрдамида қиздирганда, тўйинган буғнинг босими 0,4 МPа дан (4 кг/см2 дан) ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
195. Резервуарлар (парклар) марзалари ичига электр ускуналарни ўрнатиш ва электр кабель тармоқларини ётқизиш мумкин эмас, ёнғин ва портлашдан ҳимояланиб ясалган электр иситиш тизими, назорат ва автоматика қурилмалари ҳамда маҳаллий ёритиш асбоблари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
196. Резервуар яқинида ўрнатилган беркитиш қурилмаси қўлда ҳамда марзадан ташқарида туриб электрузатмали зулфин орқали бошқариладиган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Насос станцияларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
197. Насос станциясининг эшик ва деразалари ташқарига очиладиган ҳамда эшиклари остонасиз (бўсағасиз) бўлиши керак. Ёруғлик тушадиган тирқишлар тўсилмаган бўлиши, дераза ойналар ва фонарлар тозалаб турилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
198. Айвонларга жойлаштирилган очиқ насос станцияларидаги ён тўсиқларининг юзаси унинг ўша ён томони полдан томнинг ёки насосхона айвонининг энг юқори нуқтасигача ҳисоблаганда умумий юзасининг 50 фоизидан кўп бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Насос станцияларининг ён томонидаги ҳимоя тўсиқлари ёнмайдиган материалдан ясалиб, табиий шамоллатиш шартларига кўра полдан (ердан) камида 30 см кўтарилиб турган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
199. Тез алангаланадиган суюқликларни ҳайдаш (дамлаш) учун икки ёнлама, зарур ҳолларда эса, бир ёнлама ва қўшимча зичлагичли сальниксиз марказдан қочма насослар ишлатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200. Транспортировка қилинаётган (ҳайдалаётган) нефть маҳсулотини орқага қараб ҳаракатланишининг олдини олиш учун ўтказгич қувурининг дамлаш тармоғига тескари клапан ўрнатиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
201. Насосларнинг хавфсиз ишлатилишини таъминлаш мақсадида уларни сигнализация ва блокировка тизими билан жиҳозлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
202. Нефть ва нефть маҳсулотларини ҳайдовчи насослар қаерга ўрнатилишидан қатъи назар, маҳаллий ва масофадан туриб бошқарувга эга бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
203. Насосларнинг сўрувчи ва ҳайдовчи тармоқларида масофадан туриб бошқариладиган беркитувчи ёки узиб қўювчи қурилма кўзда тутилиши лозим. Масофадан узиб қўядиган мослама ҳар бир муайян ҳолат учун ўтказгич қувурнинг диаметри ва узунлигига қараб лойиҳаловчи ташкилот томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
204. Насос станциясининг поллари ёнмайдиган ва нефть маҳсулотлари таъсирига дош берадиган материаллардан ясалиши лозим. Полда дренаж лотоклари бўлиб, улар яхши ёпиладиган лотокнинг таги ва деворларини сув ва нефть маҳсулоти ўтказмайдиган қилиб ясалиши керак. Лотоклар оқова тизим томонга гидрозатвор орқали қиялатиб ўрнатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
205. Насос станциясидаги ўтказгич қувурлар лотокларга жойлаштирилиши ва деворлар (тешиклари) орқали ўтган жойларининг зичлагич мосламаларини қўллаб беркитиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
206. Насос ёки компрессорнинг сўрувчи ва ҳайдовчи ўтказгич қувурлардаги беркитиш, ажратиш ва сақлагич қурилмаларини қоида тариқасида, насос ёки компрессорга яқинроқ, хизмат кўрсатиш учун қулай ва хавфсиз жойга ўрнатиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
207. Ёнма-ён жойлашган насосларнинг қисмлари ўртасидаги ҳамда насослар билан бино деворлари ўртасидаги масофа камида 1 м, икки қатор қилиб ўрнатилганда эса, қаторлар ораси камида 2 м бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Насосларнинг қисмлари, ўтказгич қувурлар ва бошқа ускуналар эшикдан камида 1 м нарига ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
208. Ускуналар ва ўтказгич қувурларнинг 45 °C гача қизийдиган юзалари тўсилган ёки ходимлар текканда куйиб қолишининг олдини олувчи изоляцияловчи материал билан қопланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
209. Насос станциясида жойлашган асосий ва ёрдамчи ускуналар технологик схема асосида тартиб рақамлар билан белгиланиши керак. Тартиб рақамларни кўринарли жойга оқ бўёқ билан ёзиш зарур. Двигатель билан насос ўртасида девор бўлса, тартиб рақам ҳам насосга, ҳам двигателга ёзилади. Насос агрегати бир хонада жойлашган бўлса, рақам фақат двигателга ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
210. Насос станциясидаги асосий ва ёрдамчи қурилмалар ҳамда сув таъминоти, шамоллатиш, оқова, ҳаво таъминоти ва ёнғин ўчириш тизимлари бир-биридан фарқланадиган рангларга бўялиши керак. Ўтказгич қувурларининг сиртларида уларнинг вазифалари ҳамда ҳайдалаётган нефть маҳсулотининг йўналиши кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
211. Двигатель ва насосларда, улардаги айланма ҳаракатнинг йўналишини кўрсатувчи стрелкалар, ишга тушириш қурилмасида эса «Ишга тушириш» ва «STOP» ёзувлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
212. Насос станциясидаги кнопкалар (тугмачалар) ва қайта улагичлар ёнғин ва портлашдан ҳимояланиб ҳамда нам ўтказмайдиган қилиб ясалган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ишга тушириш» кнопкаси (тугмачаси) пульт юзасидан 3 — 5 мм пастроқ қилиб, «STOP» кнопка (тугмача)си эса, қўзиқорин шаклида бироз катталаштирилган бўлиб, пульт юзасидан (панелдан) бўртиб чиқиб турган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
213. Ҳар бир насос агрегатига манометр ўрнатилиши лозим. Манометрсиз ёки носоз манометрли насосларни ишлатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
214. Насос агрегатида уни ерга туташтирувчи тизимга улашга хизмат қилувчи мослама бўлиши, унинг устига ертуташгич белгиси қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
215. Берк бинодаги насос станцияларида мажбурий оқимли-сўрувчи шамоллатиш тизими ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
216. Насос станциялардаги мойлаш воситаларининг миқдори сутка эҳтиёжи даражасида беркитиладиган металл идишларда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
217. Артиш материалларини қопқоқли металл қутиларга йиғиб, кейинчалик қайта ишлатишга тайёрлаш ёки йўқ қилиб юбориш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мойлаш воситаларини узоқ муддат сақлашга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
218. Насосларни ишлатишда подшипниклар ва сальниклар ҳолатига алоҳида эътибор бериш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Подшипниклар етарли даражада мойланган бўлиши лозим ва улар 60 °C дан ортиқ қизиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Подшипниклар ҳароратини ҳар соатда камида бир марта текшириб туриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
219. Насослар ва ўтказгич қувурларнинг иссиқ юзасига артиш материаллари ёки нефть маҳсулотлари шимилган буюмларни қўйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
220. Насосларни ишлатишда насосларда ва ўтказгич қувурлари герметик бўлиши ҳамда сальникли зичлагичлар ва бошқа жойларида нефть маҳсулотларини меъёрдан ортиқ миқдорда сизиб чиқиш ҳолатлари дарҳол бартараф этилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
221. Насос станциясидаги барча ускуналарнинг ишқаланувчи деталлари ўз вақтида мойланиши керак. Мойлаш пайтида нефть маҳсулотининг сачраб, оқиб кетишига йўл қўймаслик керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
222. Ишлаб турган насослар иш режимида бирор носозликлар (шовқин, ҳаддан ташқари кучли тебраниш, подшипниклар қизиши, сальниклардан нефть маҳсулоти сизиб чиқиши ва дарзликлар) аниқланганда, насосларнинг ишлашини дарҳол тўхтатиш зарур. Носозлик сабаблари аниқланиб, уларга барҳам берилмагунча насосларни ишлатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
223. Насослар ишини автоматик тарзда назорат қилиш воситалари бўлмаса, асбоб-ускуналарнинг ишлашини мунтазам равишда назорат қилиб туриш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
224. Насос станциясига электр энергияси тўсатдан келмай қолганда, двигателларни электр тармоғидан тезда узиб қўйиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
225. Ҳар бир насос станциясида авария ҳолати учун асбоб-ускуналар комплекти ва аккумуляторли фонарлар захираси бўлиши ҳамда улар махсус жавонларда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Технологик ўтказгич қувурларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
226. Технологик ўтказгич қувурларини қуриш ва жойлаштиришга доир умумий хавфсизлик талаблари ҚМҚ 3.05.05-98 «Технологик ускуналар ва технологик ўтказгич қувурлар»га мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
227. Ташкилотнинг технологик ўтказгич қувурлари технологик схемасида уларнинг ер усти ва ер остидаги ўтказгич қувурларининг ҳамда уларга ўрнатилган беркитиш қурилмаларининг жойлашуви кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказгич қувурларининг жойлашув схемасини ташкилот раҳбариятининг рухсатисиз ўзгартириш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
228. Нефть ва нефть маҳсулотларини ўтказгич тармоқлари орқали транспорт қилиш учун фақат пўлат технологик ўтказгич қувурларни қўллаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур мақсадлар учун шиша ва бошқа мўрт материаллар ҳамда ёнувчи ва қийин ёнувчи материаллардан (фторпласт, полиэтилен, винипластдан) ясалган ўтказгич қувурлардан фойдаланишга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
229. Ташилаётган (ҳайдалаётган) нефть маҳсулотининг коррозияга фаоллиги ва ишлатишга мўлжалланган муддатига кўра ўтказгич қувурларининг деворлари қалинлигининг коррозия туфайли емирилишини ҳисобга олиб танлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
230. Нефть ва нефть маҳсулотли технологик ўтказгич қувурларини нефть базалари ҳудуди бўйлаб ер юзасига, ёнмайдиган конструкциялар, эстакадалар, устун ва таянчларга ўрнатиб жойлаштириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
231. Ўтказгич қувурларини бир-бирига улаш фақат пайвандлаш орқали амалга оширилади. Ўтказгич қувурлар орқали қотиб (қуюқлашиб) қоладиган нефть маҳсулотларини ҳайдаётганда ҳамда арматура ва технологик ускуналар ўрнатиладиган жойларда ёнмайдиган материалдан ясалган қистирмали фланецли уланмаларни қўллашга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
232. Ўтказгич қувурларни пуфлаш учун инерт газ ва буғни ўтказгич қувурининг бошланиш ва охирги нуқталарига улаш лозим. Бунда арматура ва тиқинли штуцерлар ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
233. Ёнғин ва портлашдан ҳимояланган арматуранинг электр узатмаларини капитал таъмирлаш ихтисослаштирилган ташкилотларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
234. Марказдан қочма насослар ва компрессорларнинг ҳайдовчи (дамловчи) ўтказгич қувур тармоғига ҳайдалаётган суюқликни тескари йўналишда ҳаракатланиб кетишининг олдини олиш мақсадида тескари клапан ёки шунга ўхшаш қурилма ўрнатилиши, зарур бўлганда эса, сақлагич қурилмасини (клапан) ўрнатиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Технологик ўтказгич қувурларининг беркитувчи-тартибга солувчи арматурасига ижровий технологик схемага мувофиқ, унинг тартиб рақами ёзиб қўйилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Беркитувчи, тартибловчи ва сақловчи арматуралар уларга хизмат кўрсатишга ва бошқаришга қулай ҳамда осон бориладиган жойларга ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
235. Ер усти технологик ўтказгич қувурларининг таянчлари (устунлари) ва осма мосламаларининг хавфли даражада осилиб қолиши ёки авария ҳолати содир этилишининг олдини олиш мақсадида улар доимий назорат остида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
236. Технологик ўтказгич қувурлари устидан ходимлар ўтадиган жойларга ўтиш майдончалари ёки тутқичли кўприкчалар қуриш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
237. Технологик ўтказгич қувурларининг лотоклари ва траншеялари ёнмайдиган материалдан ясалган плиталар билан беркитилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
238. Технологик ўтказгич қувурларининг лотоклари, траншеялари ва қудуқлари доимо тоза ҳолатда бўлиши, мунтазам равишда сув билан ювиб турилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қудуқлар, камералар ёки траншеяда (лотокларда) жойлашган беркитиш арматуралари қудуқ ёки траншеяга (лотокка) тушмасдан юқоридан туриб очиб-ёпиш имконини берувчи мосламага эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
239. Ўтказгич қувурларнинг арматураларини очиш ёки ёпиш учун ломлар ва қувурларни ишлатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
240. Технологик ўтказгич қувурларида берк (тупик) участкалар бўлса, улар доимий назорат остида бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
241. Технологик ўтказгич қувурлари ва арматураларни қиздириш учун гулхан, машъала ва кавшарлаш лампаларини қўллаш мумкин эмас. Бунда қиздириладиган участкани ишлаб турган тармоқдан узиб (ажратиб) қўйиш ва қайноқ сув ва буғдан фойдаланиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
242. Технологик ўтказгич қувурларида содир бўлган тиқинларни бартараф этиш учун ишқаланиш ёки қувурга урилиш туфайли учқун ҳосил қилувчи пўлат симлар ва бошқа мосламаларни ишлатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
243. Ностандарт улаш деталлари ва арматураларни қўллаган ҳолда технологик ўтказгич қувурларини ишлатишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
244. Нефть маҳсулотларини ҳайдаш пайтларида технологик ўтказгич қувурлари ва уларнинг арматураларини таъмирлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
245. Нефть маҳсулотларини ҳайдовчи технологик ўтказгич қувурларида электр статик ҳодисаси рўй беришига йўл қўймаслик учун улар ерга туташтирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Лабораторияларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
246. Лабораторияларни ёнғинга чидамлилик бўйича камида II даражадаги биноларга жойлаштириш керак. Лабораториялар бошқа ишлаб чиқариш биноларидаги хоналарга жойлаштирилганда, улар ёнмайдиган девор билан ажратиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
247. Лабораториянинг ишчи хоналари оқимли-сўрувчи шамоллатиш тизимига ва шкафлар ҳамда бошқа газ ажралиб чиқувчи манбалардан сўрувчи маҳаллий мосламаларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
248. Лабораториянинг барча хоналари доимо тоза бўлиши керак. Тўкилган тез алангаланадиган суюқликлар ва ёнувчи суюқликлар йиғиб олиниб, мазкур жой тезда иссиқ сув билан ювилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
249. Заҳарли ёки ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган буғлар ва газлар ажралиб чиқиши эҳтимоли бўлган барча ишлар сўрувчи шкафда бажарилиши лозим. Сўрувчи шкафлар ичида очиқ оловни қўллаб ишлаш зарур бўлганда, иш жойини қаровсиз қолдириш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
250. Нефть маҳсулотлари ва бошқа тез алангаланадиган суюқликларни қиздириш зарур бўлганда, суюқлик кўпириб ва сачраб кетмаслиги учун уни сувсизлантириб олиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
251. Сўрувчи шкафларни идишлар, асбоблар ва бажарилаётган ишга алоқаси бўлмаган бошқа лаборатория ускуналари билан аралаштириб юбориш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ойналари синган ва шамоллатиш тизими носоз бўлган сўрувчи шкафларни ишлатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
252. Ёнғин ва портлаш хавфи бор моддалар билан ишлашга мўлжалланган иш столлари ва сўрувчи шкафлар ёнмайдиган материал билан қопланиб, қирғоғи камида 1 см бортга эга бўлиши, фаол кимёвий моддалар билан ишлайдиган жойлар эса, улар таъсирига бардош берадиган материал билан қопланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
253. Сўрувчи шкафлар ва идиш ювиш хоналари ёнғин ва портлашдан ҳимояланган чироқлар билан ёритилиши керак. Ток штепсель қурилмаларини сўрувчи шкафдан ташқарига жойлаштириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
254. Лаборатория ходимлари нефть маҳсулотлари, ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган кимёвий моддалар ва материалларни билишлари ва улар билан ишлаганда хавфсизлик чораларига риоя қилишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
255. Ёнувчи ва заҳарли моддаларни қиздириш (иситиш) билан боғлиқ ишларни бажарганда, лаборатория хонасида камида икки киши бўлиши керак. Иш жойини қаровсиз қолдириш тақиқланади. Ходим маълум вақтга иш жойини қолдириши керак бўлганда, иситиш манбалари токдан ажратиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
256. Махсус кийимсиз ёки ёғ-мой билан ифлосланган махсус кийимда иш бажариш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
257. Иш якунида газ ва сув жўмраклари ёпилганлиги, горелкалар, лампалар, электр иситиш асбоблари, электр моторлар, шамоллатиш тизимлари, электр ёритқичлар манбадан узилганликлари, раковинанинг сув билан ювилганлиги, барча ёнувчи моддалар омборга йиғилганлиги, реактивлар ва материаллар турган идишларнинг оғзи тиқинлар билан беркитилганлиги, лаборатория хонаси ва иш жойлари йиғиб-саришталанганлиги текширилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
258. Иш учун зарур бўлган нефть маҳсулотлари ва реактивлар кунлик эҳтиёж миқдорида сақланиши мумкин. Улар сўрувчи шкафлар ичида сақланаётган бўлса, ушбу шкафларда таҳлиллар ўтказиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро кимёвий қўшилиши оқибатида ёнғин ва портлаш ҳосил қилувчи моддаларни бирга сақлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
259. Ёнғин хавфи бор моддалар (нефть, бензин, бензол, спирт ва бошқалар), нефть маҳсулоти намуналари, кислоталар ва ишқорлар ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган хоналарда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
260. Лабораторияда бир турли газли баллонни биттадан ортиқ миқдорда сақлаб туриш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
261. Лабораториянинг газ тармоғи иш жойидаги жўмрак ва кранлардан ташқари, бинонинг ташқарисига қулай қилиб жойлаштирилган ҳамда умумий беркитиш жўмрагига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
262. Иш жойлари ва сўрувчи шкафлардаги сув ва газ жўмраклари хизмат кўрсатиш учун қулай ва хавфсиз жойга ўрнатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
263. Носоз уланмалар ёки жўмраклардан газ сизиб чиқаётганлиги аниқланганда, газ тармоғидаги умумий жўмрак ёрдамида газ келиши тўхтатилиб, газ сизиб чиқишига барҳам бериш ва хона шамоллатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ тармоғидаги герметикликни текшириш учун очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланади. Баллонлар ёки редуктор жўмракларидаги нозичлик совун кўпиги суртилиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
264. Суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланилганда, улар қуёш нури тўғридан-тўғри тушмайдиган, ёритқич ва иситгич ускуналаридан чиқаётган иссиқлик таъсир қилмайдиган жойларга ўрнатилиши (сақланиши) лозим. Баллонлар махсус хомутлар ёрдамида тик ҳолатда ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
265. Ёнувчи газли баллонларни оқимли-сўрувчи шамоллатиш тизими билан жиҳозланган махсус биноларда (хоналарда) сақлаш ва ўрнатиш лозим. Усти беркитилган очиқ жойларда махсус жавон ёки панжарали яхши шамоллатиладиган шкафларда сақлаш ёки ўрнатиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
266. Нефть маҳсулотлари намуналари, тез алангаланадиган эритувчилар ва реактивларни сақлаш учун сўрувчи шамоллатиш тизими билан жиҳозланган махсус бино ажратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуналарни бино ташқарисига ўрнатилган табиий шамоллатилувчи металл қутиларда сақлаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
267. Кимёвий модда солинган ҳар бир идишга маҳсулот номи ёзилган этикетка ёпиштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
268. Тажовузкор (реактив) суюқликлар шиша идишларга солиниб, улар маҳкам ва зич қилиб беркитилиши, солинган модданинг номи ва концентрацияси ёзилган биркалар боғлаб қўйилиши керак. Мазкур шиша идишларнинг оғзини беркитмай ташиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
269. Тажовузкор (реактив) суюқлик солинган идишни қўлда ёки елкада ташиш мумкин эмас. Бунда тажовузкор (реактив) суюқлик солинган идишни механизациялашган мосламалардан фойдаланган ҳолда махсус замбиллар ёки қўш қават тагликли корзиналарда икки киши бўлиб ташилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
270. Тажовузкор (реактив) суюқлик солинган идишларни ўтиш жойлари ва кўпчилик йиғиладиган жойларда қаровсиз қолдириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
271. Тажовузкор (реактив) суюқликларни бир идишдан бошқасига қуйишда ёки майда идишларга қуйишда четлари қайриб қўйилган ва ҳаво чиқарувчи найчаси бор махсус хавфсиз воронкалардан фойдаланиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
272. Кислоталарни қуйиш, ишқорларни эритиш ҳамда уларни қўллаш жойлари маҳаллий сўрувчи шамоллатиш тизими, тоза латта, сочиқ, қўл ювиш учун шлангли сув жўмраги ва кўзни ювиш учун сув фаввораси (фонтанча) билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
273. Фойдаланилган нефть маҳсулоти қолдиғи, тажовузкор (реактив) суюқликлар ва заҳарли моддалар махсус металл идишга қуйилиши ва иш охирида лабораториядан ташқарига чиқариб ташланиши зарур. Мазкур суюқликларни раковиналар ва маиший оқова тизимига тўкиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
274. Ўта зарарли ва заҳарли моддалар билан иш олиб борилаётган биноларнинг шамоллатиш тизими алоҳида ва бошқа хоналарнинг шамоллатиш тизимига уланмаган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
275. Бензин, эфир ёки бошқа ёнғин хавфи мавжуд бўлган моддалар ерга тўкилганда ҳамда газ ҳиди сезилганда, барча горелкаларни ўчириш ва газ чиқаётган манбани топиш ҳамда носозликни бартараф этиш зарур. Бунда электр асбоблардан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
276. Лаборатория идишларини ювиш жойи ишчи хоналардан бошқа бўлиб, ёнмайдиган яхлит тўсиқ билан ажратилиши ва алоҳида чиқиш эшигига эга бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
277. Ювиш хонасига киришда, унинг ёнғин ва портлаш хавфлилиги даражаси бўйича тоифасини кўрсатувчи ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишини тақиқловчи хавфсизлик белгилари мавжуд бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
278. Ювиш хонасидаги идиш ювиш жойи эритмалар сақланадиган жойидан алоҳида ҳамда маҳаллий сўрувчи шамоллатиш ва умумий оқимли-сўрувчи шамоллатиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
279. Ювиш жойига ўткир кислоталар, ишқорлар ва заҳарли моддалар ишлатилган идишлар топширилишидан олдин тўлиқ бўшатилиши ва нейтраллаштирилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
280. Сульфат кислотаси концентрациясини пасайтириш учун кислотани майда порциялар билан сувга қуйиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
281. Каустик соданинг унча катта бўлмаган эритмасини тайёрлаш учун идишга олдин сув қуйиб, сўнгра унга каустик сода бўлакларини солиниши ва тўлиқ эригунча аралаштириб турилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
282. Каустик сода эритмасини қўлда синмайдиган, беркитиладиган идишда ёки махсус катакчаларга жойлаштирилган, тагига юмшоқ материалдан таглик қўйилган шиша идишларда ташиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
283. Хлорли оҳак ва оҳакли эритмани ташиш, майдалаш ва тарозида тортишда ходимларга халат, респиратор, ҳимоя кўзойнаклари, газниқоб ва қўлқоплар берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
284. Заҳарли моддаларни лаборатория раҳбарининг рухсатисиз беришга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
285. Ўювчи моддалар инсон танасига текканда, зудлик билан жароҳатланган жой кучли сув оқими билан ювилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
286. Озиқ-овқат маҳсулотлари махсус ажратилган жойларда истеъмол қилиниши зарур. Тажовузкор (реактив) моддалар билан иш бажариладиган хоналарда озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишга йўл қўйилмайди. Озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишдан олдин қўллар ювилиб, махсус кийим ечиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
287. Тўкилган кислота устига қум сепилиб, кислота шимилган қум курак билан тозаланиб, ўрнига сода ёки оҳак тўкилиб, сув билан ювилади ва қуруқ латта билан артилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
288. Ўювчи моддалар, кислоталар, ишқорлар билан ишлашдан олдин кран очилиб, сув оқизиб қўйилиши ёки сув захирасига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
289. Ичида босим ёки вакуум ҳосил бўлиши мумкин бўлган шиша идишлар ғилоф билан ўралган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
290. Шиша таёқча ва найчаларни синдиришда ҳамда улар учига резина найчаларни кийдиришда сочиқдан фойдаланиб ишлаш керак. Бунда шиша найчалар ва таёқчаларнинг учини оловда эритиб олиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
291. Шиша найчаларни тиқин ичига киритишда, найчани тиқин ичига кирадиган томонига яқин жойдан ушлаш керак. Найча тиқинга киришини осонлаштириш учун тиқиндаги тешикни сув ёки глицерин билан ҳўллаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
292. Лабораториянинг бино ва хоналарида чекиш, очиқ оловдан фойдаланиш, полни бензин ёки керосин билан ювиш, коржома, латталарни иситиш конструкциялари устида қуритиш, буғли иситиш қувурлари устида тез алангаланадиган нефть маҳсулотлари билан ишлаш, тўкилган нефть маҳсулотини йиғиштириб олмай қолдириш, ёнувчи суюқликларни раковина ва ювиниш жойларига тўкиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
293. Иш столлари, шкафлар, дераза токчаларини нефть маҳсулоти солинган идишлар билан тўлдириб ташламаслик керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
294. Ёғ-мой артилган латталар, қипиқ ва бошқа шунга ўхшаш материаллар қопқоқли темир қутиларга тўпланиб, иш якунида махсус ажратилган жойга чиқариб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
295. Олов билан боғлиқ ишларни бажаришда лабораторияда камида икки киши бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
296. Оловли ишларни бажарадиган иш столи юзаси тунука, кафель ёки линолиум билан қопланиши, иситувчи асбоб тагига асбестнинг қалин листи қўйилиши лозим. Тез алангаланадиган суюқликларни бевосита аланга устида қиздириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
297. Тез алангаланувчи хавфли моддаларни оловли ишлар бажарилаётган бинода бир идишдан бошқасига қуйиш, ёнувчи материалларни горелкалар ва бошқа иситиш асбоблари ёнида сақлаш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
298. Этилланган маҳсулотларни таҳлил қилиш билан банд бўлган ходимларнинг иш кийимлари дегазация қилиниши ва ҳар ойда камида икки марта ювилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
299. Дегазация камераси бўлмаганда, иш кийимлари керосинга ботирилиб икки соат ушлаб турилиб, сиқиб ташланиши ва сувда қайнатилиб, иссиқ сув билан яхшилаб ювилиши ва шундан кейин умумий ювиш жойига топширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
300. Этилланган бензинни ёндиргичларнинг ёқилғиси сифатида ёки лаборатория ишларида эритгич сифатида ишлатишга, қўл ва лаборатория идишларини ювишга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
301. Симобли асбоблар ва бошқа таркибида симоб бўлган ускуналардан СанҚваМ 0247-08 «Симоб билан ва симоб солинган асбоблар билан ишлашга мўлжалланган ишлаб чиқариш ва лаборатория хоналарини лойиҳалаш, барпо этиш, фойдаланишга доир санитария қоидалари»га мувофиқ фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
302. Лаборатория биноси синган термометрлар, манометрлар ва бошқа асбоблардаги симобнинг тўкилиши туфайли ифлосланганда, симоб томчилари (зарра) яхшилаб йиғиб олиниши зарур. Майда томчилар ҳўлланган фильтрлаш қоғози ёки газета воситасида ҳамда мис ёки оқ тунукадан ясалган пластинкалар ва амалгамация қилинган мўйқалам ёрдамида йиғилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
303. Қоғозга ёки мўйқаламга ёпишган симоб зарралари сувли идишга силкитиб туширилиши керак. Турли тирқишлар, ёриқлар ва бўшлиқларга кириб қолган симобни фақат кимёвий усулда (демеркуризациялаш) тозалаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Демеркуризация хлорли темирнинг 20 фоиз сувли эритмаси билан зарарланган юзани ҳўллаб чиқиб, бир суткага қолдириш ёки юзани дихлораминнинг тўрт хлорли углероддаги 5 фоиз эритмаси билан 10 соатга ҳўллаб қўйиш ва қўшимча равишда натрий полисульфидининг 5 фоиз эритмаси билан ювилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
304. Юза тозалагандан кейин бир неча марта совунли, тоза сув билан ювилиши лозим. Демеркуризатор темирнинг хлорли эритмасини бўялган юзаларга ишлов беришда ҳам қўлланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
305. Тўкилган симобни йиғишда ишлатилган чўткалар, челаклар, латталарга махсус усул билан ишлов берилиши ва зарарсизлантирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
306. Лаборатория биносида, тоза ва қуруқ қум, қум учун курак, кигиз ёки асбест матоси ва ўт ўчиргичлар каби бирламчи воситалар бўлиши керак. Алангаланиб кетган нефть маҳсулотларини сув билан ўчириш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёнғин ўчиришнинг бирламчи воситалари бинога кириш жойига ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
307. Сўрувчи шкафларда аланга содир бўлганда, шамоллатиш тизими дарҳол тўхтатилиши, электр иситиш асбоблари манбадан ажратилиши ёки ёнаётган газ горелкаси ўчирилиши ва алангани бартараф этиш чоралари қўлланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёнғин рўй берганда ёнғин хавфсизлиги бўлимига хабар берилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
308. Лаборатория биносида бегона шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-§. Қозонхонага қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
309. Қозонхонанинг иситиш ва шамоллатиш тизими ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши шарт.
(309-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 18 мартдаги 43-сонли қарори (рўйхат рақами 3803, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
310. Қозонхона қурилмаси қисмларини кўрикдан ўтказиш, тартибга солиш, созлаш пайтида фойдаланиладиган ечиб олинадиган ускуналарини жипс ўрнатиш учун уларга бўёқ ёки лак суртишга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
311. Қозонхона биносидаги биринчи қават полининг баландлиги бино атрофидаги ҳудуд баландлигидан паст бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
312. Қозонхонадан чиқадиган эшиклар ташқарига очилиши лозим. Эшикларда ичкаридан беркитиладиган мослама бўлмаслиги керак. Қозонхонадан чиқадиган эшиклар қозонлар ишлаб турганда беркитилмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
313. Қозонхона қурилмасининг конструкцияси уни монтаж қилишда, синаш ва таъмирлашда ҳамда хизмат муддати давомида ишлатишда хавфсизликни таъминлаши лозим. Тўсиқларнинг ғилоф ва эшикларида уларни ишончли берк ҳолатда туришини таъминлайдиган мосламалар бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
314. Қозондаги сувнинг сатҳини кўрсатувчи ускуна ясси, силлиқ ёки қўтир шаффоф шиша пластинкадан иборат бўлиб, камида 8 мм ли кўриш тирқишига эга бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
315. Мазкур тўғри ҳаракатланувчи кўрсатиш мосламаси кўпи билан 2 м баландликда, олд томонга кўпи билан 30° қия қилиб, тик ҳолатда ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
316. Қозонга умумий буғ ўтказиш қобилияти қозоннинг бир соатлик унумдорлигидан паст бўлмаган камида иккита буғ сақлагич клапанлар ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
317. Сақлагич клапанлари хизмат кўрсатувчи ходимлар тегиб кетишидан ҳимояловчи тўсиқларга (ғилоф) эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
318. Қозон ўрнатилган бинода тез алангаланадиган ёқилғи солинган идишлар ҳамда ёнувчи мойлаш материалларининг захирасини сақлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
319. Суюқ ёқилғини ёндиришда форсункалардан томадиган ёқилғини қозонхона полига тушишига йўл қўймаслик керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
320. Суюқ ёқилғи келадиган ўтказгич қувурларига, зарур ҳолларда қозонларга боришини тўхтатадиган, беркитиш жўмраклари ўрнатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
321. Қозонхонада соат, фавқулодда вазиятлар учун овозли сигнализация тизими ва ташкилот раҳбарияти ҳамда буғ истеъмолчилари билан алоқа ўрнатиш учун алоқа воситалари бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
322. Ходимга қозон ичида ишлаш учун наряд-рухсатнома қозон ичидаги ҳарорат 60 °C дан ортиқ бўлмаганда берилиб, ушбу наряд-рухсатнома белгиланган тартибда расмийлаштирилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
323. Газ юриш йўлларида ишлашга ундаги ҳарорат 60 °C дан ортиқ бўлмаганда рухсат берилади. Иш бошлашдан олдин мазкур жойлар шамоллатилиши, ишлаб турган қозонлардан газ ва чанглар кирмайдиган қилиб заслонкалар зичланиб қулфлаб қўйилиши ҳамда вақтинчалик ғишт девор билан ажратиб қўйилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ юриш йўлларидаги ҳарорат 50 — 60 °C бўлганда, ходимлар унинг ичида 20 дақиқадан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
324. Зулфинлар орқали узиб қўйилган ўтказгич қувурлари, буғ ўтказгичлари ва газ ўтказгичлари участкаларида ҳамда қозон қурилмасининг газ юриш йўлларини ажратилган қисмида ишлар олиб борилаётганда, уларнинг тегишли зулфинларига ва қопқоқларига ҳамда тутун сўргични, ҳаво ҳайдовчи шамоллатгични ва ёқилғи таъминлагични ишга тушириш қурилмаларига «Уламанг, одамлар ишламоқда!» деган плакат осиб қўйиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
325. Қозонхона биносида қозон қурилмаси ва экономайзерларига хизмат кўрсатишга, қозонхона ускуналарини таъмирлашга ёки буғ ва иссиқ сув олиш технологиясига бевосита алоқаси бўлмаган машина ва асбобларни ўрнатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
326. Қозонлар ишлаб турганда қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўчоқда ёниш жараёни тугаб, босим атмосфера босими даражасига тушмагунча қозонни қаровсиз қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қозоннинг босим остидаги элементларида таъмирлаш ишларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатчиликда турган машинистга (ўт ёқувчи) унинг ишлаб чиқариш йўриқномасида кўзда тутилмаган ишни бажаришни топшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
327. Арматураси, таъминот асбоблари, автоматикаси, ёнғинни ўчириш воситалари ва сигнализацияси носоз қозонларни ишга тушириш ва ишлатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
328. Қозон ишини аварияли тўхтатишда хавфсизликни таъминлаш учун қуйидаги чора-тадбирлар қўлланиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи ва ҳаво келишини тўхтатиб, тутун йўлини тортиш кучини тезда сустлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зудлик билан ўчоқдаги ёқилғини олиб ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўчоқда ўт ёниши тўхтагандан кейин тутун заслонкасини, қўл билан ёқиш ўчоқларида эса, унинг эшикчаларини бироз вақтга очиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлагич клапанларини сал кўтариб қўйиш ёки авария жўмраги орқали буғларни чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
329. Қозоннинг ишлаши тўхтатилганда, зудлик билан ўчоққа ёқилғи ва ҳаво беришни тўхтатиш, мўрилар ва шамоллатгичларни беркитиш орқали тутун сўрилишини тўхтатиш ҳамда барча ҳаво ва газ заслонкаларини беркитиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
330. Қозонхонада ёнғин содир бўлганда, ёнғиндан сақлаш хизматини тезда чақириб, қозон ҳолатининг назоратини давом эттириш ва ёнғинни ўчириш тадбирларини қўллаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозонхонада ёнғин рўй берганда, қозонхона биносининг ташқарисидаги зулфин ёрдамида газ келиши тўхтатилиши керак. Ёнғин қозонларга хавф солаётган бўлса ва уни ўчиришнинг иложи бўлмаса, қозонларни авария тартибида тезда тўхтатиш, унга сув юбориб, ичидаги буғни атмосферага (бино ташқариси) чиқариб юбориш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
331. Қозонхоналарда ускуналар, арматуралар, назорат ва созлаш асбобларини жорий таъмирлаш учун таъмирлаш участкаси ёки хонаси ажратилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
332. Қозонларга ва қозонхона қурилмаси ишига бевосита алоқаси бўлмаган шахсларни қозонхонага кириши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-§. Нефть базаларида механика устахонасига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
333. Металлга уни кесиш орқали ишлов бериладиган механика устахонаси биноларида мойловчи-совутувчи суюқликларни ҳаво атмосферасига тозалаб чиқариб ташлайдиган, зарарсизлантириш ўтказмаси ёки паналагичига эга бўлган маҳаллий сўрувчи мосламалар ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
334. Механика устахонасининг поли текис, сирпанмайдиган, бўсағасиз бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
335. Механика устахонасидаги ўтиш, юриш жойлари ва қудуқлар люклари материаллар, ярим тайёр деталлар, чиқинди ва идишлар билан тўсиб қўйилмаслиги, бўш туриши таъминланиши зарур. Дастгоҳларни қудуқ люклари устига ўрнатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида механизмлар ва механизмлар билан дастгоҳлар оралиғи камида 1 м, ходимлар ўтадиган жойларнинг эни камида 0,75 м бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
336. Механика устахонасида созлагичлар, материаллар, ярим фабрикатлар, тайёр деталлар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш жавонлари, идишлари, столлари ва бошқа ускуналарининг жойлаштирилиши учун майдончалар бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир иш жойида дастгоҳ ёнида иш жойининг поли бўйлаб, дастгоҳлардан камида 0,6 м нарига ёғоч тўшама ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-§. Автоёқилғи қуйиш шохобчалари технологик ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
337. Автоёқилғи қуйиш шохобчаларидаги технологик ускуналар ишга яроқли ҳолатда бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
338. Технологик ускуналар герметик бўлиши лозим. Ёқилғи қуйиш устунларида автоёқилғи сизиб (оқиб) чиқиши намоён бўлганда, уларни ишлатиш тақиқланади. Сизиб (оқиб) чиқиш ҳолатлари сезилганда, дарҳол носозликни бартараф этиш чораларини қўллаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Носоз ускуналарда технологик операцияларни бажариш ҳамда уларга автоёқилғи қуйиш шохобчаларидаги ёнғин хавфсизлиги даражасини оширишга сабаб бўладиган конструктив ўзгартиришлар киритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
339. Автоёқилғи ва унинг буғларини атмосферадан ажратиб турувчи қопқоқлар ва фланецлар, патрубкалар, штуцерлар тиқинларининг арматурага тегиб турадиган жойларига нефть маҳсулотига ва атроф-муҳитга чидамли материалдан ясалган учқун чиқармайдиган қистирмалар қўйилиши ва зичлаб ёпилиши шарт. Мазкур қопқоқлар ва тиқинлар автоёқилғи қуйиш шохобчаларидан фойдаланиш пайтида очилиши назарда тутилган бўлса, улар учқун чиқармайдиган қилиб ясалган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
340. Технологик қурилмалар технологик жараёндаги хавфсизликни таъминловчи ишга яроқли ҳамда назорат, ҳимоя ва тартибловчи тизимларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
341. Автоёқилғи қуйиш шохобчаларидаги резервуарларнинг тўкувчи жўмрагига уланадиган мосламалар ва автоцистерна шлангининг учлари цистернага урилганда, учқун чиқишига йўл қўймайдиган материалдан ясалиши ва ерга туташтирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
342. Автоёқилғи қуйиш шохобчалари ҳудудидаги резервуарлар люкларининг қопқоқларини очиб-ёпганда учқун чиқишига йўл қўймайдиган материалдан ясалган қистирмалар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
343. Автоёқилғи қуйиш шохобчалари биносида вақтинчалик электр ўтказгичлар, электр плиталар, рефлекторлар ва бошқа очиқ иситувчи элементли электр асбобларидан ҳамда ясама электр иситиш ускуналаридан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
344. Автоёқилғи қуйиш шохобчалари ёнғинга қарши ускуналар ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан жиҳозланиши лозим. Автоёқилғи қуйиш шохобчаларида ёнаётган транспорт воситаларини тезкор эвакуация қилиш учун узунлиги камида 3 м келадиган қаттиқ шатак штангалари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
345. Ҳар бир автоёқилғи қуйиш шохобчаларида тез тиббий ёрдам бериш учун зарур дори воситалари билан таъминланган дори қутичалари бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-§. Электр қурилмалари ва электр ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
346. Электртехник қурилмалар ва ишлаб чиқариш ускуналари сифатида фойдаланиладиган қурилмалар ҚМҚ 3.05.06-97 «Электр техник қурилма» ва ГОСТ 12.2.007.0-75 «Электр техник маҳсулотлар. Хавфсизликка доир умумий талаблар» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
347. Бинолар ва иншоотлар ёки уларнинг айрим қисмлари вазифаси, мазкур ҳудуддаги момақалдироқнинг жадаллиги ҳамда йил давомида яшин уришини эҳтимолий миқдорини инобатга олиб, яшиндан ҳимояловчи қурилмалар тоифаси ва ҳимоя ҳудудининг тури бўйича муҳофазаланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
348. Ускуналардан нефть, газконденсат ва нефть маҳсулотларидан ҳамда инсон танасидан хавфли учқунли рязрядлар чиқишининг олдини олиш мақсадида пайдо бўладиган электр статик зарядларининг оқиб чиқиб кетишини таъминловчи тадбирларни қўллаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Таъмирлаш ишлари жараёнидаги хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Хавфсизликка доир умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
349. Аварияларни бартараф этиш ишларининг ўтказилиши аварияни бартараф этиш режаси, нефть маҳсулоти ўтказгичларда авария-тиклаш ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш талабларига мос равишда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
350. Таъмирлаш ишларига махсус тайёргарликдан ўтган ва имтиҳон топширган, гувоҳнома олган ҳамда мустақил ишлашига рухсат этилган мутахассислар жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
351. Ишлаб турган объектларни таъмирлаш учун таъмирлаш ишлари регламентида кўрсатилган муддатларда ҳаво муҳитидаги нефть маҳсулоти буғлари миқдорини назоратдан ўтказиш зарур. Агар таъмирлаш пайтида нефть маҳсулотлари буғлари тегишли концентрациядан ортиқ бўлса, дарҳол ишни тўхтатиб, одамларни хавфли ҳудуддан олиб чиқиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
352. Газпайвандлашни қўллаб таъмирлаш ишлари тугаганидан кейин, иш жойини яхшилаб текшириш, металл парчалари, куйиндилар ёки тутаб турган предметлардан тозалаш, зарур ҳолларда сув сепиб ўчириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Қуйиш-тўкиш қурилмаларидаги таъмирлаш ишларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
353. Қуйиш-тўкиш қурилмаларидаги технологик ускуналар герметиклигининг бузилиши ҳамда ёнғин ва портлаш хавфи бор зарарли омиллар ажралиб чиқиши билан боғлиқ таъмирлаш ишларини ўтказиш учун наряд-рухсатнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
354. Оловли ишлар билан боғлиқ таъмирлаш ишларини қуйиш-тўкиш операциялари ўтказилаётган ердан камида 100 м нарида амалга ошириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
355. Технологик ускуналар ва цистерналарни эстакада ҳудудида таъмирлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
356. Қуйиш-тўкиш қурилмасида оловли ишларни бошлашдан олдин қуйидагиларни бажариш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйиш-тўкиш қурилмаси жойлашган майдончани, тўкиш тарновларини, оқова лотокларини нефть маҳсулоти қолдиқларидан тозалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйиш-тўкиш қурилмалари ва ўтказгич қувурларни узиб қўйиш ва нефть маҳсулотларидан бўшатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оловли ишлар ўтказиладиган жойдан камида 20 м наридаги кузатиш қудуқлари, оқова тизимидаги гидравлик беркитгичлар, бўш резервуарларнинг қопқоқларини яхшилаб ёпиб, устига 10 см қалинликдаги қум тўкиб қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
357. Таъмирлаш ишларини ўтказишдан олдин зулфинлар камераларини ва қудуқларни обдан шамоллатиш, улардаги нефть маҳсулоти қолдиқларини ювиб, саноат оқова тизими томонга йўналтириш, полни сув билан тозалаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Резервуарларни таъмирлаш ишларидаги хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
358. Резервуарни таъмирлаганда оғир вазнли юклар ва пўлат металл листларни (варақ) кўтариш учун механик мосламалар қўлланиши лозим. Мазкур мосламалар ишончли тормоз қурилмасига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
359. Резервуарнинг корпусидаги асосий металлда ёки пайванд чокларида дарзликлар намоён бўлганда, резервуар дарҳол нефть маҳсулотидан бўшатилиб, таъмирлашга топширилиши зарур. Нефть маҳсулоти билан тўлдирилган резервуардаги дарзлик ёки бўртиб чиққан жойларни уриб текислаш ҳамда пайвандлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
360. Резервуар юқори ҳалқа майдончасида туриб, унинг сузувчи томи кўрикдан ўтказилади. Кўрик пайтида сузувчи том ҳолатининг горизонталлиги, томнинг марказий қисмида маҳсулот, қишда том устида қор йўқлиги, ҳалқасимон зичловчи затворнинг (беркитгич) ҳимояловчи шчитларини ҳамда сув тушириш тизими зулфинининг ҳолатлари текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Насос қурилмалари ва технологик ўтказгич қувурларини таъмирлашда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
361. Насос агрегатини таъмирлашга чиқарилганда, унинг сўрувчи-ҳайдовчи ўтказгич қувурларини беркитиб, бошқарув шчитига «Уламанг, одамлар ишламоқда!» деган ёзув осиб қўйилиши лозим ва бу ҳақда тегишли журналга қайд этилиши ҳамда таъмирлашга чиқарилган сана ёзиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
362. Ишлаб турган насос агрегатларини ва ўтказгич қувурларни таъмирлашга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
363. Насос агрегатларини таъмирлашда ажратилган қисмлари учун токчалар тайёрлаб қўйилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
364. Автоматлаштирилган насосхоналарнинг сўрувчи-ҳайдовчи ўтказгич қувурларидаги автоматика воситаси ишламай қолиши туфайли насослар иши тўхтаб қолганда, зулфинлар дарҳол беркитилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
365. Ичини очиш шарт бўлмаган шароитда қисқа вақтли таъмирлаш ўтказилганда, насос иши тўхтатилиб, у ишлаб турган ўтказгич қувурлардан зулфинлар воситасида ажратилиши, тақиқловчи ёзув осиб қўйилиши ҳамда зулфинларнинг тўсатдан очилиб кетишининг олдини олувчи чоралар қўлланилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
366. Насоснинг ичини очиш вақтида тўкилган нефть маҳсулотлари тезда йиғиштириб олиниши ва тўкилган жойга қум сепилиши ёки шланг орқали сув билан ювилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
367. Заҳарли, ёнувчи ва тез алангаланадиган суюқликларни ҳайдашга мўлжалланган насосларни таъмирлаш учун қисмларга ажратиш ва йиғиш жараёнлари хавфсиз ишлашини таъминловчи махсус асбоблар ва мосламалар билан жиҳозлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика воситаларини таъмирлашда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
368. Назорат-ўлчов асбоблари ва автоматика (бундан буён матнда НЎА ва А деб юритилади) воситаларини таъмирлаш ушбу асбоб ва воситаларни ишлатувчи ташкилот ёки ихтисослаштирилган ташкилот ходимлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
369. НЎА ва А воситаларининг бино ичига кирган, чиққан ёки тамбур ва коридор деворлари орқали ўтган кабеллари доимо соз ҳолатда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
370. НЎА ва А воситаларини монтаж, демонтаж қилиш ва таъмирлаш уларни технологик, импульсли тармоқлардан ажратган ва электр кучланишини узиб қўйган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
371. Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган биноларнинг бевосита ўзида НЎА ва А воситаларини таъмирлашни пайвандлаш, кавшарлаш, бошқа очиқ олов ва юқори ҳарорат қўлламасдан ўтказиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
372. НЎА ва А воситаларини таъмирлаш ишларида қўлланиладиган, ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлардаги очиқ ҳолда (конструкциялар, деворлар, шифтлар, каналлар ва тоннелларда) ётқизилган (жойлаштирилган) кабелларнинг устки қопламаси ёнувчи материаллардан (каноп, битум, пахта-қоғозли ўрамлар) бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
373. Ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ҳудудга жойлаштирилган, кучланиши 1 kW дан ортиқ бўлган кабелларнинг узунлиги имкон даражасида қисқартирилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
374. Ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда таъмирлаш ишлари олиб борилганда, уловчи ва тақсимловчи кабель муфталарининг қўлланилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Фавқулодда вазиятларда хавфсиз ишлашга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
375. Шамолнинг тезлиги 12,5 м/с бўлганда минорали, чорпоя (козловой) ва бошқа кранлар ёрдамида идишларга солинган нефть маҳсулотларини юклаш-тушириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
376. Ташкилотларда эҳтимол тутилган аварияларни бартараф этиш режаси ишлаб чиқилиши лозим. Унда мавжуд шароитларни ҳисобга олган ҳолда аварияларнинг олдини олиш ва авария вазиятларини бартараф этиш, авария содир бўлганда эса, унинг оқибатларини чегаралаш ва енгиллаштириш, алангаланиш ва портлашнинг олдини олиш, аварияни бартараф этишда банд бўлмаган одамларни эвакуация қилиш юзасидан ходимларнинг тезкор вазифалари назарда тутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
377. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
378. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(378-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
379. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 16 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 16 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 16 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 16 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 16 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси Б. АБДУСАМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 16 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги бош директори А. КУРБАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 16 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг бошлиғи Р. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 16 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 16 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 16 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтегаз» МХК бошқарув раиси Ш. ФАЙЗУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 16 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 236-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 04.04.2026 й., 10/26/3803/0311-сон)