Ҳужжат кучини йўқотган 29.01.2018 08.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2573
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори, 08.04.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2573
Кучга кириш санаси
14.04.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 29.01.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқлаш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисида намунавий шартномани тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 8 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2573]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 4 январдаги 1, 1, 01/15-1-10/01-сонли «Қўриқлаш хизмати кўрсатиш бўйича намунавий шартномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2966, 29.01.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 январдаги 16-сон «Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 5-сон, 57-модда) 6-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қўриқлаш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисида намунавий шартнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. АБДУҲАКИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 20 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01/19-26/11-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 20 мартдаги 8, 23, 01/19-26/11-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўриқлаш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
___________ ш.‎

________- сон‎

20__йил «___» ___________

‎______________________________________________________________________________ қўриқлаш бошқармаси (бўлими)

‎‎(тўлиқ номи)

‎‎номидан Низом асосида фаолият юритувчи ____________________________________________________________________

‎‎(лавозими, Ф.И.О.)

‎‎(кейинги ўринларда «Ижрочи» деб юритилади) бир томондан, ___________________________________________ номидан
‎‎__________________________ асосида фаолият

(тўлиқ номи)‎

‎‎юритувчи _______________________________________________________________________________ (кейинги ўринларда

‎‎(лавозими, Ф.И.О.)

‎‎«Буюртмачи» деб юритилади) иккинчи томондан, биргаликда «Томонлар» деб юритилади, мазкур Шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Шартнома предмети
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ижрочи милициявий, ҳарбий ва соқчилик қўриқлаши кўринишида техник қўриқлаш пунктидан (кейинги ўринларда ТҚП деб юритилади) фойдаланган ҳолда Буюртмачининг мулкини қўриқлаш хизматини кўрсатиш мажбуриятини, Буюртмачи эса мазкур Шартнома шартларига асосан ўз вақтида кўрсатилган хизмат учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Умумий шартлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Буюртмачи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎___________________________________________________________________________________________________________

(қўриқлаш тури кўрсатилади (милциявий, соқчилик, ҳарбий)‎‎

‎‎___________________________________________________________________________________________________________‎

(постлар сони, чегаралари, алоҳида хона, қўриқлаш вақти)‎‎

‎‎‎___________________________________________________________________________________________________________

(объектнинг тўлиқ номи, жойлашган манзили)‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(кейинги ўринларда объект деб юритилади) Ижрочига топширади, Ижрочи қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Объектнинг қўриқлаш чегаралари (иморатлари, қурилмалари), постларининг (маршрутлари) жойлашуви чизма-режада кўрсатилади ва мазкур Шартномага илова қилинади ҳамда унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Объектдаги ўтказиш (киритиш) ва ички объект режими Буюртмачи томонидан тасдиқланадиган Ўтказиш (киритиш) ва ички объект режимини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича йўриқномага мувофиқ амалга оширилади ва мазкур Шартномага илова қилинади ҳамда унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Объектни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва таъмирлаш Буюртмачи томонидан амалга оширилади, техник қўриқлаш воситалари Ижрочининг айби билан ишдан чиққан ҳоллар бундан мустасно. Объектни ёнғиндан қўриқлаш ва хавф-хатар сигнализацияси билан жиҳозлаш чизмаси мазкур Шартномага илова қилинади ҳамда унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Объектни қўриқлашда Буюртмачи билан келишилган ҳолда соқчи итлардан фойдаланиш мумкин. Соқчи итлардан фойдаланиш ички ишлар органларида хизмат итларидан фойдаланиш бўйича йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Шартнома кучга кирган кундан бошлаб, объектда ___ иш куни ичида милициявий қўриқлаш тури йўлга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектда соқчилик қўриқлаш тури ва ҳарбий қўриқлаш мазкур Шартнома кучга кирган кундан бошлаб, ___ иш куни ичида йўлга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Буюртмачи кўздан кечириш далолатномасида кўрсатилган талабларни бажармаганда Ижрочи қўйилмайди, қўйилган Ижрочи эса чақириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Тўловларни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар нархи белгиланган тарифларга мос ҳолда қуйидагича ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) пост-соат ҳисобида қўриқлаш хизмати ойига ____________________ сўм, 12 ойга ________________________ сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ижрочи балансида турган соқчи итни сақлаш учун ойига ___________ сўм, 12 ойга ___________сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ижрочи хизматлари учун тўловларга ўзгартиришлар киритиш қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу хизматлар турига янги тарифлар тасдиқланган ҳолларда қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Буюртмачи мазкур Шартнома имзоланган кундан бошлаб, _______ кун ичида мазкур Шартнома баҳосининг 15 фоизи миқдорида аванс тўловини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижрочи томонидан Буюртмачига бажарилган ишлар тўғрисида далолатнома тақдим қилингандан сўнг Буюртмачи 5 кун ичида аванс тўловини чиқариб ташлаган ҳолда ойлик тўловни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи бўлса, ойлик тўловнинг 100 фоизи миқдорида аванс тўловини кейинги ой бошланишидан 10 кун олдин амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хўжалик юритувчи субъект ҳисобланган Буюртмачи мазкур Шартноманинг 11-бандида кўрсатилган ойлик тўловни (аванс тўловини) ўз вақтида тўламаса, Ижрочи Буюртмачига акцептсиз тўлов талабномасини тақдим қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома бекор қилинган ҳолларда Ижрочи Буюртмачи билан тўланган тўловлар бўйича қайта ҳисоб-китобни амалга ошириши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ижрочидан белгиланган қўриқлаш тартибига риоя этишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хизмат кўрсатиш жараёнида Ижрочининг ходимлари томонидан интизомни бузиш ҳолатларини тўхтатиш ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш бўйича керакли чоралар кўрилишини Ижрочидан талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ижрочининг хизматни ташкил қилиши ва амалга оширишини, қўриқлаш турларига мос бўлган кийим-бош, кийим-бош анжомлари (экипировкаси), қурол-аслаҳаларининг мавжудлигини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ижрочи томонидан мазкур Шартнома шартлари бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича Ижрочининг вакили иштирокида икки нусхада далолатнома тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ижрочи томонидан мазкур Шартнома талаблари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарни ундириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Буюртмачининг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 20___ йил «___» ___________даги кўздан кечириш далолатномасига асосан қўриқлашга топшириладиган объектни, алоҳида хоналарни техник мустаҳкамлаш бўйича тадбирларни бажариш, ўз ҳисобидан техник қўриқлаш воситалари (объектнинг турига қараб пост қурилмалари ва уни иситиш ускуналари, постлараро алоқа, ички ва шаҳар телефонлари, ёнғиндан қўриқлаш сигнализацияси, объект периметри бўйлаб керакли ёритиш воситалари, қулфлар, турникет, кузатиш майдончаси, шахсий текшириш хоналари, ишчи ва хизматчиларнинг шахсий буюмларини сақлаш хоналари, ёнғин ўчирувчи воситалар ва бошқалар) билан жиҳозлаш ва зарур ҳолларда уларни таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар қандай моддий қимматликларни объект ҳудудининг девор тўсиғидан __________ метр узоқликда (объект жойлашувини ҳисобга олган ҳолда) жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ижрочи билан биргаликда ҳар чоракда камида бир марта объектнинг техник мустаҳкамлигини, қўриқлашнинг техник воситалари билан таъминланганини, шу жумладан ёнғиндан қўриқлаш сигнализацияси ҳолатини текшириш кўригини ўтказиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддатлари, Ижрочини бу ҳақда хабардор қилиш муддати ва тартибини кўрсатган ҳолда Томонларнинг вакиллари иштирокида далолатнома тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) белгиланган қўриқлаш режими талабларини бажариш ва техник қўриқлаш воситаларининг тегишли ҳолатини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бинода режалаштирилаётган капитал таъмирлаш ишлари, объектларни қайта жиҳозлаш, иш режимини ва ишлар профилини ўзгартириш, моддий қимматликларни сақлаш жойини ўзгартириш ёки янгиларини очиш, объект ёки унинг бир қисмини бошқа шахсларга ижарага бериш ёки мулк ҳуқуқини ўтказиш, қўриқлаш турини, постлар дислокациясини ўзгартириш ёки қўшимча қўриқлаш сигнализацияси воситаларини ўрнатиш бўйича тадбирларнинг ўтказилиши ҳақида Ижрочини бундай ишларнинг бошланишидан камида ___________ кун олдин огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) объектда иш куни якунида қўриқлаш сигнализациясини ёқиш, унинг носозлиги ҳолатида бу ҳақда Ижрочини огоҳлантириш ва носозлик бартараф этилмагунга қадар объектни ташлаб кетмаслик ва белгиланган тартибда қўриқлашга топшириш. Объектни қўриқлашга топширганлик ҳақида ТҚПни хабардор қилиб, 5 дақиқадан сўнг объектнинг қўриқлашга қабул қилинганлиги ҳақида ишонч ҳосил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) объектни, ёнғиндан қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланган ҳар бир алоҳида хонани кундалик қўриқлашга топшириш, эшиклар қулфи, деразалар, дарчалар, люклар, вентиляция тешиклари ёпилганлигини ҳамда автоном қўриқлаш сигнализациясини ва ҳудуднинг ёритилиш ҳолатини текшириш, қўриқланадиган биноларда электр жиҳозларининг, бошқа ёнғин манбаларининг ёқилган ҳолда қолиб кетишининг олдини олиш ва бегона шахсларнинг объектда қолишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) қўриқланаётган ҳудудда бинодан ташқарида жойлашган моддий қимматликларнинг миқдори, ассортименти, ўралган ёки қадоқланган ҳолатда қайта ҳисоб-китоб асосида қабул қилиш-топшириш журналида рўйхатдан ўтказган ҳолда ҳамда Ижрочи ва Буюртмачи вакиллари томонидан имзоланган ҳолда қўриқлашга топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) махсус журналда ўз вакили томонидан имзо қўйиш йўли билан объектларни, алоҳида хоналарни қўриқлашга топшириш, қўриқлаш тугагандан сўнг қўриқлашдан чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) қўриқланадиган хоналарнинг бутунлиги бузилганлиги ҳақида ёки объектга бегона шахсларнинг кириши натижасида зарар етказилганлиги аломатлари мавжуд бўлганда зудлик билан Ижрочини хабардор қилиш ва объектга Ижрочи вакили етиб келгунига қадар кўрсатилган жойларнинг дахлсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) бегона шахсларга қўриқлаш ва сигнализация тамойиллари ва тизимини, шунингдек берилган пульт рақамларини ошкор қилмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) Ижрочи вакилларини объектдаги ички тартиб ва техника хавфсизлиги қоидалари билан уларнинг ўз вазифаларини бажаришига оид қисми билан таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ижрочининг ҳуқуқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Буюртмачидан объектда ўрнатилган кириш-чиқиш ва ички тартибга риоя қилинишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кўздан кечириш далолатномасида кўрсатилган қўриқлаш-техника воситаларини жорий қилиш бўйича Буюртмачига тавсиялар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ижрочининг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) объектда постлар дислокациясига (патрул маршрутига) мувофиқ қўриқлаш нарядини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур Шартномада ва унинг иловаларига мувофиқ объектни ҳамда қўриқлашга топширилган моддий қимматликларни қўриқлашни ташкил этиш ва таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қўриқланаётган ҳудуддаги, лекин бинодан ташқарида жойлашган моддий қимматликларнинг миқдори, ассортименти, ўралган ёки қадоқланган ҳолатини текшириб, қайта ҳисоб-китоб асосида қабул қилиш-топшириш журналида рўйхатдан ўтказган ҳолда ҳамда Ижрочи ва Буюртмачи вакиллари томонидан имзоланган ҳолда қабул қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) объектда кириш-чиқиш ва объект ички тартибига риоя этиш, объект ҳудудига белгиланган тартибда моддий қимматликлар олиб кирилиши ва чиқилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) пропуск режими мавжуд бўлган объектларда кун давомида назоратдан ўтказиш пунктидан бир марталик кириш рухсатномаси билан объектга киритилган ташриф буюрувчиларнинг чиқиб кетишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) объектни қўриқлаш вақтида жойдаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) объектда ёнғин чиқиши ёки ёнғиндан қўриқлаш сигнализациясининг ишлаб кетиши ҳолатида зудлик билан ёнғин бўлимига ёки Буюртмачига хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) объектга бегона шахсларнинг кириб кетганлиги аниқланганда зудлик билан Буюртмачининг вакилини чақириш ва объектнинг дахлсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) ёнғиндан қўриқлаш сигнализацияси ишлаб кетган ҳолатларда сигнализациянинг ишлаб кетиш сабабларини аниқлаш ва объектни қайта топшириш учун Буюртмачи вакилини чақиртириш, текшириш натижалари ва объектни қайта топшириш бўйича икки нусхада далолатнома тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) Ижрочининг ходимлари томонидан хизматни ташкил қилиш ва амалга ошириш, қўриқлаш турларига мос бўлган кийим-бош, кийим-бош анжомлари (экипировкаси), қурол-аслаҳаларининг мавжудлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) объектни қўриқлашга қабул қилганда ва топширганда объектдаги техник мустаҳкамлик бўйича ва қўриқлашнинг техник воситалари билан боғлиқ аниқланган барча камчиликлар ҳақида Буюртмачини хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) Буюртмачи билан биргаликда ҳар чоракда камида бир марта объектнинг техникавий жиҳатдан мустаҳкамлигини, қўриқлашнинг техник воситалари билан таъминланишини, жумладан ёнғиндан қўриқлаш сигнализациясини текшириш кўригини ўтказиш, Буюртмачи томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш муддатлари ҳамда Ижрочини бу ҳақда хабардор қилиш муддати ва тартибини кўрсатган ҳолда томонларнинг вакиллари иштирокида икки нусхада далолатнома тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) Ижрочи томонидан мазкур Шартнома талабларининг ҳар бир бузилиши бўйича Ижрочи ва Буюртмачининг вакиллари иштирокида икки нусхада далолатнома тузиш ва бир нусхасини Ижрочининг раҳбарига тегишли чоралар кўриш учун бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) қўриқланаётган хоналар бузилганлиги ёки мулкка етказилган зарар тўғрисида ички ишлар органининг навбатчи қисмига ва Буюртмачига зудлик билан хабар бериш, ички ишлар органи вакили етиб келгунга қадар ҳодиса юз берган жойнинг дахлсизлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Томонларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур Шартноманинг 11-бандида кўрсатилган сумманинг Буюртмачи томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги ҳолатида Буюртмачи Ижрочига ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов суммасининг ___ фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг миқдори Шартнома баҳосининг 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ижрочининг ходими постда турмаганлиги учун Ижрочи Буюртмачига бир кунлик қўриқлаш хизмати нархининг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ижрочи мазкур Шартномада кўрсатилган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида Буюртмачига етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Шартномада кўрсатилган мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлик учун белгиланган неустойкани (жарима, пеня) тўлаш ҳамда зарарни қоплаш Томонларни Шартномада кўрсатилган мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Низоларни ҳал қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилишда вужудга келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-боб. Форс-мажор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар ушбу бажармаслик Шартнома тузилгандан кейин пайдо бўлган, енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) оқибати ҳисобланса, жавобгарликдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатига ҳавола қилувчи Томон бошқа Томонни бундай ҳолатлар бошланганлиги ва тамом бўлганлиги тўғрисида икки кун ичида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Ушбу муддат ичида хабар бермаган Томон мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги учун жавобгарликдан озод қилиш асоси сифатида кўрсатишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Форс-мажор ҳолатларига сув тошқинлари, ер қимирлаши ва бошқа табиий ҳалокатлар, шунингдек эпидемиялар, ёнғинлар, портлашлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мазкур Шартнома ижросига бевосита таъсир кўрсатган қарорлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмас куч ҳолатлари амал қилган даврга мутаносиб равишда кечиктирилади. Агарда форс-мажор уч ой давом этса Томонлар мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур Шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома бюджет ташкилотлари ёки бюджет маблағлари олувчилари билан тузилганда ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мазкур Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда тузилганда ҳамда Буюртмачи ва Ижрочининг вакиллари томонидан имзоланган тақдирда ҳақиқийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Шартноманинг амал қилиш муддати қуйидагича белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар бўйича — Томонлар тарафидан имзоланган кундан бошлаб Томонлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунига қадар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари бўйича — белгиланган тартибда ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб йилнинг 31 декабрь куни охиригача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи хўжалик юритувчи субъект бўлган тақдирда Буюртмачи мазкур Шартномани бекор қилиш ҳақида Ижрочига Шартнома муддати тугашидан ____ кун олдин маълум қилмаса, мазкур Шартноманинг амал қилиш муддати худди шу муддатга ва худди шу шартларда узайтирилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Буюртмачи алоҳида объектларни қўриқлашни рад қилиш ёки мазкур Шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида Ижрочига ___ кун олдин ёзма равишда маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Агар техник қўриқлаш воситалари Буюртмачининг айби билан ишдан чиққан, капитал ёки жорий таъмирлашни талаб қилса, бироқ Буюртмачи буни рад этса, Ижрочи Буюртмачига етти кун олдин ёзма маълум қилган ҳолда алоҳида объектларни қўриқлашни рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Объектнинг хусусиятидан келиб чиқиб Томонлар мазкур Шартномага қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутувчи қўшимча бандлар киритишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX боб. Томонларнинг юридик манзиллари ва реквизитлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ижрочи
‎______________________________
‎(тўлиқ номи)‎‎

Буюртмачи
‎______________________________
‎‎‎
‎(ташкилот номи)

Юридик манзили:_________________‎ Юридик манзили:_________________

___________________________‎‎

‎‎____________________________

Банк реквизитлари:_______________‎‎ ‎‎Банк реквизитлари:________________
___________________________‎‎ ‎‎ ___________________________‎‎ ‎‎
МФО:__________________________‎‎ МФО:___________________________‎‎
СТИР:__________________________ ‎‎ СТИР:___________________________
ХХТUТ:_________________________‎‎ ХХТUТ:_________________________‎‎
___________________________‎‎ ‎‎___________________________

(лавозим, Ф.И.О.)‎‎

(лавозим, Ф.И.О.)‎‎

___________________________‎‎ ___________________________‎‎

(имзо, муҳр)‎‎

(имзо, муҳр)‎‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 15-сон, 173-модда)