Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Қўриқлаш фаолиятини тартибга солиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини ноқонунга тажовузлардан ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қўриқлаш фаолияти фаолияти билан шуғулланишни янада тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. 2014 йил 1 февраль кунидан нодавлат ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан қўриқлаш фаолияти ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиши тақиқлансин.
3. Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда инвентаризация ўтказин ва қўриқлаш фаолияти ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатаётган нодавлат ташкилотлар ва жисмоний шахсларни аниқласин ҳамда уларнинг фаолиятини тўҳтатиш ва тугатиш бўйича қонунчиликда белгиланган чора тадбирларни амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Миллий статистика қўмитаси фуқаролар ва юридик шахсларни, уларнинг мол-мулкини қўриқлаш соҳасида хизматлар кўрсатувчи нодавлат ташкилотларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишига йўл қўймаслик ҳамда бундай уринишларни қатъий равишда бартараф этиш устидан самарали назоратни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилаб қўйилсинки, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар, шунингдек, бюджет ташкилотлари кириш-чиқиш режимини таъминлаш ва мол-мулкни қўриқлаш учун шартнома асосида истисно тариқасида фақат Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия хизматларидан фойдаланади.
6. Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда:
Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда намунавий шартномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Қўриқлаш» бирлашмаси томонидан қўриқлаш хизматлари кўрсатиш бўйича тарифларни халқчиллик ва нархларнинг мақбуллиги нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқсин;
юридик шахсларга шартнома асосида қўриқлаш хизматларини кўрсатишни таъминлашга қаратилган зарурий ташкилий-техник чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазур қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарор ижроси устдан назорат Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари Р.С. Азимов ва Ички ишлар вазири А.А. Аҳмадбоевга юлатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 24 январь,
16-сон