ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 4 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2570]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Электрон тўловлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 373-модда) ва «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 41-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 21 февраль,
4/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 21 февралдаги 4/4-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисида
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли «Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими (бундан буён матнда Клиринг тизими деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
клиринг — электрон тўловларни йиғиш, ишлов бериш, тасдиқлаш ва юритиш ҳамда Клиринг тизими иштирокчиларининг соф позицияларини амалга ошириш жараёни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
клиринг сессияси — Клиринг тизимида клиринг амалга оширилиши учун ўрнатилган вақт;
якуний ҳисоб-китоб — тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоблар марказида очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали Клиринг тизимида амалга оширилган ҳисоб-китоб;
Клиринг тизими фойдаланувчилари — маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
электрон тўлов — Клиринг тизими орқали нақд пулсиз шаклда амалга ошириладиган тўлов;
электрон тўлов бўйича хабар — Клиринг тизимидаги ҳисоб-китобларга оид электрон ахборот;
соф позиция — Клиринг тизими иштирокчисининг клиринг сессияси даврида тўловлар бўйича мажбуриятлар ва талабларнинг фарқи (иштирокчининг бошқа барча иштирокчилардан олган тўловлари йиғиндисидан ушбу иштирокчининг бошқа барча иштирокчиларга юборган тўловлари йиғиндисининг айирмаси);
биллинг тизими — истеъмолчиларнинг реквизитлари ва етказиб берилган товар ва кўрсатилган хизматлар бўйича тарификациялашнинг ҳисобини юритувчи ахборот тизими;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Низом талаблари жисмоний ва юридик шахслар томонидан Клиринг тизими орқали нақд пулсиз тўловларни амалга оширишга нисбатан татбиқ этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Клиринг тизимининг мақсади — электрон тўлов ҳужжатлари (бундан буён матнда ЭТҲ деб юритилади) ва электрон тўлов бўйича хабарларни ишончли, хавфсиз, самарали равишда реал вақт режимида алмашиш ва тўловларни амалга ошириш жараёнида молиявий хавф-хатарларни бартараф этилишини таъминлашдан иборат.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Клиринг тизимида иштирок этиш ва ундан чиқиш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) вакиллик ҳисобварағига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ахборотлаштириш Бош маркази (бундан буён матнда АБМ деб юритилади) билан Клиринг тизимида иштирок этиш тўғрисида шартнома тузган тижорат банклари Клиринг тизими иштирокчилари ҳисобланади.
Тўлов тизимлари операторлари ҳамда тўлов ташкилотлари ҳам АБМ билан тузилган шартнома асосида Клиринг тизими иштирокчиси бўлишлари мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Клиринг тизими иштирокчилари Клиринг тизимида иштирок этиш тўғрисидаги шартномани қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш орқали тизим иштирокчилигидан чиқишлари мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Клиринг тизими иштирокчилари, тўлов хизматларидан фойдаланувчилар ҳамда АБМнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Клиринг тизими иштирокчилари электрон тўловларни амалга оширганлик учун ҳақ олишга ва қонунчиликда белгиланган ҳолларда тўлов тизимидан фойдаланувчиларнинг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақлидир.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Клиринг тизими иштирокчиси:
тўлов тизимидан фойдаланувчининг ҳисобварағига тушадиган пул маблағларини қабул қилиши ва ҳисобга киритиши, унинг тегишли суммаларни ўтказиш тўғрисидаги топшириқларини бажариши;
тўлов хизматларини етказиб берувчи тўлов хизматларини фақат тўлов хизматларидан фойдаланувчининг фармойишида назарда тутилган шартларга мувофиқ кўрсатиши;
тўлов хизматларидан фойдаланувчининг фармойиши шартлари ва у тақдим этган реквизитларга ўзгартириш киритмаслиги;
тўловчи томонидан тақдим этилган фармойишга мувофиқ ҳолда тўловларни амалга ошириши;
ўзининг айби билан нотўғри амалга оширилган операцияларни тиклаши ёки тузатиши;
тўлов тизимидан фойдаланувчига унинг ҳисобварағига оид ахборотни шартномада белгиланган муддатларда қоғоздаги ёки электрон шаклда тақдим этиши;
тўлов хизматларини етказиб берувчи тўлов хизмати кўрсатилганидан сўнг тўлов хизматларидан фойдаланувчига тўлов хизмати кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатни қоғозда ёки электрон шаклда тақдим этиши;
якуний ҳисоб-китоб қилиш учун вакиллик ҳисобварағининг ликвидлигини таъминлаши;
ЭТҲ ва электрон тўлов бўйича хабарларни шакллантириши ҳамда Клиринг марказига узатиши шарт.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
8. Клиринг тизимидан фойдаланувчилар ўз ҳисобварақларида турган пул маблағларини мустақил тасарруф этишга ва ўз ҳисобварақлари бўйича пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида ахборот олишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Биллинг тизимига эга бўлган Клиринг тизими фойдаланувчилари — маблағларни олувчилар АБМ томонидан белгиланадиган талабларни бажарган ҳолда Клиринг тизимига уланишлари ва ўзларининг фойдаларига ўтказиладиган тўловлар бўйича электрон маълумот алмашинуви жараёнида иштирок этишлари мумкин.
Улар ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида ҳамда маълумот алмашинуви технологик йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Клиринг тизими фойдаланувчиси:
Клиринг тизимининг қоидалари билан белгиланган ахборотни муҳофаза қилиш тартибига риоя этиши;
электрон тўлов воситаларининг ва идентификация маълумотларининг сақланишини таъминлаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Клиринг тизимининг иштирокчисига электрон тўлов воситалари ёки идентификация маълумотлари йўқолганлиги тўғрисида шартномада белгиланган муддатларда хабар қилиши шарт.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. АБМ Марказий банк билан шартнома асосида Клиринг тизими фаолият юритиши бўйича техник, дастурий ва эксплуатация хизматларини кўрсатади.
Клиринг тизимининг узлуксиз ишлаши, ЭТҲ ва хабарларига ўз вақтида ишлов берилиши, ахборотнинг тўлиқлиги, хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш АБМ зиммасига юклатилади. АБМ кўрсатилган хизматлар учун Клиринг тизими иштирокчиларидан шартномада белгиланган миқдорда ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. АБМ, Клиринг тизими иштирокчилари ва фойдаланувчилари ўртасидаги муносабатлар тегишли қонунчилик ҳужжатлари ва шартномалар билан тартибга солинади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Клиринг тизими қоидалари Марказий банк томонидан АБМ билан келишилган ҳолда белгиланади.
(10 ва 11-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Клиринг тизимига уланган банкнинг вакиллик ҳисобварағида етарли маблағ мавжуд бўлмаса ёки ликвидлилик кўрсаткичининг кескин тушиб кетиши кузатилса, АБМ Марказий банкнинг кўрсатмасига асосан мазкур банк ва ушбу банк орқали якуний ҳисоб-китобни амалга оширадиган тўлов хизматларини етказиб берувчилар томонидан Клиринг тизими орқали тўловлар амалга оширилишини камчиликлар бартараф этилгунга қадар чеклаши мумкин.
112. Клиринг тизими орқали тўловларни қабул қилишга тааллуқли техник ҳужжат ёки дастурий таъминотга ўзгартириш киритилса, Клиринг тизими фойдаланувчилари бу ҳақда уч иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.
(111 ва 112-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
4-боб. Клиринг тизими таркиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Клиринг тизими АБМ Клиринг маркази ҳамда иштирокчиларнинг ахборот тизимлари ва телекоммуникация тармоқларидан ташкил топган.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Клиринг тизими иштирокчиларининг ахборот тизимлари автоматлаштирилган иш жойи шаклида бўлиб, ЭТҲ ва хабарларини олиш, тайёрлаш ва Клиринг тизимига узатиш ҳамда мониторинг олиб бориш учун мўлжалланган.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. АБМ Клиринг маркази ва Клиринг тизими иштирокчиларининг ахборот тизимлари ўртасидаги алоқа Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк телекоммуникация тармоғи орқали таъминланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Клиринг тизими иштирокчилари ва фойдаланувчилари Клиринг тизими орқали маълумот алмашинувини амалга оширишда ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир қонунчилик талабларини бажаришлари шарт.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. АБМ Клиринг маркази Клиринг тизими фойдаланувчиларини идентификация қилиш, ЭТҲ ва электрон тўлов бўйича хабарларни марказлашган тарзда йиғиш ва ишлов бериш, соф позицияларни ҳисоблаш ва якуний ҳисоб-китоб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоб марказига узатиш бўйича функцияларни амалга оширади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Клиринг тизимида техник, дастурий ва эксплуатация хизматлари иштирокчилар билан тузилган шартномалар асосида АБМ томонидан таъминланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
5-боб. Клиринг тизими фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Клиринг тизимида электрон тўловлар узлуксиз (дам олиш кунларисиз) туну кун (24/7) режимида онлайн тарзда амалга оширилади.
19. Клиринг сессияси бошланишидан олдин Клиринг тизими иштирокчисининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи ижобий қолдиққа эга бўлиши шарт. Банклар Клиринг тизимида тўловлар узлуксизлигини таъминлаш мақсадида ўз вакиллик ҳисобварақларидаги ликвидликка жавобгар ҳисобланади.
20. Клиринг тизимида тўлов хизматларидан фойдаланувчининг реквизитларига аниқлик киритиш учун АБМ Клиринг маркази томонидан биллинг тизимларига сўровнома юборилиши ва олинган маълумотлар асосида ЭТҲга ўзгартириш киритиш учун тизим иштирокчилари ва тўлов хизматларидан фойдаланувчиларга тақдим қилиниши мумкин.
(18 — 20-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
201. Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасида келтирилган тўлов хизматларини етказиб берувчилар тўлов хизматларидан фойдаланувчининг реквизитлари тўғрисидаги Клиринг тизими орқали олинган маълумотларнинг ЭТҲда тўлиқ акс эттирилиши учун жавобгардир.
202. Клиринг тизими иштирокчилари томонидан тўловларни амалга ошириш мақсадида узатиладиган ЭТҲ Марказий банкдан олинган электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши керак.
203. Клиринг тизими орқали тўловларни амалга ошириш учун шакллантирилган ЭТҲнинг мажбурий реквизитлари қуйидагилардан иборат:
1) тўлов амалга оширилган сана ва вақт (соат, дақиқа, сония);
2) ЭТҲ рақами;
3) тўловчининг номи;
4) тўловчининг банк ҳисобварағига оид маълумотлар;
5) электрон тўлов бланкасининг тартиб рақами;
6) тўловнинг Клиринг тизимидаги тартиб рақами;
7) ЭТҲга Клиринг тизими аъзосининг (тўлов хизматларини кўрсатувчининг) ахборот тизимида бириктирилган рўйхат рақами;
8) тўлов суммаси;
9) олувчининг номи;
10) олувчининг ҳисобварағига оид маълумотлар;
11) тўлов мақсади;
12) хизматлар етказиб берувчининг (маблағ олувчининг) Клиринг тизимидаги коди;
13) хизматлар етказиб берувчи фойдасига қабул қилинадиган тўлов тури коди.
204. Клиринг тизими фойдаланувчилари – маблағларни олувчилар фойдасига шакллантириладиган ЭТҲ реквизитлари таркибига тегишли маблағ олувчи билан келишилган ҳолда қўшимча реквизитлар киритилиши мумкин.
205. Клиринг тизими орқали тўловни амалга ошириш истагида бўлган жисмоний шахслар Клиринг тизими иштирокчиларига тўловни амалга ошириш учун керак бўладиган, маблағларни олувчи томонидан берилган реквизитларни бевосита мурожаат қилганда қоғоз шаклида ёки масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали электрон шаклда тақдим қиладилар.
206. Тўлов амалга оширилганлигини тасдиқлаш мақсадида, ЭТҲнинг қоғоз ёки электрон шаклдаги нусхаси тўловчига тақдим этилиши ёҳуд ЭТҲнинг реквизитларига оид маълумотлар мижоз тақдим этган ҳужжатга чоп этиб берилиши шарт.
(201 — 206-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарорига (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Банк амалиёт куни давомида клиринг тизимида бир неча марта клиринг сессиялари амалга оширилиши мумкин. Банк амалиёт кунидаги сўнгги клиринг сессиясидан кейин ЭТҲ бўйича якуний ҳисоб-китоблар кейинги банк амалиёт кунининг дастлабки клиринг сессиясида амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. АБМ Клиринг маркази томонидан ЭТҲ ва хабарлари бўйича тасдиқнома юборилади. Тасдиқнома олинган вақтдан бошлаб, тўлов якуний ва чақирилмас ҳисобланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Клиринг тизимида белгиланган техник талабларга мос келмаган электрон тўловлар рад этилади ва ишловга қабул қилинмайди. Бунда тўловларни рад этиш сабаблари код орқали Клиринг тизими иштирокчиларига юборилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
24. Соф позиция маълумотлари АБМ Клиринг маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоб марказига узатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Банк амалиёт куни давомида амалга оширилган клиринг сессиялари якунлари бўйича шакллантирилган ҳисоботлар Клиринг тизими иштирокчиларига юборилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Тўловлар бўйича маблағларни банк ҳисобварағига ўтказиш тартиби ҳамда воситачилик ҳақлари миқдори Клиринг тизими иштирокчилари ва пул маблағларини олувчилар ўртасида тузиладиган шартномага асосан белгиланади.
Клиринг тизими орқали тўловлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган хизмат ҳақини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинганда, Марказий банк ўзининг расмий веб-сайтида уч иш кунидан кечикмай эълон жойлаштиради ва бу ўзгартириш Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинганидан ўн беш кун ўтгач тўлов тизими оператори ва иштирокчилари томонидан қўлланилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 августдаги 18/11-сонли қарори (рўйхат рақами 2570-1, 28.09.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон)
6-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 14-сон, 160-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 10/20/2570-1/1350-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 05.06.2025 й., 10/25/2570-2/0495-сон)