ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 26 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1840-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 27 августдаги 02/19-10/33-сонли «Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1840-4, 29.08.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 16 июлдаги 01/19-18/09-сонли «Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1840, 2008 йил 4 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 307-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. АБДУҲАКИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 5 март,
01/27-26/09-сон
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 5 мартдаги 01/27-26/09-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимада «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда матнда Давлат мулки қўмитаси деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда матнда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3, 4, 5, 6, 7, 8, 10, 14, 16, 21, 22, 24, 25, 26, 27, 31, 33, 34, 36, 37, 38, 39, 40, 45, 49, 50, 51 ва 52-бандлардаги «Давлат мулки қўмитаси», «Давлат мулки қўмитасига», «Давлат мулки қўмитасида» ва «Давлат мулки қўмитасининг» деган сўзлар тегишлича «Давлат рақобат қўмитаси», «Давлат рақобат қўмитасига», «Давлат рақобат қўмитасида» ва «Давлат рақобат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
1-иловадаги «Давлат мулки қўмитасига» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
ИЛОВА
Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
|
НАМУНА | |||||||||||
|
БАҲОЛОВЧИ МАЛАКА |
| ||||||||||
| Тошкент ш. | | | 20___й. «____»____________________ | ||||||||
|
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан | |||||||||||
|
(кимга — баҳоловчининг Ф.И.О.) | |||||||||||
| _______________________________________________________________ | |||||||||||
|
(паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилган) | |||||||||||
| _______________________________________________________________ | |||||||||||
|
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган баҳолаш ташкилоти номидан мулкни баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқи берилади. | |||||||||||
|
| |||||||||||
| | | | | | | | | | | | |
| Баҳоловчи малака сертификатининг амал қилиш муддати: | |||||||||||
| | | | | | | | | | | | |
| 20____й. «____»_____________ дан 20___й. «____»_____________гача узайтирилган. Имзо ___________________ М.Ў. | |||||||||||
| | | | | | | | | | | | |
| 20____й. «____»_____________ дан 20___й. «____»_____________гача узайтирилган. Имзо ___________________ М.Ў. | |||||||||||
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 13-сон, 147-модда)