ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 26 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2236-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2021 йил 19 июлдаги 01/11-14/08-сонли ««Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2236-5, 05.08.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 17 майдаги 01/19-18/02-сонли «Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2236, 2011 йил 10 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 24-сон, 252-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. АБДУҲАКИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 5 март,
01/27-26/08-сон
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 5 мартдаги 01/27-26/08-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимада «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат мулки қўмитаси деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3, 4, 5, 6, 7, 8, 10, 11, 12, 15, 17, 22, 23, 25, 26, 27, 28, 32, 34, 35, 37, 38, 39, 40, 41, 43, 44, 45, 47, 48, 49-бандлардаги, «Давлат мулки қўмитаси», «Давлат мулки қўмитасига», «Давлат мулки қўмитасининг» ва «Давлат мулки қўмитасида» деган сўзлар тегишлича «Давлат рақобат қўмитаси», «Давлат рақобат қўмитасига», «Давлат рақобат қўмитасининг» ва «Давлат рақобат қўмитасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
1-иловадаги «Давлат мулки қўмитасига» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
ИЛОВА
Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
| |
|
| ||
|
| ||||
|
_____________-sonli RIELTORNING MALAKA SERTIFIKATI |
| |
3 х 4 | |
| Тоshkent sh. _______________________ | | | ||
| | (berilgan vaqti) | | | |
|
Oʻzbekiston Respublikasining Xususiylashtirish, monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi tomonidan _______________________________________ | ||||
| | |
(kimga — rieltorning F.I.О.) |
| |
| _________________________________________________ | ||||
|
(rieltorning malaka sertifikati berilgan sana va amal qilish muddati) | ||||
| | | | | |
| Pasport maʼlumotlari: ________________________________________ | ||||
| |
Vakolatli shaxs _______________________________ | |||
| | | |
(F.I.O.) |
|
|
Muhr oʻrni |
|
__________________ | ||
| | | |
(imzo) | |
| Rieltor malaka sertifikatining muddati 20___ y. «___» ___________ dan 20___ y.»___» __________ gacha uzaytirildi. | ||||
| | | | | |
|
Imzo |
__________________ |
|
Muhr oʻrni | |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 13-сон, 146-модда)