Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг
Қарори
Мирзо Улуғбек туманида 2013 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда; 1999 й., 1-сон, 89-модда; 9-сон, 229-модда; 2000 й, 5-6-сон, 153-модда; 2001 й., 5-сон, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 225-модда; 2009 й., 52-сон, 553-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 5-6-сон, 46-модда) 353-сон қарори ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларни вақтинча иш ҳақи олиш ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, марказ томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитларни яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимининг мурожаатига асосан қарор қиламан:
1. Мирзо Улуғбек туманида 2013 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага* асосан тасдиқлансин.
*Илова берилмайди.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, ташкилотлар раҳбарларига:
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона ва ташкилотлар бўйича 50 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 50 фоизи маҳаллий бюджет иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
бошқа корхона ва ташкилотлар бўйича 75 фоизи иш берувчилар маблағлари ҳисобидан 25 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилсин;
Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кунлик муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин.
3. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (в. в. б. С. Рахимов):
корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
4. Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг 2013 йил 1 январдаги «Мирзо Улуғбек туманида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 74-сон қарори бекор қилинганлиги инобатга олинсин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б. Бакиев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ш. АХМЕДОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 2 октябрь,
613-сон