Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда 2014 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Мазкур қарор Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимининг 2015 йил 9 мартдаги 263-Қ-сонли «Туманда 2015 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда) ижросини таъминлаш ҳамда ишсиз фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш кўламини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. 2014 йил март — ноябрь ойларида Жомбой туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида ишсиз деб эътироф этилган фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Банд бўлмаган фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, хусусан ҳудудда қурилишга, ободонлаштиришга, далада (боғдорчилик) биологик ва йиғим-терим ишларига жалб қилишни сезиларли даражада ошириш учун ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-2-иловалар берилмайди.
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилишда таклиф билан чиқадиган барча ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан шартномалар тузиши белгилансин.
4. Туман ҳокимининг 2013 йил 4 февралдаги 35-Қ-сонли қарори 2013 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарор ижроси бўйича назоратни туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари У. Маматовга юклатилсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким Х. БЎРИЕВ
Жомбой т.,
2013 йил 7 октябрь,
1306-қ-сон