Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021 30.12.2013 йилдаги 16/92-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Самарқанд вилояти халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг қарори, 30.12.2013 йилдаги 16/92-қ-сон
Кучга кириш санаси
30.12.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Халқ депутатлари Самарқанд туман кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил учун тасдиқланган иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ йил давомида 4410 та иш ўринлари ташкил қилиш кўзда тутилиб, йил якуни билан барча манбалар ҳисобидан 4592 та иш жойлари ташкил қилиниши ва йиллик прогноз кўрсаткичи 104 фоизга бажарилиши кутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкил қилинган иш жойларига 2287 та коллеж битирувчилари, 2200 дан зиёд иш қидирувчилар, 3150 та ташқи меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар ҳамда жазони ижро этиш муассасалари, Қуролли Кучлар сафидан бўшатилганлар ва «одам савдоси» жабрдийдалари жойлаштирилиши, тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 2050 та янги иш ўринлари яратилиши орқали тадбиркорлик субъектларининг жами бандликдаги улуши 100 фоизга етиши кутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман бўйича ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожланиш дастурларини, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш тармоқ дастурларини, меҳнат бозори талабларини ҳисобга олиб, 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли бандлигини ва шу асосда унинг даромадлари ва ҳаёт даражасини ошириш меҳнат бозорининг эҳтиёжлари ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларини инобатга олиб, янги иш жойлари яратилиши юзасидан жавобгарликни кучайтириш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-401-II-сонли ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 774-II-сонли, «2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги қарорлари талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-401-II-сонли ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 774-II-сонли «2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги ва халқ депутатлари туман Кенгашининг «2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги қарори ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Маркази директори Дж. Меликовнинг «2014 йилда иш ўринлари ташкил қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида»ги дастури юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туманда «2014 йилда иш ўринлари ташкил қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида»ги дастур параметрлари 1-иловага*, дастур ижроси мониторингини юритиш бўйича ишчи комиссияси таркиби 2-иловага* ва дастур концепцияси 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дастур лойиҳасида 2014 йилда Самарқанд туманида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича иловадаги* жадвалга асосан 4450 та янги иш ўринлари ташкил этилиши кўзда тутилганлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция, маҳаллийлаштириш дастурларини, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта янгилаш тармоқ дастурларини амалга ошириш ҳисобига 308 та янги иш ўрни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик корхоналар ва микрофирмалар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини кенгайтириш ҳисобига 1115 та янги иш ўрни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 552 та иш ўрни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначиликнинг барча шаклларини, энг аввало, меҳнат шартномалари асосида корхоналар билан кооперацияни ривожлантириш ҳисобига 500 та иш ўрни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги субъектларини, айниқса қайта ишлаш ва тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган субъектларни ривожлантириш ва кенгайтиришни рағбатлантирувчи чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттириш ҳисобига 1660 та иш ўрни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантириш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини кенгайтириш ҳисобига 283 та иш ўрни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинчалик фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига 32 та янги иш ўринлари яратилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги, Дастур лойиҳасининг асосий йўналишлари, устуворликлари ва амалга ошириш механизмлари тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ф. Норов), туман ҳокимлиги бўлимлари, корхона ва ташкилот раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамда иқтисодиёт бўлими билан келишган ҳолда бир ой муддатда аниқ корхоналар бўйича 2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш тармоқ дастурларини, шунингдек кўп меҳнат талаб этадиган ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик янгилашни, ишчи кучларига бўлган талаб ва таклифнинг мавсумий ўзгаришини ҳисобга олиб, илгари ташкил этилган иш ўринлари сақлаб қолиниши ва барқарор фаолият юритишини сўзсиз таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар коллежлари туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда касб-ҳунар коллежлари билан ўзаро ҳамкорликни янада такомиллаштириш, айниқса битирувчи курслар ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш бўйича кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, моддий-техник жиҳатдан ва кадрлар билан амалда қўллаб-қувватлашни кучайтиришни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш учун киритиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, ҳар чоракда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокида, туман ҳокимликнинг мажлисларида 2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш дастурларининг ва тасдиқланган чора-тадбирлар амалга оширилишининг боришини танқидий кўриб чиқилади, бунда янги ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамда ваколатли ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилган иш ўринларини инвентаризациядан ўтказиш натижалари асосий мезонлардан бири деб баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосари (Ф. Норов), туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Дж. Меликов), иқтисодиёт бўлими (И. Комилов), тижорат банклари (келишув асосида), ташкилотлар, потенциал инвесторлар ва иш берувчилар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013/2014 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини ишга жойлаштириш параметрларини алоҳида кўрсатган ҳолда, иш ўринлари ташкил этиш учун зарур бўлган молиявий, моддий ва бошқа ресурсларнинг белгиланишига алоҳида эътибор қаратиб, 2014 йилда ташкил этиладиган янги иш ўринларининг манзилли рўйхатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ҳудудий дастурларини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ф. Норов), туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Дж. Меликов), иқтисодиёт бўлими (И. Комилов), статистика бўлими (Ж. Зарипов), манфаатдор идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг бажарилиши мониторингини тизимли олиб борилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсизларни ишга жойлаштириш, шу жумладан уларни касб-ҳунарга қайта ўқитиш ва қайта тайёрлаш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўллаш, шунингдек «Бўш иш ўринлари ярмаркалари»ни ўтказиш орқали ишга жойлаштириш тадбирларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тумандаги тижорат банкларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда 2014 йилда тижорат банклари томонидан бандлик йўналишлари бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг иш ўринлари ташкил этишни таъминлайдиган бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш, шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун кредит маблағлари ажратиш прогноз параметрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринлари ташкил этиш учун, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ажратилаётган кредит ресурслари бўйича кенг тушунтириш ишларини доимий равишда амалга ошириш вазифаси тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ф. Норов) ўн кун муддатда тумандаги саноат ҳудудларда кўп меҳнат талаб қиладиган ихчам, кичик ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва жойлаштириш бўйича масалаларни ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш учун туман иқтисодиёт, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, Давлат солиқ инспекцияси, Архитектура ва қурилиш бўлими, тижорат банкларининг масъул ходимларидан иборат таркибда махсус ишчи гуруҳларни тузсин ва туман ҳокими тасдиғига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ишчи гуруҳлар жойларга борган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тумандаги мавжуд саноат зоналари (майдончалари)дан фойдаланиш самарадорлигини ва уларнинг иш билан таъминланганлигини, шу жумладан ишлаб чиқариш инфратузилмаси аҳволини танқидий ўрганиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат ишлаб чиқаришларининг ривожланиш динамикасини, саноат зоналари (майдонлари)даги саноат корхоналарининг ишламаётганлиги ва тугатилиши сабабини чуқур таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат майдончаларида фойдаланилмаётган бинолар (иншоотлар), паст ликвидли объектлар, ишламаётган корхоналар мавжудлиги юзасидан хатлов ўтказиш ҳамда уларнинг фаолиятини тиклаш ва молиявий соғломлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, 2014 йил мобайнида ҳар бир объект бўйича иш ўринлари ташкил этишнинг аниқ параметрларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат зоналарида енгил саноат, озиқ-овқат саноати, ёғочни қайта ишлаш, электротехника саноати маҳсулотлари, шунингдек қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича кўп меҳнат талаб қиладиган ишлаб чиқаришларни, ташқи муҳандислик коммуникациялари тармоқларини, зарур инвестициялар ҳажмини ва молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаган ҳолда ташкил этиш ва жойлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ф. Норов), туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Дж. Меликов), Гулобод ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи (Н. Рўзиев), Агросаноат касб-ҳунар коллежи (М. Бобоёров), Равонак қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи (С. Зайниев), Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи (Х. Остонова), манфаатдор бўлимлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар билан биргаликда касб-ҳунар коллежларининг битирувчи курс ўқувчилари ишлаб чиқариш амалиётини ўташини ташкил этиш ва кейинчалик ишга жойлашишига кўмаклашиш учун аниқ корхоналарга бириктиришни, шунингдек касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни ҳамда педагоглар малакасини оширишни назарда тутувчи қўшма чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун туман ҳокимига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Б. Одилов)га юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарор расмий эълон қилингандан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман Кенгаши раиси Б. САДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16/92-қ-сон