Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021 30.12.2013 йилдаги 121/21-сон
ONLINE TRANSLATE
Самарқанд вилояти халқ депутатларининг Тайлоқ туман Кенгашининг қарори, 30.12.2013 йилдаги 121/21-сон
Кучга кириш санаси
30.12.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Халқ депутатларининг Тайлоқ туман кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил учун тасдиқланган иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига мувофиқ йил давомида 4690 та иш ўринлари ташкил қилиш кўзда тутилиб, йил якуни билан барча манбалар ҳисобидан 4720 та иш жойлари ташкил қилиниши ва йиллик прогноз кўрсаткичи 100,6 фоизга бажарилиши кутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкил қилинган иш жойларига 1388 нафар коллеж битирувчилари, 1483 нафар иш қидирувчилар, 221 нафар ташқи меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар ҳамда жазони ижро этиш муассасалари, Қуролли Кучлар сафидан бўшатилганлар ва «Одам савдоси» жабрдийдаларини жойлаштирилиши, тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 318 та корхоналарда 2516 та янги иш ўринлари яратилиши орқали тадбиркорлик субъектларининг жами бандликдаги улуши 83,1 фоизга етиши, тижорат банклари томонидан 1114,4 млн сўмлик 61 та лойиҳа молиялаштирилиши оқибатида 1885 та иш ўринлари ташкил этилиши, тадбиркор аёлларни ҳар томонлама молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида 147,3 млн сўмлик кредитлар ажратилиши ҳисобига 32 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланиши кутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман бўйича ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожланиш дастурларини, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш тармоқ дастурларини, меҳнат бозори талабларини ҳисобга олиб, 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли бандлигини ва шу асосда унинг даромадлари ва ҳаёт даражасини ошириш, қишлоқ ва шаҳарча фуқаролар йиғинларида меҳнат бозорининг эҳтиёжлари ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларини инобатга олиб, янги иш жойлари яратилиши юзасидан жавобгарликни кучайтириш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-401-ΙΙ-сонли ва Қонунчилик палатасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 774-II сонли Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 2013 йил 27 декабрдаги XXIX сессияси, «2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-401-ΙΙ-сонли ва Қонунчилик палатасининг 2013 йил 20 ноябрдаги 774-II сонли «2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директорининг «2014 йилда иш ўринлари ташкил қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида»ги дастури ишлаб чиқилганлиги, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларига етказилганлиги ва назоратга олинганлиги тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туманда «2014 йилда иш ўринлари ташкил қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида»ги дастур параметрлари 1-иловага*, дастур ижроси мониторингини юритиш бўйича ишчи комиссияси таркиби 2-иловага* ва дастур концепцияси 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дастур лойиҳасида 2014 йилда Тайлоқ туманида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича иловадаги* жадвалга асосан 4690 та янги иш ўринлари ташкил этилиши кўзда тутилганлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция, маҳаллийлаштириш дастурларини, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта янгилаш тармоқ дастурларини амалга ошириш ҳисобига 120 та янги иш ўрни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик корхоналар ва микрофирмалар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини кенгайтириш ҳисобига 1400 та янги иш ўрни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 500 та иш ўрни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаначиликнинг барча шаклларини, энг аввало, меҳнат шартномалари асосида корхоналар билан кооперацияни ривожлантириш ҳисобига 573 та иш ўрни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги субъектларини, айниқса қайта ишлаш ва тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган субъектларни ривожлантириш ва кенгайтиришни рағбатлантирувчи чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттириш ҳисобига 1662 та иш ўрни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантириш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини кенгайтириш ҳисобига 405 та иш ўрни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинчалик фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига 30 та иш ўрни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур лойиҳаси халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг фаол иштирокида ишлаб чиқилганлиги, Дастур лойиҳасининг асосий йўналишлари, устуворликлари ва амалга ошириш механизмлари тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ғ. Қулиев), туман ҳокимлиги бўлим ва корхона ташкилотлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамда туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими билан келишган ҳолда бир ой муддатда аниқ корхоналар бўйича 2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш тармоқ дастурларини, шунингдек кўп меҳнат талаб этадиган ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва технологик янгилашни, ишчи кучларига бўлган талаб ва таклифнинг мавсумий ўзгаришини ҳисобга олиб, илгари ташкил этилган иш ўринлари сақлаб қолиниши ва барқарор фаолият юритишини сўзсиз таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда касб-ҳунар коллежлари билан ўзаро ҳамкорликни янада такомиллаштириш, айниқса битирувчи курслар ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш бўйича кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, моддий-техник жиҳатдан ва кадрлар билан амалда қўллаб-қувватлашни кучайтиришни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш учун киритиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирокида туман ҳокимлигининг мажлисида 2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш дастурларининг ва тасдиқланган чора-тадбирлар амалга оширилишининг боришини танқидий кўриб чиқилади, бунда янги ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамда ваколатли ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилган иш ўринларини инвентаризациядан ўтказиш натижалари асосий мезонлардан бири деб баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ғ. Қулиев), туман Кенгаши, туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М. Гадоев), иқтисодиёт бўлими (А. Маърупов), корхоналар, тижорат банклари (келишув асосида), ташкилотлар, потенциал инвесторлар ва иш берувчилар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013/2014 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини ишга жойлаштириш параметрларини алоҳида кўрсатган ҳолда, иш ўринлари ташкил этиш учун зарур бўлган молиявий, моддий ва бошқа ресурсларнинг белгиланишига алоҳида эътибор қаратиб, 2014 йилда ташкил этиладиган янги иш ўринларининг манзилли рўйхатларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ҳудудий дастурларини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М. Гадоев), иқтисодиёт бўлими (А. Маърупов), статистика бўлими (М. Салимов), манфаатдор идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг бажарилиши мониторингини тизимли олиб борилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсизларни ишга жойлаштириш, шу жумладан уларни касб-ҳунарга қайта ўқитиш ва қайта тайёрлаш, вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўллаш, шунингдек «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари»ни ўтказиш орқали ишга жойлаштириш тадбирларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман тижорат банклари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда 2014 йилда тижорат банклари томонидан банклар, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, шунингдек бандлик йўналишлари бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг иш ўринлари ташкил этишни таъминлайдиган бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш, шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун кредит маблағлари ажратиш прогноз параметрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринлари ташкил этиш учун, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига ажратилаётган кредит ресурслари бўйича кенг тарғибот ва тушунтириш ишларини доимий равишда амалга ошириш вазифалари тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман иқтисодиёт бўлими (А. Маърупов) ўн кун муддатда қишлоқ ва маҳаллалардаги саноат ҳудудларида кўп меҳнат талаб қиладиган ихчам, кичик ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва жойлаштириш бўйича масалаларни ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш учун туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, туман Давлат солиқ инспекцияси, туман Архитектура ва қурилиш бўлими, туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси, туман тижорат банкларининг масъул ходимларидан иборат таркибда махсус ишчи гуруҳларни тузсин ва туман ҳокимлиги тасдиғига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ишчи гуруҳлар қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда жойларга борган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ ва маҳаллалардаги мавжуд саноат зоналари (майдончалари)дан фойдаланиш самарадорлигини ва уларнинг иш билан таъминланганлигини, шу жумладан ишлаб чиқариш инфратузилмаси аҳволини танқидий ўрганиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат ишлаб чиқаришларининг ривожланиш динамикасини, саноат зоналари (майдонлари)даги саноат корхоналарининг ишламаётганлиги ва тугатилиши сабабини чуқур таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат майдончаларида фойдаланилмаётган бўш бинолар (иншоотлар), паст ликвидли объектлар, ишламаётган корхоналар мавжудлиги юзасидан хатлов ўтказиш ҳамда уларнинг фаолиятини тиклаш ва молиявий соғломлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, 2014 йил мобайнида ҳар бир объект бўйича иш ўринлари ташкил этишнинг аниқ параметрларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш йўналишларида, хусусан тикувчилик, сартарошлик, гўзаллик салонлари, трикотаж, тикувчилик, пойабзал, ип газламалар ва гиламлар ишлаб чиқариш манбаларини аниқ белгилаган ҳолда ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат зоналарида енгил саноат, озиқ-овқат саноати, ёғочни қайта ишлаш, электротехника саноати маҳсулотлари, шунингдек қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича кўп меҳнат талаб қиладиган ишлаб чиқаришларни, ташқи муҳандислик коммуникациялари тармоқларини, зарур инвестициялар ҳажмини ва молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаган ҳолда ташкил этиш ва жойлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Туман ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М. Гадоев), қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, манфаатдор ташкилотлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда касб-ҳунар коллежларининг битирувчи курс ўқувчиларини ишлаб чиқариш амалиётини ўташини ташкил этиш ва кейинчалик ишга жойлашишига кўмаклашиш учун аниқ корхоналарга бириктиришни, шунингдек касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни ҳамда педагоглар малакасини оширишни назарда тутувчи қўшма чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун туман ҳокимлигига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Тайлоқ туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия (М. Дониёрова) ва туман ҳокимининг ўринбосари (Ғ. Қулиев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман Кенгаши раиси П. АХМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайлоқ ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121/21-сон