Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2021 03.09.2013 йилдаги 1084-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳудудидаги иш билан банд бўлмаган «Ишсиз» мақоми берилган фуқароларни ишга жойлаштириш борасида вужудга келган оғир вазиятдан чиқиш ҳамда туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг таклифларига кўра ташкилот ва корхоналарда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини яъни ҳамма учун қулай, махсус касб-ҳунар тайёргарлиги талаб қилмайдиган, вақтинчалик иш жойларини барпо этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман корхона, ташкилот ва муассасалар (иловадаги* рўйхат бўйича) раҳбарларига, туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан биргаликда шартномалар асосида 2014 йилга ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчилар томонидан ўз маблағлари, шунингдек маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти органига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан биргаликда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштиришни Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарорининг 1-иловасига яъни, «Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида»ги низомга асосан амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Д. Султонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. БАРАТБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наврўз ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 3 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1084-сон