Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокимининг
Қарори
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги 353-сонли қарори ҳамда Низомга асосан қарор қиламан:
1. 2014 йилда тумандаги корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликларига ишсиз фуқароларни иш билан банд қилиш, вақтинча ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш учун иш ўринлари ташкил қилиш 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди
2. Белгилаб қўйилсинки, туман ҳудудида барча хўжалик корхоналари раҳбарлари, ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 2014 йилда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази таклифига асосан шартномалар асосида ишсиз фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш вазифаси топширилсин.
3. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Р. Отакулов)га Низомда белгиланган тартибда ишсизлик мақомига эга бўлган фуқароларни тумандаги корхона ва фермер хўжаликларида ташкил этилган жамоат ишларига жалб қилиш ва амалга оширилган ишлар учун белгиланган миқдорда «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси» маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаш:
мазкур қарорни бир ҳафта муддат ичида тегишли корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликларига етказиш;
ҳар ойда мазкур қарор ижроси бўйича туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасига ҳисобот бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этишда қишлоқ хўжалиги экинларини парвариш қилиш, пахта йиғим-терими жараёнлари эътиборга олинсин.
5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О. Каримов зиммасига юклатилсин.
6. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳоким Х. ЧИНИБЕКОВ
Ховос ш.,
2013 йил 9 сентябрь,
1077-сон