сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлидаги 353-сонли қарорига илова қилинган «Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомга асосланиб қарор қиламан:
1. Тумандаги ташкилот, корхоналар, муассасалар, хўжаликлар билан туман Бандликка кўмаклашувчи марказ ўртасида 2014 йилда тузилган меҳнат шартномасига асосан жамоат ишлари ташкил қилинсин. (рўйхат илова* қилинади).
* Илова берилмайди.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчилар томонидан ўз маблағлари, шунингдек маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин:
2.1. Давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича 50 (эллик) фоиз маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилсин.
2.2. Бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича 75 (етмиш беш) фоиз иш берувчилар маблағларидан ва 25 (йигирма беш) фоиз иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
2.3. Аҳолини иш билан таъминлашда ноқулай вазиятлар билан боғлиқ истисно холларда, шунингдек ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш учун иш берувчиларни қизиқтириш мақсадида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидаги миқдорларда қопланиши кўзда тутилсин:
жойларда давлат ҳокимияти органлари мулкчи бўлган корхоналарда, хўжалик ҳисобидаги корхоналардан ташқари, меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг кўпи билан 75 (етмиш беш) фоизи;
бошқа корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш учун кўпи билан 50 (эллик) фоизи миқдорида:
3. Ҳақ тўланадиган ишларни бажариш учун юборилган шахсларга корхоналарда амалда бўлган ставкалар ва лавозимлар маошлари ишбай нархлардан келиб чиққан ҳолда, амалда бажарилган иш учун, аммо амалда ишлаган вақт учун ишсизлик бўйича нафақа миқдори 15 (ўн беш) фоизга кўпайтирилгандан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлансин.
4. Жамоат ишларига жалб этиш ва ишчилар билан таъминлаш туман Бандликка кўмаклашувчи марказ ва ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, хўжаликлар билан ҳамкорликда амалга оширилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари Э. Эрназаровга юклатилсин.
6. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳоким Д. БОТИРОВ
Боёвут т.,
2013 йил 9 сентябрь,
1301-сон