Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокимининг
Қарори
2014 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
Ширин шаҳар ҳудудидаги иш билан банд бўлмаган «Ишсиз» деб мақом берилган фуқароларни ишга жойлаштириш борасида вужудга келган оғир вазиятдан чиқиш ҳамда шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг таклифларига кўра ташкилот ва корхоналарда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини яъни, ҳамма учун қулай, махсус касб-ҳунар тайёргарлиги талаб қилмайдиган, вақтинча иш жойларини барпо этиш мақсадида қарор қиламан:
1. Шаҳар корхона, ташкилот ва муассасалар (иловадаги* рўйхат бўйича) раҳбарларига, шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан биргаликда шартномалар асосида 2014 йилга ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириш вазифаси юклатилсин.
* Илова берилмайди.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчилар томонидан ўз маблағлари, шунингдек маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинадиган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг:
давлат ҳокимияти органига қарашли, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича эллик фоиз иш берувчилар маблағлари ва эллик фоиз маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоиз иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоиз иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
3. Корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарлари шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан биргаликда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштиришни Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарорининг 1-иловасига яъни, «Ўзбекистон Республикасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ҳақида»ги низомга асосан амалга оширсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳакимининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари М. Абдурахимов зиммасига юклатилсин.
5. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳоким Ш. ТОЖИБОЕВ
Ширин ш.,
2013 йил 3 сентябрь,
303-сон