Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳокимининг
Қарори
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2014 йилда ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) 17-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туманда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнатга жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2014 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2014 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига:
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона, муассаса ва ташкилотлар бўйича 50 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 50 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кунлик муддатда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига ёзма равишда хабар берилсин.
3. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Л. Абдураимов):
корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А. Каримджонов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Қ. АБИЛОВ
Оққўрғон ш.,
2013 йил 23 ноябрь,
318-сон
Оққўрғон туман ҳокимининг 2013 йил 23 ноябрдаги 318-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини 2014 йилда ташкил этувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар рўйхати
| Т/р |
Корхона, муассаса ва ташкилотлар |
Жалб |
Иш ҳақини тўлаш манбаи (фоиз ҳисобида) |
Ҳақ тўлаадиган жамоат ишларининг турлари | |
| иш берувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар маблағлари ҳисобидан |
иш билан | ||||
| | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
| 1. | Оққўрғон туман ободонлаштириш бошқармаси |
25 | 75 | 25 | Фаррош, супурувчи, қоровул, ободонлаштириш ишчиси |
| | Жами: | | | | |