Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 27.03.1996 йилдаги 123-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йилги инвестиция дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётни таркибий ўзгартиришларнинг асосий устуворликларини амалга оширишни таъминлаш, экспорт потенциалини кенгайтиришга, импорт маҳсулотлар ўрнини тўлдиришга рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга доир самарали чора-тадбирларни амалга ошириш учун моддий-ишлаб чиқариш базасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига капитал маблағлар прогнозининг 1996 йилги асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика бюджети, марказлаштирилган банк кредитлар, хорижий инвестициялар ва Ҳукумат кафолатидаги кредитлар ҳисобига амалга ошириш мўлжалланган республика инвестиция дастури 2, 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси қурилишларни ўз вақтида маблағ билан таъминлаш учун уларнинг аниқ рўйхатларини қонунчилик билан белгиланган тартибда 2 ҳафта муддатда келишиб олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1996 йилги инвестициялар прогнозининг асосий параметрларига ҳамда корхоналарнинг ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари ва бевосита хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига амалга ошириладиган қурилишларнинг аниқ дастурларига 5, 6 ва 7-иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республика инвестиция дастурини норматив-ҳуқуқий таъминлашга доир тадбирлар 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — 8 иловалар рус тилидаги матнда берилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тижорат банкларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағ билан таъминлашни очишда инвестиция лойиҳаларининг аниқ рўйхатларини тасдиқлаш ва келишиб олишнинг белгиланган тартибига қатъий амал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контрактлари (пудрат шартномалари) Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 июлдаги 369-сон қарори билан тасдиқланган Қурилишларни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги Низом талабларини ҳисобга олмай тузилган объектларни маблағ билан таъминлашни 1996 йил 1 апрелдан бошлаб тўхтатиб қўйиш ва қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича Республика комиссиясига улар юзасидан қарорлар қабул қилиш учун 1996 йил 15 апрелгача ахборот тақдим этиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига манфаатдор вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва йирик корхоналар билан биргаликда энг муҳим ва йирик инвестиция лойиҳалари, шу жумладан, хорижий инвестициялар иштирокида маблағ билан таъминланадиган лойиҳалар юзасидан йиғма эксперт хулосасини тайёрлаш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштириш масалаларини, моддий-хом ашё, меҳнат ва молиявий ресурслар балансларини ҳисобга олган ҳолда йиғма эксперт хулосасини ташкил этиш ва тайёрлаш тартиби тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Хорижий инвестициялар бўйича агентликнинг хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун инвестиция лойиҳалари рўйхати ва таклифлар киритилган Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳити тўғрисидаги реклама маълумотномани икки ой муддатда тайёрлаш ва нашр этиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 27 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123-сон