Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Фотон» ОАЖ ва «Ўзэлтехсаноат» давлат унитар корхоналарининг алоҳида уюшмалари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 августдаги 236-сон «Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ўқув-спорт базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек, «Фотон» АЖ, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибидаги «Фотон» тажриба-конструкторлик бюроси (ТКБ) ва «Кварк» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси (ИИЧК) давлат унитар корхоналарининг асосий фондларидан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашни оптималлаштириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Фотон» ТКБ ва «Кварк» ИИЧК давлат унитар корхоналарини «Фотон» АЖ таркибига қўшиш, шундан сўнг «Фотон» АЖни Тошкент шаҳри, И. Усмонов кўчаси, 71-уйда жойлашган «Алгоритм» АЖнинг 2-сонли ишлаб чиқариш ва маъмурий биноси ҳамда унга туташ ҳудудга кўчириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси:
а) Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланадиган қийматда «Фотон» АЖ устав фондидаги давлат улушини 51 фоиздан кам бўлмаган миқдорда сақлаб қолган ҳолда, унинг устав фондига «Фотон» тажриба-конструкторлик бюроси ва «Кварк» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси давлат унитар корхоналарининг мулкини, «Фотон» АЖ балансида бўлган давлат ижтимоий инфратузилма объектларини, шунингдек «Алгоритм» АЖдан ўтказилаётган ишлаб чиқариш ва маъмурий биносини ўтказилишини таъминласин.
б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда белгиланган тартибда бир ой муддатда:
«Фотон» АЖ, «Фотон» ТКБ ва «Кварк» ИИЧК давлат унитар корхоналарининг мулкини инвентаризация қилсин;
маънан эскирган ва кейинги ишлаб чиқариш жараёнларида талаб қилинмайдиган ускуналар, машиналар ва механизмларни белгиланган тартибда сотиш, ҳисобдан чиқариш ёки утилизация қилиш чораларини кўрсин.
3. Ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ, маънан эскирган ва кейинги ишлаб чиқаришда талаб этилмайдиган ускуналар, машиналар ва механизмларни сотишдан тушадиган маблағлар «Фотон» АЖни кўчириш ва модернизация лойиҳаларини амалга ошириш харажатларини қоплашга йўналтирилсин.
4. «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига бир ой муддатда «Фотон» АЖ ишлаб чиқаришини модернизация қилиш бўйича, унинг кўчирилиши ва ишлаб чиқариш қувватларини оптималлаштиришни инобатга олган ҳолда, таклифлар киритиш топширилсин.
6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари У.У. Розиқулов ва А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 19 август,
237-сон