Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг ўқув-спорт базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг (кейинги ўринларда — Университет) ўқув-спорт базасини янада мустаҳкамлаш, илғор халқаро тажриба ва мамлакатимиз олий таълими ҳамда илм-фан салоҳиятини уйғунлаштириш, иқтидорли ёшларни Университетнинг академик ҳаётига уларнинг таълим олиши ва спорт билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали фаол жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, «Ўзелтехсаноат» уюшмаси томонидан қуйидагиларни Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети балансига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан, тасарруф этиш ҳуқуқисиз ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
«Фотон» ОАЖ ва «Кварк» ИИЧК давлат унитар корхоналари балансидан — Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 13-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар туташ ҳудуди билан биргаликда;
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси балансидан — Тошкент шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар, шу жумладан Сув спорти саройи ва унга туташ ҳудудлар.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзелтехсаноат» уюшмаси томонидан бир ой ичида Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳкўчаси, 13-манзилда жойлашган бино ва иншоотларни, уларга туташ ҳудудлар билан бирга, университет балансига ўтказилиши таъминлансин.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Тошкент шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси, 7-манзилда жойлашган бино ва иншоотларни, уларга туташ ҳудудлар билан бирга, университет балансига ўтказилиши таъминлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Университет томонидан университет балансига ўтказилаётган бино ва иншоотларнинг балансга қабул қилинишини, шунингдек, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши таъминлансин.
6. 2012 йил 1 июлгача, истисно тариқасида, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини лойиҳалаш жараёни билан бир вақтда олиб боришга рухсат берилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан 2012 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантириш жараёнида, белгиланган тартибга мувофиқ, университет бинолари ва иншоотларини реконструкция қилиш ушбу дастурга киритилсин.
12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Ариповга юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 19 август,
236-сон