Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сонли ««Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2012 йил 3 декабрдаги 246-Қ сонли «Вилоятда Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари талабларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосланиб қарор қиламан:
1. Самарқанд вилоят ҳокимининг 2012 йил 3 декабрдаги 246-Қ-сонли «Вилоятда географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
*1 ва 2-иловалар берилмайди.
3. Туман комиссияси ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларни таъминласин:
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифларни таклифлар киритган органларга тегишли хулосалар берган ҳолда атрофлича ўрганиш;
географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифларни уларнинг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил қилиш;
географик объектларнинг тарихий-маданий мерос, Ўзбекистон халқининг маънавий-этник қадриятлари билан боғлиқ номларини асраш, уларни асоссиз қайта номлашнинг олдини олиш;
географик объектларни Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар билан қайта номлашга ва уларга ном беришга йўл қўймаслик;
географик объектларни номлаш ва қайта номлашда маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мартабасини суиистеъмол қилиш ҳолларини истисно қилиш;
қарорлар қабул қилишда холислик ва ошкоралик, шунингдек географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш тартиб-қоидаси ва муддатларига риоя қилиш;
географик объектларни одамларнинг исмлари билан, шунингдек тарихий воқеалар шарафига номлаш ва қайта номлаш соҳасида белгиланган чекловларга риоя қилиш;
маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий, этник, тилга оид ва бошқа хусусиятларини ўрганиш ҳамда ҳисобга олиш;
бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида географик объектларга бир хил номлар берилишига йўл қўймаслик;
бериладиган номларнинг географик объектлар номларининг географик объект жойлашган жойдаги мавжуд тизимига мувофиқлиги;
географик объектлар номларининг янглишишларга сабаб бўлувчи ўхшашлигини, ушбу номлар мазмунларининг Ўзбекистон халқининг тарихи, анъаналари ва маданиятига тўғри келмаслигини назарда тутган холда, истисно қилиш.
Туман комиссияси раҳбари зиммасига географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари сўзсиз бажарилишининг таъминланиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
4. Туман ҳокимининг 2004 йил 27 августдаги 351/8-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Туман ҳокимининг 2004 йил 8 ноябрдаги 444/11-Қ сонли қарорига 5 илованинг 8-банди «б» кичик бандининг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказади, географик объектларнинг номларини мақбуллаштириш ишларини амалга оширади, Географик объектлар номлари давлат реестрини юритади».
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ғ. Қулиев зиммасига юклансин.
Ҳоким П. АХМЕДОВ
Тайлоқ ш.,
2013 йил 17 январь,
11-к-сон