Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгашининг
Қарори
Шаҳрисабз туманида 2014 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Туманда аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида ишлаб чиқилган аниқ ва манзилли дастурлар асосида 2013 йилнинг ўтган даврида тумандаги тегишли бўлим, идора, корхона ва ташкилотлар томонидан янги иш жойлари ташкил этиш ва аҳолини бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик, кичик бизнес, касаначилик ва бандликнинг бошқа самарали шаклларини ривожлантириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Ўтган 6 ой давомида иқтисодиёт тармоқларида турли молиявий манбалар ҳисобидан жами 5.9 мингта янги иш ўринлари (дастурга нисбатан 108,2 фоиз) ташкил этилди.
Таҳлиллар янги иш ўринлари яратиш юзасидан йиллик дастур параметрлари ортиғи билан бажарилишини кўрсатмоқда.
Эндиги асосий вазифалардан бири 2014 йилда аҳолининг бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича барча имкониятларни инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли дастур ишлаб чиқилишини таъминлашдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан аҳолини иш билан таъминлашни яхшилаш ва унинг турмуш фаровонлигини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири қилиб белгилаб берилган.
Аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш 2014 йилда ҳам энг устувор масалалардан бири бўлишини чуқур ҳис қилган ҳолда тумандаги корхона ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда туманда 2014 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш дастурининг лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича туман ҳокими бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳлари иш олиб бормоқда.
Ишчи гуруҳлари томонидан ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳоли пунктларидаги мавжуд имкониятлар, бундан ташқари жойларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган объектлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг режалари инобатга олиниб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида аниқ ва манзилли дастурлар тайёрланаяпти. Шунингдек, молиявий маблағ миқдори ва манбалари ҳам аниқ ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Бундан ташқари, ижтимоий объектларини фойдаланишга топшириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурлари, ҳудудий инвестиция дастури, ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожлантириш ҳудудий дастурлари, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастурлари ва бошқа янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган дастурлардаги кўрсаткичлар ҳам олиб чиқилиб иш ўринлари яратиш дастурига киритилди.
Шунингдек, тумандаги тижорат банклари бўлинмаларининг кредит портфелидан келиб чиқиб аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига берадиган имтиёзли кредитлар ҳисобига яратиладиган иш ўринлари ҳам инобатга олинмоқда.
Туманда 2012 — 2015 йилларга мўлжалланган дастурнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигига эришиш, аҳоли бандлигини ва янги иш ўринларини яратишни таъминлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига биноан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
2. Туман Ишчи комиссияси томонидан 2014 йилда янги иш жойлари яратиш ҳудудий дастурлари параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ–4058-сонли Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 477-модда) билан тасдиқланган молиявий инқирозга қарши кураш чоралари доирасида шакллантирилганлиги маъқуллансин.
3. Туман иқтисодиёт бўлими (С. Турсунов)га:
ушбу параметрлар бўйича ҳокимлик билан келишган ҳолда 2014 йилда ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида яратиладиган янги иш ўринлари параметрларини яна бир маротаба таҳлил қилиб, туман ҳокимлигига тақдим этиш;
2014 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси мониторингини юритишда инвестиция, локализация, тармоқлар, ҳудудларни, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа мақсадли дастурлар ижросига алоҳида эътибор қаратиши белгилаб қўйилсин.
4. Тумандаги барча тижорат банклари раҳбарларига:
янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, биринчи навбатда, меҳнат бозорида танглик кузатилаётган ҳудудларда, кичик ҳажмдаги корхоналар ташкил этишга кредитлар, шу жумладан имтиёзли кредитлар ажратишни 1-иловага мувофиқ тасдиқланган дастур кўрсаткичлари параметрларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш;
тасдиқланган режа-графигига мувофиқ тижорат банклари томонидан 2014 йилда янги иш жойлари яратиш учун кредитларнинг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олиш, маблағлар ажратилишини жойларга чиққан ҳолда ҳокимлик, тижорат банклари ва тадбиркорлар иштирокида муҳокама этиб, зарур чораларини кўриш;
туман Микрокредитбанк (С. Пулатов) ҳокимлик билан биргаликда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тавсия этилсин.
5. Савдо-саноат палатаси туман бўлими (Ш. Хушвактов) 2014 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан янги иш жойлари ташкил этилиши ва аҳолини иш билан таъминлашга кенг жалб қилиш бўйича ишларни фаоллаштирсин.
6. Туман ҳокимлигининг мажмуалари реал сектор корхоналарни, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктурани қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси, касаначиликни ривожлантириш ҳисобига янги жойларни кўпайтиришни 1-иловага мувофиқ тасдиқланган дастур кўрсаткичлари параметрларига мослаштирсин.
7. Туман молия бўлими (А. Узоқов) суғурта идоралари билан биргаликда йирик суғурта идораларининг ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида филиаллари (ваколатхоналари) тармоғини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирларини ишлаб чиқиб, ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида 2014 йилда янгидан ташкил этиладиган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқласин.
8. Ишчи комиссиясига:
мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларини янгилаш йўналиши бўйича иш жойлари туманнинг 2014 йилга мўлжалланган инвестиция ва тармоқ дастурларига мувофиқ;
саноатда кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш ҳисобига барпо этиладиган иш ўринлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сонли «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 34-модда; 2011 й., 52-сон, 561-модда) қарорига, тармоқ ва ҳудудий дастурларига мувофиқ;
қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш йўналишида ташкил қилинадиган иш жойлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сонли «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 38-модда, 52-сон, 560-модда; 2011 й., 52-сон, 561-модда) қарорига, тармоқ ва ҳудудий дастурга мувофиқ;
ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига ташкил этиладиган иш жойлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 январдаги ПҚ-1041-сонли «Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 21-модда) қарорига, тармоқ ва ҳудудий дастурларига мувофиқ;
кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил этиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, микрокредитлаш тизимини қўллаб-қувватлаш;
хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш;
уй меҳнатининг барча шаклларини, шу жумладан корхоналар билан меҳнат шартномаларига биноан кооперация асосида касаначиликни ташкил этиш, миллий ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;
ноқонуний тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни олдини олиш, уларни расмийлаштириш ва янгидан тадбиркорлик ташкил этиш эҳтиёжида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш натижасида яратиладиган (тикланадиган) иш ўринлари туманда ҳокимлик ҳузуридаги тугатиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссия билан биргаликда молиявий соғломлаштириш чоралари қўлланилган шароитда иш жойларини тиклаш, улардаги бўш иш жойлари ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш имконияти бўлган иқтисодий ночор корхоналар ҳисобига шакллантирилиши ва қарорларда белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга изчил татбиқ этиш орқали бандлик масаласини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиш;
ҳудудлар, тармоқлар кесимида, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурларини бажарилишининг доимий мониторингини амалга ошириш ва бу борадаги таҳлилий маълумот ҳамда ҳисоботларни ишчи комиссиясига тақдим этиб бориш топширилсин.
9. Иш гуруҳига жойларда қабул қилинган янги иш ўринлари ташкил этиш дастурларини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболли дастурлар билан мутаносиблигини таъминлаш, ҳар чоракда таҳлил қилиб тегишли ўзгартиришларни киритиш ҳамда муҳокама қилиб бориш вазифаси юклатилсин.
10. Туман статистика бўлими (Ф. Тураев) туман ишчи гуруҳи билан биргаликда барча чора-тадбирлар ҳисобига 2014 йил давомида яратиладиган янги иш жойларининг статистика ҳисоботларида тўлиқ ва сифатли акс эттирилишини таъминласин.
11. Туман бўйича 2014 йил давомида яратиладиган янги иш ўринлари ҳисоботини умумлаштириш ва вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасига белгиланган тартибда тасдиқлатиб тақдим этиш туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори А. Темировга топширилсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.
13. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ф. НОРОВ
Шаҳрисабз т.,
2013 йил 7 август,
IV-21-08-сон
Шаҳрисабз туманида 2014 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш жойлари яратиш
ДАСТУРИ
|
Т/р |
Йўналишлар |
2014 йил |
| | Жами барча йўналишлар бўйича яратиладиган янги иш ўринлари | 11094 |
| 1. | янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларини янгилаш | 262 |
| 1.1. | янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш | 0 |
| 1.2. | мавжуд корхоналарни модернизация қилиш ва кенгайтириш | 262 |
| 2. | кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш | 2232 |
| 2.1. | кичик саноат (озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқалар.) | 317 |
| 2.2. | қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш | 409 |
| 2.3. | хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш | 1605 |
| 3. | хусусий (якка) ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш | 1385 |
| 4. | уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш | 6225 |
| 4.1. | меҳнат шартномаси асосида корхоналарда касаначилик иш ўринларини ташкил этиш | 135 |
| 4.2. | пудрат шартномалари | 4456 |
| 4.3. | миллий ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш | 1634 |
| 5. | фермер хўжаликларини ривожлантириш | 755 |
| | шундан: | |
| 5.1. | фермер хўжаликларида иссиқхоналар ташкил этиш ҳисобига | 12 |
| 5.2. | фермер хўжаликларида чорвачиликни ривожлантириш | 65 |
| 5.3. | фермер хўжаликларида паррандачиликни ривожлантириш | 25 |
| 5.4. | фермер хўжаликларида балиқчиликни ривожлантириш | 10 |
| 5.5. | фермер хўжаликларида асаларичиликни ривожлантириш | 4 |
| 5.6. | фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш | 15 |
| 5.7. | фермер хўжаликларининг бошқа йўналишларини ташкил қилиш ва ривожлантириш | 492 |
| 5.8. | деҳқон хўжаликларини ривожлантириш | 132 |
| 6. | ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш | 205 |
| |
шундан: |
|
| 6.1. | ишлаб чиқариш инфратузилмаси (йўл ва коммуникациялар қурилиши, газ, сув ва электр таъминоти ва бошқалар) | 20 |
| 6.2. | ижтимоий инфратузилма объектлари (мактаблар, касалхоналар, лицейлар, коллежлар ва бошқалар) | 130 |
| 6.3. | бозор инфратузилмасини ривожлантириш | 55 |
| 7. | ишламаётган корхоналарни фаолиятини тиклаш | 30 |
| | шундан: | |
| 7.1. | тижорат банкларига берилган банкрот корхоналар | 0 |
| 7.2. | ишламасдан турган, фаолият кўрсатмаётган корхоналар | 30 |
Шаҳрисабз туманида «2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури»ни ижроси назоратини амалга ошириш бўйича туман ишчи комиссияси
ТАРКИБИ
| 1. | Ф. Норов | Туман ҳокими — ишчи комиссияси раиси | |
| 2. | Ғ. Сулаймонов | Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — ишчи комиссия раисининг ўринбосари | |
| 3. | З. Халилов | Туман ҳокимининг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — ишчи комиссия раисининг ўринбосари | |
| 4. | Ш. Раҳмонова | Туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси — ишчи комиссияси раисининг ўринбосари | |
| 5. | С. Турсунов | Туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи | |
| 6. | А. Темиров | Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори — ишчи комиссияси котиби | |
| 7. | А. Узоков | Туман молия бўлими бошлиғи | |
| 8. | Ф. Тўраев | Туман статистика бўлими бошлиғи | |
| 9. | Б. Тоғаев | Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи | |
| 10. | О. Қодиров | Туман фермерлар Кенгаши раиси | |
| 11. | Ш. Хушвақтов | Туман савдо-саноат палатаси бошлиғи | |
| 12. | Б. Маматов | «Маҳалла» жамоат фонди туман бўлинмаси раиси | |
| 13. | Ш. Исломов | «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши раиси | |
| 14. | Т. Ғофуров | | Туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси бошлиғи |
| 15. | Қ. Алматов | | Туман солиқ инспекцияси бошлиғи |
| 16. | | | Туман тижорат банклари бошқарувчилари |
| 17. | | | Туман ўрта-махсус, касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари |
| 18. | | Қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари | |
|
19. |
| | Туман Кенгаши депутатлари |
(«Кеш» газетаси, 22.08.2013 й., 34-сон)