Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимининг
Қарори
2013 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомга асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомнинг 5-бандига мувофиқ 2012 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш иловага мувофиқ корхона, ташкилотларга юклатилсин.
2. Урганч шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Б. Қурбанов)га иловада келтирилган корхона, ташкилотлар билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.
3. Тегишли корхона, ташкилотлар раҳбарлари:
ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланишини;
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузсин ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин;
4. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузишда, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, Урганч шаҳар ҳокимлигига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази маблағлари ҳисобига;
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
5. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Б. Қурбанов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловада кўрсатилган корхона, ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
6. Урганч шаҳар ҳокимининг 2012 йил 20 январдаги «2012 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 71-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Урганч шаҳар ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари М. Мадримов зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилингандан бошлаб кучга киради.
Ҳоким И. ЁҚУБОВ
Урганч ш.,
2013 йил 29 январь,
130қ-сон
Урганч шаҳар ҳокимининг 2013 йил 29 январдаги 130қ-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Урганч шаҳрида 2013 йилда аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш Дастурининг
режалари
| № |
Жамоат ишлари турлари |
Режа | Ижро учун масъуллар |
| 1. | Ҳудудларни тозалаш, қишки тозалов ишлари | 50 | Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси, «Урганч марказий деҳқон бозори» ОАЖ |
| 2. | Уй ҳудудларини тозалаш | 45 | Урганч махсус санитар транс ишлаб чиқариш давлат корхонаси ҳамда шаҳардаги барча уй-жой мулкдорлар ширкатлари |
| 3. | Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш | 60 | Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси |
| 4. | Қурилиш ва таъмирлаш ҳамда сув йўллари, ариқ-зовурларни тозалаш ва таъмирлаш ишлари | 35 | «Хоразмқурилиш» ОАЖ «Урганч насосчи» шўъба корхонаси, СМП-3, «Хоразм темир йўл махсус қурилиш» |
| 5. | Халқ таълими тизимидаги ишлар | 30 | Урганч шаҳар халқ таълими бўлими, касб-ҳунар коллежлари |
| 6. | Агросаноат комплексидаги мавсумий ишлар | 32 | «Урганч ипак қурти тухуми» МЧЖ |
| | Жами: | 252 | |
(«Урганч оқшоми» газетаси, 26.04.2013 й., 10-сон)