Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг
Қарори
Каттақўрғон шаҳрида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низом ижросини таъминлаш ҳамда ишсиз фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш кўламини ошириш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. 2013 йил Каттақўрғон шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида ишсиз деб эътироф этилган фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1-илова берилмайди.
2. Ташкил этиладиган жамоат ишларида меҳнатга хақ тўлаш харажатлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомда белгиланган тартибда иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплансин.
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилишда таклиф билан чиқадиган барча ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари шаҳар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан шартномалар тузиши белгилансин.
4. Ушбу қарор ижроси бўйича назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари Ш. Раҳмонов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким С. РАЗЗАҚОВ
Каттақўрғон ш.,
2013 йил 5 март,
139-Қ-сон