Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокимининг
Қарори
2013 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомга асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомнинг 5-бандига мувофиқ 2013 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш режаси 1-иловага мувофиқ, ишчи гуруҳи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин, бажарилиши корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларига юклатилсин.
2. Гурлан туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ю. Эримметов)га иловада келтирилган корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.
3. Тегишлича корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари:
ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги низомга мувофиқ белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланишини ҳамда улар билан иш берувчи, қонун ҳужжатларига мувофиқ муддатли меҳнат шартномаларини тузсин;
иш берувчи муддатли меҳнат шартномасини тузишда, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, туман ҳокимлигига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича эллик фоизи, иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази маблағлари ҳисобига;
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
5. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ю. Эримметов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
6. Туман ҳокимининг 2012 йил 25 январдаги «2012 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимлиги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мажмуасига юклатилсин.
Ҳоким в. в. б С. ЮСУПОВ
Гурлан ш.,
2013 йил 11 февраль,
105-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 11 февралдаги 105-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Гурлан туманида 2013 йилда ишсиз фуқароларни жамоат ишларига юбориладиган корхона, ташкилотлар
РўЙХАТИ
|
№ |
Жамоат ишлари ташкил қилинадиган корхоналар номи |
Ишсиз фуқароларни ҳақ тўланадиган ишларга жалб қилиш режаси |
Шу жумладан: | |||
|
I-чорак |
II-чорак |
III-чорак |
IV-чорак | |||
| 1. | «Гурлан пахта тозалаш» ОАЖ | 30 | | 15 | 15 | |
| 2. | Ободонлаштириш бошқармаси | 10 | | 5 | 5 | |
| 3. | Маданият ва истироҳат боғи | 10 | | 5 | 5 | |
| 4. | «Гурлан пилла» МЧЖ | 25 | | 25 | | |
| 5. | «Гурлан кумуш пилла» Д/корх. | 20 | | 20 | | |
| 6. | Қурилиш ташкилотларида | 20 | 10 | 10 | | |
| 7. | Фермер хўжаликларида | 105 | 20 | 50 | 25 | 10 |
| | Жами: | 220 | 30 | 130 | 50 | 10 |
Гурлан тумани ҳокимининг 2013 йил 11 февралдаги 105-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Гурлан тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига иш сўраб мурожаат қилган, ишсизлик мақоми берилган ва иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган фуқароларни 2013 йил давомида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш бўйича Ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
| 1. | С. Юсупов | Гурлан тумани ҳокими ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари |
| 2. | Ю. Эримметов | Гурлан тумани бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
| 3. | Г. Қурбанов | Гурлан тумани иқтисодиёт бўлими бошлиғи |
| 4. | М. Олламов | Гурлан тумани Молия бўлими бошлиғи |
| 5. | А. Юсупов | «Камолот» ЁИҲ Гурлан тумани кенгаши раиси в. б |