Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимининг
Қарори
Миробод туманида 2013 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 225-модда; 2009 й., 52-сон, 553-модда) 17-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 5-6-сон, 46-модда) 353-сон қарори ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, марказ томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Миробод туманида 2013 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, ташкилотлар раҳбарларига:
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона ва ташкилотлар бўйича 50 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 50 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
бошқа корхона ва ташкилотлар бўйича 75 фоизи иш берувчилар маблағлари ҳисобидан 25 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилсин;
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кунлик муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин.
3. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (С. Саидханов):
корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
4. Миробод тумани ҳокимининг 2012 йил 27 апрелдаги «Миробод туманида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 167-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ҳоким А. ТАШХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 30 июль,
349-сон
Миробод туманида 2013 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар
рўйхати
|
Т/р |
Корхона ва |
Жалб қилинадиган сони |
Иш ҳақининг тўлаш манбаи |
Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари турлари | |
|
Иш берувчи |
Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан | ||||
|
1. |
Миробод туман ободонлаштириш бўлими |
35 |
50 |
50 |
Фаррош, супурувчи қоровул, ободонлаштириш ишчиси |
|
2. |
Миробод туман соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар |
15 |
50 |
50 |
Фаррош, супурувчи қоровул |
|
3. |
Миробод туман халқ таълими тизимидаги муассасалар |
15 |
50 |
50 |
Фаррош, супурувчи, қоровул |
|
4. |
Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари |
15 |
75 |
25 |
Фаррош, супурувчи, қоровул |
|
ЖАМИ: |
80 |
| | ||